АҚШ: Билмасдан Асад аскарларини урдик, пушаймонмиз

651
0

АҚШ: Билмасдан Асад аскарларини урдик, пушаймонмиз

Оқ уй маъмурияти АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида 62 нафар Асад аскари ҳалок бўлганлигидан афсус надомат чекмоқда. Бу ҳақида Обама маъмурияти номидан гапирган юқори лавозимли масъул Америка оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида маълум қилди. Оқ уй вакилининг таъкидлашича, Асад аскарлари атайин қасддан нишонга олинмаган.

Обама маъмуриятининг баёнотидан бир неча соат олдин АҚШ Марказий кучлари қўмондонлиги (Пентагон) Суриянинг жанубида жойлашган Дайр аз-Зур шаҳридаги Асад режимига оид ҳарбий базанинг ҳужумга тутилишига доир ёзма баёнот тарқатди. Баёнотда айтилишича, Асад армиясининг қароргоҳлари адашмовчилик билан ҳужумга тутилган. Агар у ерда Сурия Асад аскарларининг борлиги маълум бўлганда эди, асло нишонга олинмас эди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Дайр аз-Зур атрофида вақтинча ҳарбий амалиётлар тўхтатиб қўйилганлигини эълон қилди. Сурияда ҳарбий жиҳатдан жуда мураккаб жараён юзага келганлигига ишора қилинган баёнотда “Коалиция кучлари, Сурия ҳарбийлари борлиги маълум бўлган жойларни қасддан урмайди”, дейилади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши мазкур ҳужумни муҳокама қилиш учун дарҳол фавқулодда йиғилиш чақирди. Тахминан бир соат ёпиқ шаклда ўтган учрашувдан сўнг АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Повер журналистларга баёнот берди. Повернинг билдиришича, йиғилишда АҚШнинг Асад аскарларини нишонга олиши даъвоси муҳокама қилинган. «Бизнинг мақсадимиз режим кучларини уриш эмас эди. Албатта қурбонлар учун чуқур тассуфдамиз», деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили.

Эслатиб ўтиш лозимки, Сурияда Россия ва Асад кучлари тарафидан мусулмон тинч аҳоли, аёллар ва ёш болалар қирғин қилинмоқда. Бозорлар, шифохоналар, мактаблар аёвсиз ҳужумга тутилмоқда. Бу жиноятларнинг бари бутун дунё кўз ўнгида амалга оширилаётганига қарамай, мазкур БМТ Хавфсизлик Кенгаши шошилинч йиғилиш ўтказиш у ёқда турсин, танқидий баёнот беришга ҳам ярамаяпти.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши, чоршанба куни ўтказиладигани олий даражадаги йиғилишида Сурия масаласини муҳокама қилиши айтилмоқда.

Туркистон: 

АҚШ Асаднинг аскарларини адашиб урган эмас.

Малумки, оҳирги вақтларда, Асад аскарларининг деярли барчаси Эроннинг ва Ҳизбуллоҳнинг шиа аскарларидан иборат бўлиб қолди. Россиянинг ҳам ҳарбий техника жиҳатидан, ҳаводан бомбардимон қилиб бериши жиҳатидан ва бошқа ҳижатлардан моддий қўлловлари бор. Асаднинг фақат қуруқ номи ва қудратсиз режими қолди холос.

Демак, АҚШ Россия ва унинг ҳамкорларига зарба берди. Обама Асадни ҳимоя қилаётган иттифоқни огоҳлантириб қўйди. Чунки улар охирги вақтларда Россия ва Хитойнинг иттифоқ тузиб олишларидан ва уларнинг қудратли оламий лагерга айланишлари имкониятидан умид қила бошлаши мумкин эди. Охирги вақтларга Россия “ИШИД” ташкилоти томон ҳаво ҳужумларини бошлашни режалаштиряпти. Бу эса АҚШнинг чизиб берган харитасидан Россиянинг ўзбошимчалик билан четга чиқишга уринишини англатади. АҚШ Россия ва унга ўзи тузиб берган иттифоқдошларини ўз ўринларига қайтариш ва бу минтақада ким йўлбошчи эканини англатиб қўйиш учун уларга қарата зарба берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here