Қирғизистон президенти диний етакчилар билан учрашди

548
0

Қирғизистон президенти диний етакчилар билан учрашди

Сарой олимлари ўзларининг уммат олдида ҳеч қандай обруй эътиборга эга эмаслигини ўзлари ҳам яхши билишади. Қирғизистонда улар Чубак ҳожини ўз сафларида ушлаб қолиш мақсадида призидентни у билан музокара қилиш учун аввал қадам ташлашга кўндиришди.

Призидент Алмазбек Атамбаев 15 август куни Қирғизистон муфтийси Максат Токтомушевни, уламолар кенгаши раиси Абдушукр Норматовни, “иймон” фонди етакчиси Нуржигит  Қодирбековни ва уламолар кенгаши аъзоси Чубак ҳожини ўз қабулхонасига чақирди.

Учрашув чоғида мамлакатдаги ички диний муҳитнинг ҳолати кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳукумат ва диний етакчиларнинг “диний радикализм ва экстремизм”га қарши ҳамкорликда олиб боришаётган ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.

Призидент охирги вақтда “динга алоқадор бўлган барча фикр мулоҳаза ва ҳаракатлар, радикаллар ва экстремистлар тарафидан қизғин танқидга олиняпти. Буни экстремистлар кучайтиришяпти”, деди. Шунингдек у “биз бутун дунё билан бирга қадам ташлаб боришимиз, яъни илмонийлик системасини маҳкам ушлашимиз керак”, деди.

Туркистон: 

Призидент, охирги вақтларда даъватчиларни экстремист деб тан олдириш учун ҳаракат қилмоқда. Уларнинг сақолларини ва кийган кийимларини таҳқирлади. Шунда, Чубак ҳожи бошчилигида минглаган мусулмонлар уларни ҳимоя қилиш учун қаршилик кўрсатишди. Президент ана ўша мусулмонларни эрктремист деб атамоқда.

Сўнг призидентнинг ўзи бош бўлиб, депутат Акаевни қўллаб-қувватлади. Худди ҳозир Чубак ҳожининг ўрнига уни чақиртириб, ҳимоясига олди ва Чубак ҳожини ҳар томондан сиқувга олди. Яна минглаган мусулмонлар Чубак ҳожини ҳимоясига олиб, “бу экстремист, уни қамаб юбориш керак” деган бир қатор сиёсатчиларга қаршилик қилишди. Призидент уларни ҳам экстремистлар деяпти.

Сўнг призидент баннерлар осиб, ҳижобга қарши ҳаракатларни бошлади. Ўзини ярим яланғочлар тарафдори қилиб эълон қилиб, ҳижобли муслималарни қўпорувчилар деб ҳақорат қилди. Яна минглаган Мусулмонлар ҳижобни ҳимоя қилиш учун ижтимоий тармоқлардан ўз фикрларини билдира бошлашди. Призидент буларни ҳам радикаллар, экстремистлар деяпти.

Яқинда Чубак ҳожини терговга чақиртириб, унинг устидан жиноий иш очмоқчи бўлишди. “Аҳмадия фирқасини кофир дединг” деб, иймондан тойган фирқани ҳимоя қилишди. Яна минглаган мусулмонлар Чубак ҳожини ва диний қадриятларимизни ҳимоя қилиб, ўз фикрларини билдиришди. Призидент буларни ҳам экстремистлар демоқчи бўляпти.

Шу кунларда Омурбек Текебаев призидентнинг ҳақиқий ҳаракатларини ва мақсадларини очиб юборди. Мана шулардан келиб чиқиб қараганда, Призидент Чубак ҳожини чақириб у билан ярашишга интилишининг бир қанча томонлари бор.

  • Радикал саналган оппозициядан алоҳида, Текебаев ҳам ўзининг тарафдорлари билан бош кўтарди. Призидент шу ҳолатида конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказиши ўта қийин кечади. Призидентнинг маслаҳатчилари сиёсий томондан анча заиф. Улар Чубак ҳожини синдириш орқали Текебаевга ҳам, исломий муҳитга ҳам зарба беришни маслаҳат беришган эди. Лекин вазият бошқача тус олиб, ўзлари заифлашиб қолишди. Энди Чубак ҳожи орқали, балки диний қатлам билан ҳам, Текебаев билан ҳам ўрталарини ўнглаб олишга ҳаракат қилишаётган бўлишлари мумкин.
  • Максат Токтомушев бошчилигидаги ҳукуматга тобе диний етакчи гуруҳ “иймон” фонди олиб бораётган диний муҳитни ўз қўлига олиш учун яроқли даражадаги вазнга эга бўлмаган уламолар, деб тан олинди. Улар Чубак ҳожини ўз сафига олишлари билан жуда катта ишларни юргизиб юборишларига призидентни ишонтира олишди. Аслида призидентга референдум ўтиши учун мусулмонларнинг қўллови керак. “Иймон” фондига эса, диний қатламни ўз томонига оғдириб, келгусида илмоний диний аралаш куфр муҳитини пайдо қилиб, Ғарб оламининг ишончини қозониши керак. Яъни ҳар томоннинг мақсадлари бир бирига мувофиқ келиб қолди десак ҳам бўлади. Призидент исломий муҳитнинг қувватига тан бера бошлади. У мусулмонлар билан фикрий курашда ўз мағлубиятини тан олди деса ҳам бўлади.

Ҳар қайси ҳолат учун ҳам шуни айтамизки, ҳукумат диний уламоларга оқни қора қорани эса оқ деб, ўз шариатингдан ҳужжат топиб берасан, деб мажбурлайди. Бу ишни ким қилишидан қатъий назар, Чубак ҳожими ёки Абдушукурми фарқи йўқ, ўз обруйини йўқотади. Олимнинг обруйи унинг фидоийлигида, жасорати ва матонатидадир. Уммат уламоларни кўп нарсани билгани учун эмас, Исломда сабр қила олгани учун қадрлайди.

Илмияновчиларнинг бунга ақли етмаяпти. Улар уламоларни бирин кетин синдириб, уларни устиларидан жиноий ишлар қўзғаб, сарой уламосига айлантиришни мақсад қилишяпти. Лекин у уламоларнинг қуввати Исломдаги барқарорлигида эканини, улар ўз принципларини ўзгартириши билан уларнинг қуввати ҳам бир зумда йўқ бўлиб, уларнинг устидан олиб борилган шунча ҳаракатлар бир тийинга қиммат бўлиб қолишини тушуна олишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here