Сурия кризисида ҳозир нималар бўляпти?

841
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Сурия кризисида ҳозир нималар бўляпти?

Савол:

Сулҳ барбод бўлди. Америка ва Россия бунга қарор қилиш учун узундан узоқ учрашувлар ўтказиб куч сарфлаган эди. Учрашувлар шу даражада узундан узоқ бўлган эдики Керри билан Лавров ўртасидаги баъзи учрашувлар ҳатто ўн соатгача давом этган ҳам эди! Америка ва Россия бу сулҳни олқишлаб, у олдинги сулҳлардан фарқ қилади, Америка ўзи ва оппозиция томонидан бажарилишини, Россия ҳам ўзи ва режим томонидан бажарилишини кафолатлайди, деб жар солган эди… Энди эса бирдан бу сулҳ барбод бўлди ва Америка билан Россия бир-бирини унинг барбод бўлиши ортида турганликда айблай бошлади! Бу нарса машъум сулҳ муддати ниҳоясига етганини англатадими? Ниҳоясига етмаган бўлса унда ҳозир Сурия кризисида нималар бўляпти? Аллоҳ сизга бутун яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Машъум сулҳ муддати Америка наздида ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Балки бўлаётган воқеалар Американи сулҳга тузатиш киритиш учун уни қайта кўриб чиқишга ва яна бир чорани кўришга мажбур қилди. Бу чорани «сулҳ тузувчининг танаффус қилиб дам олиши» деб аташ мумкин. Гуруҳлар ва одамларга таъсир ўтказиб уларни – Америка шу «дам олиш» чоғида тайёрлайдиган тузатиш киритилган сулҳ келишувига мувофиқ режим билан оппозиция ўртасидаги янги учрашувга – мажбурлаш мақсадида янада кўп қаттиқ бомбардимон амалиётларини ўтказиш учун Америкага шу «танаффус» зарур! Чунки Обама ўзининг президентлик даврини Сурия мавзусига оид бирон ечим билан якунлашни истайди. Ёки лоақал режим билан оппозицияни бир ерга тўплаб, ўзининг президентлик даврига бир озгина бўлса ҳам муваффақият тусини бермоқчи. Ундан олдин демократ президент Клинтон ҳам Фаластин масаласига нисбатан шундай қилишга уринган эди. Обама ундан ўрнак олмоқчи бўляпти. Клинтон истаган нарсасига эришолмади. Лекин Обама бундан ибрат олмади. У ўзини аввалгилар қилолмаган нарсани қила оламан деб ўйлади ва ўзининг муваффақиятсизлиги ўтмишдоши муваффақиятсизлигидан ҳам ошиб тушганини тушуниб етмади!… Иш тиниқ тушунарли бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқиш зарур:

  • Америка – Россия ва режим Ҳалабни тўлиқ қамал қилишга муваффақ бўлган пайтда – сулҳни жорий қилишга жиддий уринди. Россия ва режим томонидан қаттиқ бомбардимон қилиш амалиётлари чоғида Кастило йўлининг асосий қисмлари устидан назорат ўрнатганидан кейин Россия ва режим Ҳалабни тўлиқ қамал қилишга муваффақ бўлди. Ана шу амалиётлар чоғида ҳаво ҳужумлари жадал тарзда давом этди. Ал-Жазира мухбирининг 2016 йил 7 июлда билдиришича «… Рус самолётларининг ва режим самолётларининг Ҳалабга қилган ҳужумлари сони юздан ошиб кетди». Натижада режим ана шу йўл устидан оппозиция чиқиб кетганидан кейин назорат ўрнатишга муваффақ бўлди. «Ал-Жазира мухбири ҳарбий манбаларга таяниб билдиришича Сурия қуролли оппозицияси жангчилари Кастило йўли теварагидаги ўзлари эгаллаган позицияларидан ҳарбий сабабларга кўра чиқиб кетишди…». (Ал-Жазира 2016 йил 10 июл). Шундан кейин қаттиқ ҳужумлар узлуксиз давом этди. Бу эса Россия, Эрон, қуролли тўдалар ва тобелар томонидан қўллаб-қувватланган режим кучларининг Ҳалабни 2016 йил 26 июлда қамал қилиш имконига эга бўлишига олиб келди, «Сурия режими кучлари сешанба куни шаҳар шимолидаги Кастилони ўз назоратига олиб Шарқий Ҳалаб кварталларини қаттиқ қамалга олди…». (Ал-Жазира 2016 йил 27 июл)… Мана шу шароитда ва Америка ташқи ишлар вазирининг рус ташқи ишлар вазири билан Лаос пойтахти Вьентьянда 2016 йил 26 июлда учрашуви чоғида Керри журналистларга 2016 йил август бошида Суриядаги уруш ҳолати ўзгаришига оид ижобий қадамлар ҳақида хабар қилишини ваъда қилди. Керри режимнинг руслар ва эронликлар ёрдамида Кастило йўлида олдинга силжиб Ҳалабни қамал қилганига аниқ ишонч ҳосил қилиб хотиржам бўлганидан кейин шудай қилмоқчи бўлди. Керри бу қамал амалга ошганидан кейин сулҳ ўрнатмоқчи бўлган эди.
  • Лекин Ҳалаб жанубидаги қўзғолончилар жиддий ҳарбий амалиётларни ўтказганликлари сабабли бу юз бермади. Қўзғолончилар бу амалиётлар чоғида қамалнинг Ҳалаб жанубидаги ва ҳарбий куллиётлар минтақасидаги энг қаттиқ қисмини ёриб чиқишга муваффақ бўлдилар. Бундан олдин қўзғолончилар Ҳалаб жанубидаги Рамуса районини олишга ва унга олиб борадиган йўлни очишга, яъни қамални ёриб чиқишга муваффақ бўлган эдилар. Ҳалаб қамалини ёриб чиқиш амалиётлари Америка режаларига берилган қаттиқ зарба бўлди. Америка Сурия қўзғолонига унинг Ҳалабдаги энг кучли ва энг қайноқ ўчоғида зарба беришни режалаштирган эди. Лекин бу режаси пучга чиқди. Натижада Америка ва Россия телбаланди. Россия қўзғолончиларнинг бу амалиётларини ўзининг ташқи ишлар вазири Лавров орқали «юзсизларча ўтказилган амалиётлар» деб атади. Бу эса Россия ва Американинг Суриядаги қўзғолонни бўйин эгдирдик ва бу қўзғолон кичрайиш сари сурилди деб ўйлаганини кўрсатиб турибди.
  • Бутун эътиборини Ҳалабга қарата бошлаган Америка режаларини муваффақиятли амалга ошириш учун қайта қамал қилиш зарур бўлиб қолди. Америка Ҳалабни қайта қамал қилиш учун қуйидаги икки йўналиш бўйича ҳаракат қилди:

Биринчиси: Турк армиясини Сурия шимолига киритиш – бу Жараблус минтақасидан бошланадиган бўлди, бу тўғрида Туркия «Фурот қалқони» амалиётлари бошланишини эълон қилди – ва Давлат ташкилотига қарши жанг қилиш учун Ҳалаб жанубидан «Туркияга хайрихоҳ» қўзғолончиларни чақириб олиш. Яъни Ҳалабдаги ҳақиқий жанг фронтларини заифлаштириш ва ички ўзаро урушнинг янги фронтларини пайдо қилиб қўзғолончиларни Ҳалабдаги жанг фронтидан имкон қадар йироққа суриб ташлаш!

Иккинчиси: Эрон ўзининг минглаб тобеларини тўплаб уларни Ҳалаб жанубига юборадиган бўлди. Унинг Ливандаги Ҳизби ҳамда «Ироқ аслзодалари» ҳаракати Ҳалаб жанубига сара кучларни юборишини эълон қилди. Айни вақтда Россия ўзининг Рамуса минтақасига ҳужумларини янада кучайтирди…

Мана шу икки йўналиш ёрдамида Америка режим ва унинг иттифоқчиларига Ҳалабни қайта қамал қилиш имконини юзага келтирди ва Ҳалабдаги шарқий районлар «террорчиларга зарба бериш» ҳамда «Ҳалабдаги тинч фуқароларга инсонпарварлик ёрдамлари» деган ном остида Америка макру ҳийлалари столига қўйилди. Шунда Америкага ўзининг Россия билан келишувини эълон қилиб «жанг ҳаракатларини тўхтатиш»ни жорий қилиш учун қулай фурсат туғилди. Бунга Америка ва рус ташқи ишлар вазирларининг Женевада ўн соатдан кўпроқ давом этган учрашувида келишиб олинди. Учрашув чоғида Керри – русларнинг ўт очишни тўхтатишга амал қилмайдиган жамоатларга қарши америкалик ва русларнинг биргаликда очиқ-ошкор амалиётлар ўтказиш ҳақидаги талаби амалга ошишини кафолатлаш учун – хавфсизлик идоралари, айниқса Пентагон билан боғланиб турди.

  • Америка ва Россия 2016 йил 12 сентябрда Сурияда «жанг ҳаракатлари» тўхтатилишини эълон қилди. Америка режим ва унинг иттифоқчилари Эрон ва Россия Ҳалабни яна қамал қилганига ишонч ҳосил қилиб хотиржам бўлганидан кейин шу нарса эълон қилинди… Ўт очишни тўхтатиш муборак қурбон ҳайитининг биринчи куни оқшомидан бошланадиган бўлди. Мақсад Сурияда ўт очишни тўхтатишни қабул қилдириш фурсатини янада яхшилаш учун «ҳайит» фикратидан фойдаланиб қолиш эди.
  • Америка бу келишувни ишлаб чиқиб амалга оширишга жиддий киришган эди. «Америка ташқи ишлар вазири Керри Россия-Америка келишуви илмоний Сурия яхлитлигини сақлаб қолишнинг охирги фурсати бўлиши мумкинлигини айтди». (Ал-Жазира канали, Керри мурожаатини бевосита эфирга узатиш, 2016 йил 12 сентябр). Чунки бу режа Американинг Сурия масаласини Женева музокаралари «пичоғи»га қўйиб беришга йўл ҳозирлаш учун жанг ҳаракатларини тўхтатишни жорий қилишдаги мақсадини амалга ошириб берар эди… Бошқа томондан эса бу режа Америкадаги сайловлар муносабати билан демократлар партиясига сиёсий очколар олиб берарди. Шу очколар сабабли Америка Обама идорасининг охирги даврида Сурияда муваффақиятга эришишига шоша-пиша уринди. Айни вақтда Россия ҳам бу келишувни – Америка билан биргаликда очиқ-ошкор ҳарбий амалиётлар тўлқини бошланишига яқин қолгани учун – олқишлади. Биргаликда амалиётлар ўтказишни руслар анча вақтдан бери талаб қилиб келишаётган эди. Россия бу амалиётларда ўзининг Сурияда Америка мақсадларига хизмат қилишини давом эттириши учун бир асос деб билмоқда. Бунга сабаб Россиянинг – Обама идораси ўрнига келадиган бўлғуси Америка идораси сиёсати қандай бўлиши ноъмалум эканлигидан – эҳтиёткорлик қилаётганидир.
  • Лекин ишлар Америка истагандек бўлмади ва Америка қаршисида у ҳисобга олмаган қуйидаги икки иш пайдо бўлди:

Биринчи иш: Америка Сурияда ўз коалицияси билан бевосита шунча жиноятларни қилди. Ёки ўзининг иттифоқчилари Россия ва Эрон ҳамда Эроннинг Ироқ ва Ливандаги тўдалари орқали шунча жиноятларни қилди. Сулҳ ҳақида келишув бўғиб ташловчи қамал чоғида, айниқса Ҳалабни қамал қилиш чоғида тузилди. Шуларга таяниб Америка ва унинг иттифоқчилари, жирканч тўдалари Сурия аҳли энди сулҳга рози бўлишга мажбур бўлади, деб ўйлашган эди. Лекин бунинг тамоман тескариси юз берди. Чунки қамал шароитида ва озиқ-овқат ёрдамлари тўсиб қўйилган бир шароитда, балки бу ёрдамлар устига бомбалар ташланаётган бир шароитда одамлар юришларга чиқиб сулҳ келишувини қаттиқ қораладилар. Бу эса бир неча гуруҳларга шижоат бағишлади. Улар – гарчи кутиб турадиган бўлса ҳам – бу келишувдан манфаатдор эмасликларини эълон қилди! Бошқа гуруҳлар эса Американинг шу келишув бўйича ўзи «террорчи» деб атаётган жамоатларга Россия билан биргаликда зарбалар беришига қарши чиқди. У ерда бу келишувга бутунлай қарши чиққан бошқа гуруҳлар ҳам бор… Иш шундангина иборат бўлмади. Балки одамларнинг босим ўтказувчи ҳаракатланишлари ҳатто Америка малайларига хайрихоҳ гуруҳларни ҳам ўзининг қўллаб-қувватловчи позициясини изҳор қилишига йўл қўймади ва уларни ўз позициясини ниқоб остига яширишга мажбур қилди. Натижада Америка ўзининг бу сулҳ келишуви одамлар уни рад этаётган шароитда ўзи истагандек фойда келтирмаслигини тушуниб етди… Лекин Американи – ана шу сулҳни татбиқ қилишга уриниши чоғида – телбалантирган нарса оппозициядаги томонларнинг Америка махсус кучларини Сурия шимолида кутиб олишни рад этган анави яшиндек гумбурлаган ҳодиса бўлди. Бундан олдин Эрдоган «Фурот қалқони»нинг учинчи босқичи Америка кучлари иштирокида бошланишини олқишлаган ва Америка кучлари Сурия шимолига киритилган эди… Лекин бу кучлар оппозициянинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Америка буни кутмаган эди. Фақат Америка «экстремист» деб атайдиган оппозициягина эмас, балки у мўътадил деб атайдиган оппозиция ҳам Америка махсус кучлари томонида туриб жанг қилишни қатъиян рад этди. Бу рад этиш билан бир вақтда ана шу кучларни «салибчи» деб атаган ҳайқириқлар янгради. Ахборот воситалари бу ҳодиса ҳақида 2016 йил 16 сентябрда қуйидагиларни тарқатди: «Фаоллар ва журналистларнинг ҳисоботлари «твиттер»да тарқатган видео тасвирларда Америка мухсус кучлари аскарларининг Ҳалабдаги Роий шаҳрини тарк қилишаётгани кўрсатилган, улар «Озод Сурия армияси» аскарлари деб айтилаётган жангчилар томонидан ҳақорат қилинди. Бу видео тасвир «Уолл-стрит Жорнал» газетаси Америка масъулларининг «Президент Барак Обама Сурияга махсус амалиётлар кучларидан қирқ мингга яқинини Сурия шимолида турк кучлари билан биргаликда ҳаракат қилиш учун юборишга розилик берди» деган гапларини келтирган бир вақтга тўғри келди… Роий шаҳрида олинган тасвирларда жангчиларнинг – юк машиналари карвони Америка кучларини ташиётган бир вақтда – Америкага қарши душманлик мазмунидаги хитобларни ҳайқираётганлари кўриниб турибди… Видео тасвирда бир кишининг «америкаликларга орамизда ўрин йўқ… улар Сурияни босиб олиш учун салибчилик урушини қилишмоқчи…», деб ҳайқираётгани эшитилиб турибди (Бавваба сайти 2016 йил 16 сентябр).

Бу биринчи иш Американи сулҳ тузувчи «танаффус қилиб дам олиш»га муҳтож деган фикрга олиб келди! Америка бу «дам олиш» чоғида Сурия аҳлидан интиқом олиш учун, Американинг жиноятларига ва қабиҳ режаларига қарши турган ва ҳамон қарши тураётган кишилардан интиқом олиш учун бомбардимонларни янада кучайтирмоқчи. Америка бомбардимонни кучайтириш сурияликларни бўйин эгишга мажбур қилади деб ўйламоқда. Унинг бу ўйи инша Аллоҳ унинг ўзини ҳалок қилади.

Иккинчи иш: Сулҳ келишуви фақат ёрдам кўрсатувчи ҳарбий келишувгина бўлиб қолмай балки бир сиёсий ечим ҳамдир. Чунки Обама ўз президентлик даврини Сурияда Америка нуфузини сақлаб қоладиган бир ечим билан якунлашга интилаётган эди. Чунки шунда бу ечим унинг номига ёзилиб, сайловларда демократлар номзодига ёрдам берар эди… Хабарларда айтилишича, келишув бешта ҳужжатдан иборат бўлиб улардан иккитаси жанг ҳаракатларини тўхтатиш ва озиқ-овқат ёрдамлари ҳақидадир. Бу икки ҳужжат маълум қилинди. Америка қолган учта ҳужжатни маълум қилишдан бош тортди. Чунки улар – кўриниб турганидек – сиёсий ечимга тааллуқлидир. Бу уч ҳужжатнинг Америка мўътадил оппозицияни ўзини у билан бирга қилиб кўрсатиб алдаётганини фош қилиши эҳтимоли кучлироқдир. Бу ҳужжатларда тоғут Башар Асаднинг ўтиш даври ҳукумати бошлиғи бўлиб қолавериши ва ҳатто ундан кейинги сайловларгача шундай бўлиб қолавериши ёзилганлиги ҳам эҳтимолдан узоқ эмас! Шунинг учун ҳам Америка – то ҳарбий ва ёрдам машқидан қўли бўшагунига қадар – буларни маълум қилишни истамаяпти… Америка бу тўғрида Россия билан келишиб олган эди ва бошида ишлар тинчлик билан борди. Американинг Европани эътибордан қочиргани кўриниб турибди. Америка Европани Сурияда бўлаётган ҳодисалардан четлатиб қўйган эди. Европа ҳар қандай қулай фурсат туғилиши билан Америкага қарши «тўполон кўтариш»да кучини асло аямаслигини Америка назардан қочирди. Ҳатто Европанинг Сурия кризисида ҳеч бир кучли роли йўқлиги маълум бўлса ҳам лекин Европа Американи қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Шундай ҳам бўлди! Чунки Европа бу нуқтадан фойдаланишга уринди. Масалан Франция Америкадан келишув бандларини ўз иттифоқчиларига маълум қилишини баланд овоз билан талаб қилди. Француз ташқи ишлар вазири Америкадан ўз иттифоқчиларини Сурияда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида Россия билан тузган келишув тафсилотларидан хабардор қилишни талаб қилди… «Француз ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро 15 сентябрда Франция Сурияда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида Қўшма Штатлар Россия билан эришган келишув матни билан танишишни истайди, у ерда кимлар нишонга олиниши тўғрисида чалкашлик юз бермаслиги учун Франция шуни истайди, деди…». (DW арабий сайти 2016 йил 15 сентябр).

Аниқ кўриниб турибдики, европаликлар келишувда хатарли бандлар бор деб Американи ҳам, Россияни ҳам баб-баравар қийин аҳволга солмоқчи бўлишди! Ҳатто бу Россияга таъсир қилиб у ўз «териси»ни қутқазишга уриниб қолди! Чунки Россия Америка-Россия келишувини БМТ ниқоби билан таъминлаш учун хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғинини ўтказишни талаб қилди. «Рус ташқи ишлар вазирлиги расмий вакиласи Захарова Москванинг бу муҳим талабдан мақсадини изоҳлар экан «Келишув бир неча ҳужжатдан иборат, музокара чоғида уларга таяниб, улар тўғрисида келишиб олинди… Рус томони музокаралар бошланишида ва улар асносида ҳамда якуний келишувга эришилганидан кейин Америка томонига бу ҳужжатларни нашр қилишни таклиф қилибгина қолмай, балки шунга чақирди ҳам, бу келишувлар фол очиш ўрнига айланиб қолмаслиги учун бунинг зарурлигини рус томони таъкидлади ҳам…», деб кўрсатиб ўтди. (Арабий 21, 2016 йил 16 сентябр). Лекин хавфсизлик кенгашининг 2016 йил 19 сентябрдаги фавқулодда йиғини Американинг келишув бандларини маълум қилишдан қаттиқ туриб бош тортганлиги сабабли бекор қилинди. Табиийки Россия ёлғиз ўзи бу ҳужжатларни маълум қилолмайди. Чунки у Сурияда Америка розилиги билан ҳаракат қиляпти!

Бу иккинчи иш Американи бу ноқулай вазиятдан қутулиш учун «ўлжа»дан қайтишда олиш билан кифояланишга мажбур қилди! Чунки Америка сулҳ келишуви ифодасини қайта тузиб чиқиш фикрига келди. Шундан кейин келишувда қийин аҳволга солиб қўйган ҳужжатлар бўлмайди. Чунки Обама сулҳдан ечимдан пастроқ нарсага олиб келадиган бир қандайдир нарса билан ҳам кифояланади, балки у режим билан оппозицияни учраштириш илинжидадир!

  • Америка ўзи дуч келган мана шу икки иш сабабли «сулҳ тузувчини дам олиши» деган фикрга келди. Бу «дам олиш» чоғида Америка қаттиқ бомбардимон амалиётларини янада кўпайтирмоқчи. Шу орқали гуруҳларга ва одамларга таъсир ўтказиб уларни – ўзи шу «дам олиш» чоғида тайёрлайдиган тузатилган сулҳ келишуви бўйича режим билан оппозиция ўртасида бўладиган янги учрашувга – бўйин эгишга мажбур қилмоқчи! Сулҳни бир мунча вақт мазкур тарзда тўхтатиб туришни оқлаб кўрсатиш учун ва сулҳни тўхтатиш ҳамда Россия ва режим билан келишиб бомбардимонни бир неча баравар ошириш ортида Американинг ўзи турибди деган шубҳани йироқлатиш учун Америка қуйидаги чораларни кўрди:

а)   Россия «Сурияда мўътадил оппозиция билан «террорчилар»ни ажратиш қийинлигидан» хабардор қилди. (Ҳадас канали 2016 йил 19 сентябр).

б)   Америка режимни ва унинг ортида турган Россияни сулҳ тугаганини ва бомбардимон яна бошланганини эълон қилишга мажбур қилди. Бу ҳақда турли ахборот воситалари хабар тарқатди: «Сурия режими кучлари душанба куни сулҳ тугаганини эълон қилди, бу сулҳ америкаликлар ва руслар воситачилигида етти кун давом этди, сулҳнинг янгидан бошланиши ҳақида ҳеч қандай эҳтимол кўрсатилмади…». (Ал-Жазира 2016 йил 19 сентябр).

в)   Америка Россия билан сохта келишмовчиликни пайдо қилди ва ҳар икки тараф бир-бирини сулҳ барбод бўлиши ортида турганликда айблай бошлади: «Америка ташқи ишлар вазирлиги «Россия билан тузилган охирги келишувда кўрсатилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувларни бундай қўпол бузишлар шароитида Қўшма Штатлар Сурия иши бўйича Россия билан келажакда бўладиган барча алоқаларни қайта баҳолаб чиқади» деб билдирди». (Ал-Жазира нет 2016 йил 20 сентябр)… «… Россия билан Америка бир-бирини бир неча кундан бери келишув амалга ошишига тўсиқ бўлганликда айблаб келмоқда. Чунки Москванинг фикрича Вашингтон ўзининг сулҳга оид мажбуриятларини, айниқса оппозиция гуруҳлари ва Жабҳату Фатҳиш Шом жангарилари мавжуд минтақаларни аниқлаш борасидаги мажбуриятларини бажармади. Вашингтон эса қамалдаги минтақаларга ёрдамлар киритилмаса Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаслик билан таҳдид қилди…». (Халиж онлайн 2016 йил 24 сентябр).

г)   Америка Пентагон билан ташқи ишлар вазирлиги ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқарди. Пентагон сулҳ шартларига эътироз билдирадиган бўлди. Гўё сулҳ бир кун ва бир кечада тузилиб, Пентагон ундан бехабар қолгандек! Ҳолбуки музокаралар уларнинг кўз ўнгида борди. Шунинг учун агар эътироз билдиришса сулҳ тугаганидан кейин эмас олдинроқ билдиришган бўларди. Бундан ташқари 2016 йил 12 сентябрда жорий қилинган сулҳ муддати 2016 йил 14 сентябрда шу Пентагон розилиги билан чўзиб қўйилган эди! «… Сурияда сулҳни яна 48 соатга узайтириш бўйича келишув эълон қилинганидан кейин «Арабийя»нинг Вашингтондаги мухбири Пентагон бу узайтиришни чоршанба оқшомида олқишлади, деб билдирди… Россия ва Америка ташқи ишлар вазирлари чоршанба куни Сурияда ўт очишни тўхтатишни яна 48 соатга узайтирилганини эълон қилишган эди. Бу сулҳ кучга кирган биринчи кун душанба тунидан бошлаб рўй берган бузишларга қарамай у шунча соатга узайтирилди…». (Арабийя 2016 йил 15 сентябр).

  • Шундай қилиб Сурияда ўт очишни тўхтатиш олти кундан кейин, яъни Америка билан Россия томонидан жорий қилинганига бир ҳафта ҳам ўтмай расман 2016 йил 19 сентябр душанба куни барбод бўлди. Бу келишув етти кун давом этиб берса Америка билан Россиянинг Суриядаги қўзғолончиларни «терроризмга қарши уруш» деган баҳона билан биргаликда бомбардимон қилиши кутилаётган эди. Лекин сулҳ барбод бўлди. Бу иш Америка томонидан атайлаб, бир аниқ қасд билан бўлмади! Америка «сулҳ тузувчининг дам олиши»ни ва янада кўпроқ бомбардимон қилишларни бошлади. Айни вақтда Америка олдинги сулҳга тузатиш киритиб келгусидаги сулҳга айлантирмоқда. Шу орқали Америка Обаманинг даври тугашидан олдин режим билан оппозицияни бир жойга тўплайдиган учрашувни пайдо қилишга муваффақ бўлишни ўйлаяпти…

Ҳозирда бўлаётган нарсалар мана шулар, Америка ва унинг иттифоқчилари, зўравон югурдаклари амалга оширишга ҳаракат қилаётган нарсалар мана шулар, улар даъво қилаётган нарсалар мана шулар. Лекин ҳолат воқелиги шундан иборатки, Сурия кризиси Обама томоғига, унинг тобелари ва югурдаклари томоғига санчилган нафақат бир тикан, балки тиканли дарахт бўлди. Обама олдинроқ, ҳозиргидан кўра кучлироқ ва вақти ҳам ҳозиргидан кўра кенгроқ бўлганига қарамай Оқ уйда ўзи дуч келган қийинчиликлар ҳақида сўзлаган нутқида «Суриядаги уруш ва Сурия кризиси ҳақида ўтказилган йиғинлар ўзини «қаритгани»ни» айтган эди. Обама 4 август пайшанба куни Америка мудофаа вазирлигида миллий хавфсизлик кенгаши ва ҳарбий қўмондонлар билан ўтказган йиғинидан кейин ўзи ўтказган матбуот  конференциясида «Бошимдаги оқ сочлардан энг катта қисми Сурия иши бўйича ўтказилган йиғинлар сабаб эканига тамоман ишонаман…», деди. (Русиял Явм 2016 йил 5 август). Обама олдин шундай деган бўлса ҳозир у ўзига бундан ҳам баттарроқ ва қаттиқроқ дод-вой қилиб ўзининг қора уйини: «Сурия мени ўлдирди» деб тарк қилади… У бундай дод-вой қилишга лойиқдир. Чунки Сурияда ҳозир халқаро кураш йўқ. Чунки Америка халқаро жиҳатдан хўжайин бўлиб олиб Россияни ишга солмоқда ва Европани йироқлатмоқда. Америка регионал жиҳатдан ҳам хўжайин бўлиб олган. Чунки Туркия, Саудия, Эрон каби фаол давлатлар Американинг малайларидир. Америка режимга ва баъзи гуруҳларга ҳам хўжайиндир… Лекин шунга қарамай Америка ўзининг шунча иттифоқчилари, тобелари ва югурдаклари билан ўзининг Сурия борасидаги режаларини ҳозиргача амалга оширолмади. Ҳолбуки қўзғолон бошланганига беш йилдан кўпроқ вақт ўтди. Шунга қарамай Америка Сурия аҳлидан бошқаси билан курашмаяпти. Шунинг учун Обаманинг «жазава»га тушаётганидан ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ. Чунки у ўзининг мақсадларини амалга оширолмади. Балки унинг Сурияга турк аскарлари билан киритган махсус дивизияси ҳам Сурияда ўрнашолмай қочиб қолди. Бу дивизияни қоралаб ҳайқирган овозлар таъқиб қилмоқда. Бу овозлар кимлардан чиқяпти денг? Американинг ўзи машқдан ўтказган ва ўзларини Америкага таслим бўлдик деб ўйлаган гуруҳлардан!

Буларнинг барчасига сабаб Сурия аҳлида исломий туйғулар жўш уриб оқаётганидир ва уларга холис кучлар ўз таъсирини ўтказаётганидир. Бу мухлис кучлар Сурия аҳлининг онгини оширмоқда, кўзларини очмоқда, уларни малайларга, хоинларга ва уларнинг мусулмонлар юртларига кўз олайтирган очкўз мустамлакачи давлатлардан иборат хўжайинларига қарши туришга ундамоқда. Шундай экан энди уларда исломий фикрлар ҳам жўш уриб оқадиган, уларни ҳаракатга келтирадиган бўлса ва уларга битта холис исломий раҳбарият бошчи бўладиган бўлса ўзгариш қандай бўлишини ўзингиз мулоҳаза қилиб кўраверинг. Битта холис исломий раҳбарият уларда Росулуллоҳ Aнинг Табароний «Мўъжамул Кабир»да Салама ибн Нуфайлдан нақл қилган ҳадисдаги:

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلَامِ بِالشَّامِ»

«Ислом диёри маркази Шомдир» деган сўзларини рўёбга чиқаради. Ана шундан кейин уларда Ислом давлати, рошид Халифалик, ҳақ ва адолат Халифалиги порлаб нур сочади. Халифалик уларни яна дунё саййидларига айлантиради. Натижада Ислом ва унинг аҳли азиз, куфр ва унинг аҳли эса хор бўлади. Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»    [Рум 4-5]

 23 зул-ҳижжа 1437ҳ

 25 сентябр 2016м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here