Коалиция кучларининг хатоларини тан олиши фазилатми ёки жиноят?!
2016 йил 19 июл сешанба куни коалиция кучлари таркибидаги Франция ҳарбий учоғи Суриянинг Манбаж шаҳри шимолида жойлашган катта Тухон қишлоғида даҳшатли қирғин содир этди. Бунинг оқибатида аксари аёллар, болалар ва кексалардан иборат 200дан зиёд оддий фуқаро шаҳид бўлди. Баъзи оилаларнинг бутун аъзоси нобуд бўлди ҳамда тинч аҳолидан аксари аёллар ва болалар бўлган юзлаб кишилар яраланди…
Франциянинг ушбу ваҳший ҳужуми Америка учоқлари амалга оширган худди шундай қонли қирғиндан бир кун ўтиб содир этилди. Яъни 2016 йил 18 июл душанба куни АҚШнинг Манбаж шаҳрида қақшатқич бомбалар ёғдириши натижасида 20 нафар фуқаро қурбон бўлиб, ўнлаби турли даражада жароҳат олганди, унда ҳам қурбонларнинг аксари аёллар ва болалар эди.
Булардан ташқари, оммавий ахборот воситаларида 2016 йил 23 июл шанба куни Сурия режими билан рус учоқларининг ҳаво ҳужумлари оқибатида 70 нафар фуқаро – орасида болалар ҳам бор – ҳалок бўлгани хабар қилинди. Ҳужумлар Суриянинг турли минтақаларида содир этилган, жумладан, Ҳалаб шаҳрида, Дума, Шайфуния, Куфри Батно шаҳри ва баладиялари маҳаллаларида, Шарқий Ғутанинг Сабқо шаҳрида. Бу ҳужумлар оқибатида кўплаб инсон ҳалок бўлди ва жароҳатланди, уй-жойлар, мол-мулклар вайрон бўлди… вайроналар остидан жароҳатланганларни, жасадларни чиқариб олиш жуда қийин бўлди.
Маълумки, халқаро коалиция 2016 йил 8 июнда бир хабар тарқатган бўлиб, унда бир неча кундан сўнг Сурия режими кучларининг АҚШ қўллаб-қувватлови остида Суриядаги Туркия чегараларига яқин ерда жойлашган Манбаж шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлиши айтилган эди. Чунки Манбаж Сурия чегараларига яқин Раққадаги «Исломий Давлат» қароргоҳининг асосий таъминот линияси бўлгани учун стратегик аҳамиятга молик шаҳардир.
Мана, эллик кундан зиёд вақтдан бери, 200 минг аҳоли яшовчи Манбаж шаҳри, ваҳшиёна ҳарбий амалиётлар гувоҳи бўлмоқда. Бу амалиётларни Сурия демократик кучлари халқаро коалиция учоқлари қўллаб-қувватловида содир этмоқда. Ушбу ҳужум – яъни халқаро коалиция кучларининг ҳаво ҳужумлари ёки Сурия демократик кучларининг портлаш амалиётлари ёки ерга кўмилган мина портлашлари бошланганидан бери 80дан зиёд фуқаро шаҳид бўлди. Бир вақтнинг ўзида, аҳоли бомбардимон ва тўқнашувлар сабабли ўзларининг ҳалок бўлган яқинлари жасадларини харобалар остидан тортиб олишга қийналмоқдалар, чиқариб олганларини эса боғларга кўмишга мажбур бўляптилар.
Дарвоқе, бу халқаро коалиция кучлари ўзининг уч кун аввал, яъни 22 июл жума куни Манбаж шаҳрида содир этган ва 50дан зиёд суриялик фуқаро нобуд бўлган ҳаво ҳужумларини тан олди. Бироқ унинг тан олиши яқинларидан жудо бўлганлар аламига, ярадорлар ярасига малҳам бўладими?! Хатони тан олиш фазилат, деб ким айтди?! Аксинча, бу жиноят ҳисобланади, жиноят бўлганда ҳам энг оғир жиноятдир!! Бу ушбу кучларнинг шу йиллар мобайнида Суриядаги аҳлимизга тоттирган сон-саноқсиз азоб-уқубатларига, жумладан, қашшоқлик, репрессия, қамал, қувғин… ва бошқа жиноятларига қўшимча жиноятдир. У ерда ким тирик қолишга муваффақ бўлса, очликдан ўлмоқда, ким қочишга уринса, уни денгиз тўлқинлари ютиб кетмоқда ёки оддий инсоний ресурслар ҳам етишмайдиган, инсон яшаб бўлмайдиган қочқинлар лагерининг қурбонига айланмоқда.
Дунё давлатлари учун мусулмонлар қони шу даражада қадрсиз бўлиб қолдими?! Ҳатто қотил мусулмонларни очиқ-ошкора ўлдириб айби текширилиши учун ўзини терговга топширмоқда, айбини тан олмоқда ва айби қораланишини ҳамда рад этилишини талаб қилмоқда!! Ёш гўдакларимиз, аёлларимиз ва қарияларимизга нисбатан амалга оширилаётган бундай жиноятларга қарши мусулмонларнинг ҳукмдорлари нима қилди?! Қачонгача улар ўз ҳарбий базаларини коалиция кучларига ланг очиб беришлари ва бу кучлар юртларимизда ҳеч бир назоратсиз бемалол изғиб юришлари давом этади?! Юз берган қирғинларга қарши меҳмонхоналарда ястаниб ётган мухолафатчилар нима қилди?! Наҳотки, ҳали ҳам улар дунёдаги биринчи рақамли террорист бўлган АҚШ етакчилигидаги музокаралардан умид қилишаётган бўлса?!!
Эй йирик давлатлардан Сурия бўҳронини тезроқ ҳал этиб беришни сўраган кимсалар кўз ўнгизда ҳақиқат фош бўлиб, қурбонлар киму, қассоблар кимлигини билдингизми?!! Фақат ўз манфаатини қўлга киритишдан бошқа мақсади бўлмаган, Ислом ва мусулмонларни йўқ қилиш бирламчи масаласи ҳисобланган мустамлакачи давлатдан ҳали ҳам нажот кутмоқдасизми?!!
Ўз Уммати масаласига қайғурадиган онгли холис киши яхшилик ва халоскорликни фақатгина ўз шариатидан ҳамда Аллоҳ танлаб берган Исломдан умид қилади. Зеро, Аллоҳнинг наздида бутун дунёнинг заволга юз тутиши битта мусулмон қонининг ноҳақ тўкилишидан енгилдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Манзил: алМазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават
Байрут-Ливан
Почта қутиси 145010
телефон: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info