Атамбаев калта юбка кийган қизларни ҳимоя қилди

599
0

Атамбаев калта юбка кийган қизларни ҳимоя қилаётиб, исломий кийинишни ва исломий ҳаёт кечиришни хоҳловчи Қирғиз фуқороларига мамлакатни тарк этишни таклиф қилди.

Қирғизистон Президенти А. Атамбаев, Чўлпон Отада журналистларга берган матбуот анжуманида бундай деди: – “Биздин аялдар совет доорунда эле кыска юбка кийишкен. Диндин максаты — бул тынчтык. Мага демектен чокоюңарды башыңарга кийип алгыла. Бирок, эч кимди жардырбагыла.

Биз былтыр террордук топтор бар экенин билдик. Бирок, алар тууралуу кенен маалымат топтоо үчүн дароо кармаган жокпуз. Алар чакан автобустун ичине жарылуучу заттарды салып, Орозо айтта кишилерди жардырууну каалашкан, бул дин эмес”

Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг шу сингари сўзларидан кейин, махсус хизмат ходимлари бир бегуноҳ аёлни наркотика маҳсулоти билан маст қилишиб, қора ҳижоб кийинтиришиб, жамоъатчилик савдо маркази олдида портлатиб юборишган эди. Сўнг бутун Ўзбек хавфсизлик тизимларини ҳижоб ва оқ дўппига қарши курашишга мажбурлай бошлаган. Атамбаев ҳам Каримовдан ўрнак олишга ҳаракат қилаяпти.

Лекин Атамбаевнинг ҳаракатлари ва сўзлари беўхшов ва қўпол чиқиб, ўз халқининг нафрати ва ишончсизлигини янада ошиб боришига сабаб бўлаяпти. Буни кўриб турган атрофидаги маслаҳатчилари ҳам ўзидан кучли давлат арбоблари эмас. Уларнинг бири шафёри, бошқаси тансоқчиси… У шунга ўхшаш етакчи гуруҳ қуршовида қолди. Президент ташқи қувватларнинг расмиятчилик учун гапирган гапларига ишониб олиб, жуда кўп ҳато қилаяпти. Масалан, биз сизни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, исломийлашишни олдини олиш учун мана бу ва бу йўналишда ҳаракатларни кучайтиринг, ўзингиз кейинги мавсумда ҳам Президент бўлиб қолинг ва ҳоказо. Каримов ёки Путин бу сўзларни Акаевга ҳам, Бакиевга ҳам айтган.

Атамбаев ўзининг мантиқсиз қайсар ва ўринсиз жизғанак фели билан гўёки бошини деволга уряпти. У ярим яланғоч аёллар тарафини олиб, миллионлаган мусулмон аёлларини очиқ таҳқирлаяпти. Уларни очиқчасига қўпорувчилар деб, жамиятимиздан ҳайдаш керак дегандек муомила қиляпти. Бу каби, ўз фуқороларини таҳқирловчи бемани ва мақсадсиз баёнотни куфр давлатларининг етакчилари ҳам бу шаклда айта олишмайди. Чунки улар Президентликни халқнинг вақтинчалик ишончи деб билишади. Мамлакат менинг мулким ва мен уни хоҳлаганимча тасарруф эта оламан дейишдан қўрқишади.

 Бу қайсарлик фақат шахсий адоватдан келиб чиққан бўлиб, фақат мамлакатга эмас, балки ўзининг партияси учун ҳам жуда катта зиён олиб келади. Қисқа юбка кийган аёллар жамиятимизнинг энг қуйи табақаси вакиллари ҳисобланишларидан ташқари, улар ўта озчиликни ташкил қилади. Баъзи жоҳил ва даъюc оталарни ҳисобга олмаганимизда, ярим яланғоч ва калта юбка кийган қизларнинг ота-оналари ҳам бу кийимни қўллаб қувватлашмайди.

Президент, “ Ҳижоб кийиб олиб одамларни портлангандан кўра, калта юбкада юришгани маъқул” деди. Ваҳоланки шу кунгача мамлакатимизда бирор маротаба, бирорта ҳижобли аёл бу ишга қўл урган эмас. Бундан кейин ҳам муслима аёллар бу ишни ўз ихтиёрлари билан қилишмайди.

Лекин Президент аппарати ичидаги порахўрлар қўлга олинишмаяпти, милиция ва хавфсизлик хизмати ичидан чиқаётган қотиллар ва одам ўғирлаш ишларичи, фактлар билан юзлаган, минглаган жиноятларига гувоҳ бўлиб турибмизку. Нега бу жирканч жиноятчилар тоифасини юртимиздан ҳайдашимиз керак демаяпмиз?! Эрини, фарзандларини ўлдириб, аборт қилдириб юбораётган калта юбкали аёлларни кўрмаяпмизми?! Бишкекда фоҳишахоналар ва кўчадаги фоҳишаларга қарши рейдлар уюштирилди. Уларнинг кийимлари қандай эканини Президент наҳот кўрмаган бўлса?! “Менга деса пайпоғингларни бошингларга кийиб олинглар” деди Президент. Демак кўрган. Наҳотки Президентимиз ўшаларни қўллаятган бўлса?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here