Исломий либос жамиятга хавф туғдиради дейиш билан қирғиз президенти Аллоҳнинг динига журъат қилмоқда

506
0

Исломий либос жамиятга хавф туғдиради дейиш билан қирғиз президенти Аллоҳнинг динига журъат қилмоқда

Би-Би-Си радиосининг 2016 йил 13 августдаги хабарига кўра, матбуот конференцияси чоғида қирғиз президенти Алмазбек Атамбаев исломий либоснинг терроризмга алоқаси борлиги эҳтимолидан жамиятга хавфли эканини даъво қилиб муслима аёл либоси хусусида ғоят разил сўзларни айтди. У жумладан «калта юпка кийган аёллар худкушлик содир этишмайди, террористлар эса тентак, либослар ҳам баъзан шахсларнинг фикрларини ўзгартириши мумкин», деди. У бундай такаббурона-нопок баёнотни биринчи бор бераётгани йўқ. Илгари ҳам маданиятга оид миллий диалог тўғрисида сўз юритиб, исломий либос қирғиз маданиятига зид, деган даъвони қилган. Унинг айни баёноти кўчаларга ниқоб ва ҳижобларни таҳқирловчи баннерлар илиш каби ҳукуматнинг исломий либосга қарши бошлаган кампанияси ортидан янграмоқда. Бу баннерларда мактабнинг бир томонида қирғиз миллий либосини кийган аёллар, иккинчи томонида эса исломий либос кийган аёллар тасвирланиб, остига «эй халқим, қаёққа қараб кетяпмиз?!», дея ёзиб қўйилган.

Исломий либос билан зўравонликни ўзаро боғлаш Ғарбнинг бутун дунёда олиб бораётган кампанияси доирасига киради. Кампаниядан Исломни қора қилиб кўрсатиш ва одамларни ундан бездириш учун уларнинг асосий исломий аҳкомларга бўлган ишончларини ўлдириш кўзланган. Рўмол ва ҳижоб аёлни эҳтимолли террористга айлантиради, деган фикр тентак ва аҳмоқлар фикридир. Бундай фикр мусулмонлар устидаги ҳукмдорларнинг фикрий жиҳатдан абгорлигига бир далилдир. Бу ҳукмдорлар ва уларнинг югурдаклари кийган либосни эса, Ислом душмани бўлган анави кофир Ғарбга хорлик қилиш, тиз чўкиш ва ювиндихўрлик қилиш либоси, дейиш мумкин. Атамбаев ва унга ўхшаган раҳбарлар муслима аёлларни аёл киши ҳақидаги Ғарбнинг феминистик фикрларига ишонтиришда омадлари чопмагач, тарвузлари қўлтиқдан тушди ва мана шундай болаларча қўрқитишга ўтишди.

Биз Атамбаега бундай деймиз:

Исломий либос қирғиз халқи шахсиятига зид эмас. Чунки бу халқнинг 80 %и мусулмондир. Уларнинг либоси, эътиқоди, маданияти ва бутун меърослари Исломдан балқиб чиққан. Бироқ, сен ва сенга ўхшаган илмонийлар қабул қилган, одамларга зўрлаш, қийнаш, ўлдириш орқали бўлса ҳам мажбуран қабул қилдираётган ғарбча дунёвий маданият Исломга зиддир!!

Шунингдек, маҳаллий ва халқаро хавфсизликка Ислом эмас, балки мустамлакачи давлатлар хавф туғдирмоқда. Улар демократия ниқобини кийиб, ўзлари юртларни босиб олишяпти, юз минглаб бегуноҳ инсонларни қирғин қилишяпти, бойликларини талон-тарож қилишяпти. Мустабид бошқарувга қарши ҳақ сўзни айтган мусулмонларни қамоққа олиб қийноққа солаётган ва ўлдираётган диктаторларни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам шу мустамлакачилардир.

Исломий маданият ҳам Қирғизистон жамиятига хавф туғдирмайди. Аксинча, сенга ўхшаган илмоний ҳукмдорларнинг ғарбча либерал маданиятни исломий юртларимизга олиб келишгани сабабли, инсонлар ҳаётида ғайриоддий ёмон турмуш тарзи кенг тарқалмоқда, Ғарб давлатларининг ижтимоий бузуқлигига тақлидан никоҳ муқаддаслиги ва оила бирлиги парчаланмоқда.

Эй Атамбаев!

Билиб қўй, сен ҳам, Умматга вайронагарчилик, репрессия ва бадбахтликдан ўзга нарса келтирмаган сенга ўхшаган бошқа зараркунанда ҳукмдорлар ҳам яқинда тарих ахлатхонасига улоқтириласизлар. Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини сенларнинг харобаларинг узра барпо қиламиз.

Эй Қирғизистондаги муслима аёллар!

Биз сиз азиза опа-сингилларимизни пок исломий аҳкомларни маҳкам ушлашга ҳамда бошингизга тушаётган машаққатларга худди Фиръавннинг завжаси Осиё ва улуғ саҳоба Iлар сингари сабр қилишга чақирамиз. Эртанги буюк мақсадингизга-абадий жаннатга сабот ила назар солинг, сизга ҳарчанд босимлар қилишмасин, заррача динингиздан четлашманг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш фаолиятида биз билан бирга ҳаракат қилинг. Зеро, ушбу давлат сизнинг исломий либосингизни албатта ҳимоя қилади ҳамда Исломнинг ҳамма фарзу вожиботларини адо этишингизга имконият яратади.

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ

«Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра тўғри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, «қўрқманг ва ғамгин бўлманг, сизга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинг», дерлар!» [Фуссилат 30]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here