36 давлатдан 30 минг аскар Мосул амалиётида иштирок этмоқда
Бир неча кундан буён АҚШ бошчилигидаги 36 давлатдан ташкил топган коалицион кучлар ИШИДни қувиб чиқариш мақсадида Ироқнинг Мосул шаҳри томон шиддат билан кириб бормоқда. Ироқ ҳукуматининг қаршилигига қарамай, Туркия қўшинлари ҳам жангларда фаол иштирок этяпти. Хабарларга кўра, бир қанча қишлоқлар ИШИДдан тозаланган, бироқ Мосул шаҳрига ҳали етиб борилгани йўқ.
Барча оммавий ахборот воситалари вазиятни соат сайин ёритиб боришяпти. Уларнинг барчаси фақат нишонга олинган объектлар ва қўлга киритилган ҳудудлар ҳақида хабар тарқатишмоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот котиби Маҳмуд Қор эса Мосул амалиёти ортида яширинган ҳақиқатларни изоҳлаб, жумладан шундай дейди: АҚШ беш ярим йилдан буён давом этиб келаётган Сурия муаммосини ҳал этишдан ожизлик қилди. Тузилган барча режалар пучга чиқди. Охирги Лозанна учрашуви ҳам буни исботлаб турибди. Шундай экан, АҚШ президенти Барак Обама ўзининг муваффақиятсизликларини тан олган ҳолда президентлик курсисини топширишни истамаяпти. Энди у ИШИДни Мосулдан қувиб чиқариш “ғалабаси” билан ўз президентлигига нуқта қўймоқчи. Чунки Мосул амалиёти АҚШ учун Сурияга қараганда арзимаган ишдир.
Бунинг устига АҚШнинг ИШИДни дастаклаётганлиги ҳақидаги даъволар ва унинг Ироқ-Суриядаги муваффаққиятсизлиги АҚШ президентлигига демократлардан номзод бўлган Ҳиллари Клинтоннинг номига доғ туширмоқда. Президентликка яна бир номзод Донолд Трумп ҳам айнан шу нуқтадан туриб Клинтонга ҳужум қилмоқда. Мосул амалиётининг муваффақияти эса, Клинтоннинг бошидан қора булутларни бироз аритади.
Бундан ташқари Мосулдан чекинган ИШИД кучлари Сурияга ўтиши табиий. Бу ҳам АҚШ учун Сурияда ИШИДга қарши кураш баҳонаси учун имкон яратади.
Мосул амалиёти АҚШ бошчилигида амалга оширилаётганига шубҳа йўқ. Бироқ у Афғонистон ва Ироқда етарлича одобини еганлиги туфайли ўзини ўтга ташламаяпти, балки маҳаллий ва яқин атрофдаги кучлардан фойдаланяпти. Яъни жанг олиб бораётган етакчи давлат АҚШ бўлсада, унинг номидан бошқалар жанг қилмоқда. 3 йил муқаддам ИШИДнинг Мосулга киришига изн берган АҚШнинг ўзи бугун унга қарши Ироқ армиясини тизиб қўйди.
Мосул амалиётидан фақат АҚШ ва Ғарб давлатлари манфаат кўради. Зиён-заҳматда қоладиганлар эса мусулмонлардир. Мосул ҳалқи қатлиомларга дучор бўлади. Ироқ, Туркия, Эрон давлатлари эса бу курашида АҚШнинг асосий хизматини бажарган хоинлар сифатида тарихда қолишади. Қисқача айтганда, Ироқ, Туркия, Эрон давлатларининг Мосул амалиётида иштирок этишга талпинишлари улар учун шармандаликдир.