Юнкер: Европа Иттифоқи муштарак армия ташкил қилиши зарур

658
0

Юнкер: Европа Иттифоқи муштарак армия ташкил қилиши зарур

Европа Иттифоқи комиссиясининг президенти Жан-Клод Юнкер Европа давлатларининг хавфсизлиги учун муштарак мудофаа армиясини ташкил қилиш зарурлигини билдирди. Юнкер иттифоқ ҳақида қилган йиллик нутқида таъкидлашича, терроризмга қарши кураш учун Европа Иттифоқи давлатлари иштирокида мудофаа армияси ташкил қилиш долзарб масалага айланган.

2004 йилдан буён Европа Иттифоқи минтақасида 30 марта террористик ҳужумлар содир этилганлигини айтиб ўтган Юнкер Европа давлатлари ўзаро мудофаа фонди ташкил қилиб, Европа Иттифоқини ҳимоя марказига айлантириш лозимлигига урғу берди.

Бироқ сербиялик ҳарбий мутахассис Александар Радич  Жан-Клод Юнкернинг талаби амалга ошишига гумон билан қарайди. Радичнинг изоҳлашича, Шарқий Европадаги кўп давлатлар Америка Қўшма Штатлари таъсири остида бўлганлиги учун Вашингтон бунга асло йўл қўймайди. Чунки АҚШ Шарқий Европада ўзининг таъсирини йўқотишни истамайди. Европа Иттифоқи тарафидан тузиладиган муштарак армия Ғарб сивилизациясининг хавфсизлик архитектурасида тубдан ўзгаришга йўл очади. Мана шуни ҳисобга олган Америка Қўшма Штатлари бунга асло йўл қўймайди.

“Европа талабларини амалга ошириб келган НАТО Европа иттифоқи армиясини ташкил этиш олдига жиддий тўсиқ қўяди. Бундан ташқари иттифоқ армияси сиёсий жиҳатдан ҳам иттифоқнинг ролини ва мақсадларини қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлади”, дейди Радич.

Радич бу ҳамкорлик НАТО доирасида параллел иттифоқ сифатида кўрилиши мумкинлигини қайд этар экан, бир неча йиллар бурун Германия ва Франция бу борада илк қадам ташлаганлигини эсга олиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here