ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (1 қисм)

547
0

بسم الله الرحمن الرحيم

 ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (1 қисм)

 Ҳақиқатлар ақл билан топилади, текширилади. Кимда ким ақлини ишлатмасдан туриб ҳам ҳақиқатни биламан деса, хомҳаёллик қилибди. Кимнингки ақли йўқ бўлса ёки заиф бўлса, ундай инсон ҳақиқатларни топа олмайди. Ақли бўла туриб уни ишлатмаган одам ҳам ҳақиқатларни англамайди. Масалан: “Ер шари ўз ўқига нисбатан ҳар бир секундда 465,1 м. масофага айланади, бир деганингизда салкам 500 метр масофани босиб ўтган бўлади” деган ҳақиқатни ақл ишлатмаган инсон дарҳол инкор қилади, устингиздан кулади; “самалётдан ҳам тез юрадими, бундай тезликда ер юзидаги ҳеч нарса қолмади-ю, мункинмас….”.  Лекин буни ақл ёрдамида текшириб кўрса, “ақл кўзи” билан бу ҳақиқатни кўради ва тасдиқлайди, яъни Қуёшга нисбатан текширсак, у соат 13:00да тиккада турган бўлса, 24с.дан кейин яна тиккада туради, шу вақт ичида айланаси 40 мингдан ошиқроқ бўлган масофани 1674,4км/с. билан босиб ўтганини биламиз. Шунинг учун ҳақиқатларни тушунишда ёки уни топишда “ақл” асосий шарт.

Аввало ўзимиз яшаб турган Ерни ҳақиқатини билишдан бошлашимиз керак. Чунки уни ҳақиқатини аниқламасдан туриб ундаги ўз ўрнимизнинг ҳақиқатини билолмаймиз. Масалан: бир уйда яшаяпсиз, у отангиздан қолган ё ўзингиз қургансиз. Демак у сизники. Ёки бир уйни сотиб олдингиз, унда ҳам бу уй меники дея оласиз ва хоҳлагандек тасарруф қиласиз. Сизга қаршилик қилган инсон билан ҳужжатлашсангиз албатта ютиб чиқасиз. Аммо сиз яшаб турган ўлка кимники? Бизники дейишлигингиз учун ҳужжат қани? Аслида бутун коинот, шулар қатори Ер ҳам Аллоҳ Таолоники. Бу ҳақиқатни ҳам шартлашганимиздек, ақл асосида текшириб чиқамиз: Ер ўз ўқи атрофида айланиб туради, тўғрими?! Демак, ақл шу иккиси тўғрисида ишлаш керак, шунда ёрқин фикрлаш бўлади, чунки Ернинг қонуни ҳам унга боғлиқ нарса. Энди бу қонунни эгаси борми ёки йўқми? Бор бўлса, У жонликми ёки жонсиз нарсами? Ақл айтадики; эгаси йўқ бирорта қонун мавжуд эмас ва қонун ўликдан ҳам чиқмайди. Балки ҳар бир қонуннинг тирик бир эгаси бўлиши шарт, қонунлаштирилган ҳар қандай нарса ўша қонун асосида, ундан кейин вужудга келади. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Демак, шу қонунинг Эгаси томонидан “Ер” ва бутун Коинот вужудга келган ва У Зотнинг исми Аллоҳ Таолодир.

Бу ақл топган биринчи ҳақиқат. Бу ҳақиқатни ақли бўла туриб, уни ишлатмаган одам ҳам, ақли йўқлар ҳам англамайди. Бундай инсонлар бутпарастликни, атеизмни ёки агностицизмни ўзлари учун эътиқод қилиб олишади. Ундайлар ҳаётда ҳақиқатларни билолмай жуда қийнлишади ва ўзларига эргашган инсонларни ҳам адаштиради. Айниқса, Марс(агностик эътиқодида) Сариевга ўҳшаган эксперт бўлса, минглаган инсонларни бошини айлантиради. Масалан; устоз Чубак ҳожини ва Турсунбай Бакр ўғлини АҚШни проектини амалга ошириб берувчилар деган аҳмақона гапига ким ишонади? Агар Обама бутун АҚШни бераман деса ҳам устоз Чубак ҳожи ва Турсунбай Бакр ўғли иймонидан, яъни номозидан вос кечмайди-ю! Бундай тўҳмат билан нималарни мақсад қилган? Шунинг учун ақлини ишлатган одамни кофир ҳам алдай олмайди. Лекин ақли ишламайдиганлар ёки ақли заифлар яхши ният билан ҳам балолар келтириши мумкин.

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here