Ҳукумат ожиза аёлларни озодликдан маҳрум этишдан уялмай ҳам қўйди

560
0

Ҳукумат ожиза аёлларни озодликдан маҳрум этишдан уялмай ҳам қўйди

 Тошкўмир шаҳрида яшовчи Назира Тожибоеванинг “Turmush” нашрига маълум қилишича, Тошкўмир шаҳар суди 26 сентябр куни онаси Н. Тожибоевани Қирғизистон жиноят кодексининг 299- моддаси билан айбдор деб топган ва 8 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

 Назиранинг айтишича, унинг онасига қарши 2015- йилнинг декабр ойида жиноят иши қўзғатилган. Шу вақт орасида улар тўрт маротаба оқловчини алмаштиришган.

 “Суд айбланувчининг еттита боласи борлиги, улардан энг кичиги 3-синфда ўқишини ҳисобга олгани йўқ. Кеча суд залида онамни олиб қолишди. Судга теолог, экспертлар келиши керак эди, бироқ улар келишмади. 2015-йил декабр ойида уйимизга 10-15 чоғли одам келиб, тинтув ўтказишди, улар келган вақтда онам бошқа ёқда эди. Уйимиздан рухсат берилган диний китоблар чиқди. Бундан ташқари, онам унга қадар кўрмаган дафтар топилган. Онам бу дафтарни биринчи марта кўриб турганини айтишига қарамай қўл қўйдириб олишган. Кейинчалик шу дафтарда ёзилган шеър матнида халифалик тўғрисида айтилипти деб айблаб, жиноят иши қўзғашди. У дафтардаги дастхат онамга тегишли эмас эди. Дафтарда ёзилган икки қатор шеър учун унинг 7 фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи йўқлигини ҳисобга олмай 8 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилишди”,- деди Назира Тожибоева.

 Туркистон:

“Ёмоннинг кучи япалоққа етибди” деганлари каби, расмий ҳукумат мусулмон эркакларни қамоққа ташлагани етмаганидек, озижа аёлларни ҳам туҳмат ва сохта айбловлар билан озодликдан маҳрум этишдан уялмай ҳам қўйди.

  Қирғизистонда тақиқланган адабиётлар рўйхатининг йўқлиги ва тақиқланган адабиётлар рўйхати расмий ахборот воситалари орқали эълон қилинмаганлиги барчага маълумдир. Шундай бўлсада, давлат куч органлари мусулмонлар хонадонларига уюштирган рейдлари ортидан қўлга киритилган Қуръони Карим, Ҳадислар тўплами ва бошқа – гарчи ҳукумат рухсати билан босиб чиқарилган бўлса ҳам – исломий адабиётларни расмий ахборот воситалари орқали намойиш қилиб, у шахсни хали айби исботланмай туриб ёмонотлиққа чиқариб улгуришмоқда.

 Теологик (диний) экспертиза ўтказиш эса дин ишлари бўйича қўмита ёки муфтиёт вакилларига топшириб қўйилган бўлиб, улар тинтув давомида топилган адабиётларни куч органлари хоҳишига мувофиқ экстремистик ёки экстремистик эмас деган хулоса чиқариб беришади. Мана шундай шароитда расмий ҳукумат аввал мамлакат ҳудудида тақиқланган адабиётлар рўйхатини чоп қилиш ва теологик экспертиза ўтказиш салоҳияти ва лаёқатига эга бўлган бирор қўмита ташкил этиш ўрнига, экстремизм (Ислом)га қарши курашни кучайтрувчи қонунлар қабул қилмоқда. Бу эса ўз навтабида мусулмонларга босим ўтказиш ва улардан ноҳақ йўллар билан пул ундиришда куч органларига қўл келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here