Бородавкин: Москва ва Вашингтон ҳамкорлиги Женева муваффақияти учун замин тайёрлайди

610
0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Россиянинг доимий вакили Алексей Бородавкин Москва ва Вашингтон ҳозирда Ҳалабга инсонпарварлик ёрдам етказиш ва терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласини муҳокама қилаётганлигини маълум қилди.

 “Ҳалаб ва унинг атрофидаги минтақаларга инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ва у ердаги мўътадил мухолифат билан террорчилар ўртасини ажратиб олиш борасида Россия ва Америка ўртасидаги ҳамкорлик Женева музокаралари муваффақияти учун бир замин ҳозирлашга асос бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жорий ойнинг охиригача бу музокараларнинг янги босқичини умид қилмоқда”, деди Бородавкин 16 август сешанба куни берган баёнотида.

Бородавкин россиялик ва америкалик ҳарбийлар ҳозирда бу борада муайян амалиётларни ижро қилишга боғлиқ масалалар устида яқиндан маслаҳатлар олиб бораётганларини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, бу шартномаларга расмий тус бериш Суриядаги “терроризм”га (Исломга) қарши курашда Москва ва Вашингтон ўртасидаги мувофиқлик учун энг қулай шароит яратишга олиб келади ва Женева музокаралар чоғида Сурияда сиёсий ислоҳотларга эришиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда илгарилашга сабаб бўлади. Рус дипломатига кўра, Россия бу мақсадга эришиш учун бор кучини сарфламоқда ва Вашингтон билан музокара олиб боришда конструктив позицияни эгаллаган.

Бородавкиннинг мазкур баёноти Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг душанба куни берган баёнотига изоҳ сифатида баҳоланмоқда. Шойгу 15 август куни Москва ва Вашингтон Ҳалабдаги террористларга (мужоҳидларга) қарши биргаликда кураш олиб боришга тайёр эканлиги ҳақида баёнот берган эди.

“Биз АҚШлик ҳамкасбларимиз билан бу масалада алоқаларимизни кучайтирдик. Минтақада амалга оширадиган режаларимизни бирма-бир кўздан кечиряпмиз. Мен ҳозир Ҳалаб ҳақида гапираяпман”, деган эди Шойгу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here