Ҳайит намози хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда адо этилди

493
0

Ҳайит намози хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда адо этилди

 Бишкек шаҳар ИИБ хабар қилишича, 12 сентябр куни Бишкек шаҳрининг бош майдонида ўқилган Қурбон Ҳайити намозига тахминан 55 мингга яқин одам келган. Қирғизистонда бу йилги ҳайит намози биринчи марта хавфсизлик чоралари ўта кучайтирлган тарзда ўқилди.

 Жумладан, Бишкекдаги барча масжидлар ва у ерга кираётган намозхонлар қаттиқ текширувдан ўтказилди. Бишкек бош майдонида ўқилган намозга ҳам мусулмонлар махсус ускуналар воситасида текширувдан ўтказилганидан сўнг киритилди.

 Милиция ва махсус хизмат ходимлари ҳар бир намозхонни махсус ускуналар ёрдамида текширганидан кейингина намоз ўқиладиган жойларга киришига рухсат берди.

 Милиция тарқатган хабарга кўра, намоз ўқиш учун келган фуқаролар ёнидан еттита пичоқ, иккита кастет, МР-8 русумидаги тўппонча ва бир дона ўқ топилган.

 “Бишкек шаҳар ИИБнинг жамоатчилик хавқсизлик бошқармаси тарабидан ҳайит намози вақтида тартибни сақлаш бўйича режа ишлаб чиқилди. Шаҳар милицияси  ҳайит намозига кесувчи ва ўқ отувчи нарсаларни олиб келиш мумкин эмаслиги тўғрисида олдиндан огоҳлантирган эди”, — дейилади хабарда.

 Ёнидан тақиқиланган нарсалар топилган фуқаролар қўлга олиниб, Биринчи Май туман ИИБ тергов бўлимига ўтказиб берилган.

Манба: Sputnik.kg

Туркистон:

Қирғизистон ҳукуматининг юқоридаги ҳатти ҳаракатлари мусулмонларни ибодатдан тўсиш ва ибодатларни назорат қилиш учун ўйлаб топган услубидир.

Қирғизистонда охирги йилларда ҳайит намозларига қатнашаётган мусулмонларнинг сони, умумий аҳоли сонига нисбатан жуда кўпайиб боряпти. Мусулмонларнинг намозга қатнашиш кўрсаткичи пойтахтнинг ўзида бир неча юз минглаган одамни ташкил қилиб, Ислом ва мусулмонларга ғарази бор бўлган ҳукумат мулозимларининг ғазабини келтира бошлади. Бир йилда икки маротаба ўқиладиган бу жамоий намоз Қирғизистоннинг қай даражада исломийлашиб бораётганини кўрсатиб бораяпти.

Дунё ҳамжамияти ҳам табиийки, бундан хавотирга тушмоқда. Улар йил сайин Қирғиз ҳукуматига миллионлаган долларларни айнан мана шу исломийлашиш жараёнини олдини олишлари учун бериб келади. Қирғизистон уларни олдида ҳижолат бўляпти. Шунинг учун ҳукумат аввал ҳайит намозини марказий майдонда ўқишни таъқиқлаган бўлса, сўнг ўз хизматчилари орқали, мусулмонларни кўпчилигини намоздан ортга қайтариб юбора бошлаяпти.

Илгарироқ Тожик ҳукумати балоғат ёшига етмаган деб билган 16 — 17 ёшдаги мусулмонларни масжидларга киргизмай қўйган эди. Бунинг билан улар масжидга ҳам паспорти билан келишни мусулмонлар учун урфга айлантиришди.

Қирғиз ҳукумати ҳам, оламий куфр системаси олдида мусулмонларга қарши курашиш мақсадида олаётган моддий ва молиявий ёрдамларига ҳисобот бериш учун яна бир ҳаракат бошлади. У бу ҳаракати билан мусулмонларни устидан орган ходимларининг назоратини янада кучайтириб олмоқчи. Бу иш-ҳаракатларини янада кучайтириш учун, Хитой элчихонаси сингари яна бирор жойни портлатиб юборишга боришмаса деб қўрқаман. Чунки, мусулмонларга босимни кучайтиришнинг ягона йўли шу. Яъни,бунинг учун мусулмонлар томонидан агрессия кучайиб бораётган қилиб кўрсатиш ва матбуот орқали бу иш-ҳаракатларни кенг тарқатиб, матбуот курашини кучайтириш лозим бўлади.

Улар учун муаммо шундаки, мусулмонлар ўзларича бирор жойни портлатишмайди. Фақат ҳукумат ва махсус орган ходимлари уларни йўналтириб боришмаса ёки ёрдам беришмаса бўлди. Бундай пайтда улар мусулмонларнинг номидан ўзлари портлатиб юборишлари ҳам мумкин.

Бу қўпорув амалиётлари улар учун жуда муҳимдир. Агар ҳукумат вакиллари мусулмонларнинг ибодатлари ва ҳаётга таъсир қилиш учун олиб бораётган даъватларини ўз назорати остига олиш ҳаракатини давом эттиришса, улар яна қўпорув амалиётларини амалга оширишади деб қўрқамиз.

Хитой элчихонасида портлатиш амалиёти бўлмаганида, улар ҳайит намозида бу каби текширув ишларини олиб бора олишмас эди. Бу қўпорув амалиёти улар учун ўта муҳим ва манфаатли бўлди. Лекин бу уларнинг кейинги ишлари учун, яъни Ислом ва мусулмонларга қарши репрессив ҳаракатларини кучайтириши учун етарли эмас. Улар яна қўпорув ёки бошқа бир ифлос ҳаракат уюштиришлари мумкин.

Масаланинг иккинчи бир томони ҳам бор. Фараз қилайлик, мамлакатимиз ичидаги қўпорув ишлари ҳукуматимизнинг назоратидан четда ва унинг иштирокисиз амалга оширилаяпти. Портлатиш амалиётлари айтайлик, бир ташқи қувватнинг қўллови ва бевосита иштироки асосида содир этилаяпти. Қирғиз ҳукумати бу жиноий ҳаракатларни ким амалга ошираётганини сезиб турса ҳам, жараёнларга киришиб, уларни жиноятларини фош қила олмайди. Ҳукумат ўз заифлигини яшириш мақсадида, осонгина исломий ҳаракатларга қарши компания очиб, матбуот ва моддий курашни бошлаб юборади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам айта оламизки, бу система дунёда фақат ифлос услублар билан ҳукм қила олади. Қирғиз ҳукумати ҳам, мавжуд куфр системасига таянар экан, ҳеч қачон бу ўрмон ҳаётидан қутула олмайди. Ҳукумат ҳам, фуқоролар ҳам ҳеч қачон хотиржам ҳаёт кечира олмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here