Москвада «Ёрдам» масжиди имоми шайх Маҳмуд Велитов ҳибсга олинди

577
0

Москвада «Ёрдам» масжиди имоми шайх Маҳмуд Велитов ҳибсга олинди

2016 йил 12 июлда Россия ахборот воситалари Россия тергов бўлимига таъянган ҳолда Москвадаги «Ёрдам» масжиди имоми Маҳмуд Велитовнинг ҳибсга олингани тўғрисида хабар тарқатди. Шайхга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205-модда 2-банди «Терроризмни очиқчасига қўллаб-қувватлаш» асосида жиноий иш қўзғатилган бўлиб, бундай жиноий иш билан айбланганлар 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Ҳозирда шайх уй қамоғида ушлаб турилибди.

Тергов хулосасига кўра, «Велитов имом ва диний ҳайъат раиси бўлган пайтда 2013 йил 23 сентябр куни Хачатурян кўчасидаги масжидда дарс ўтаётиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирининг фаолиятини очиқчасига оқлаб, мавъиза қилган».

Ахборот воситалари тарқатган хабарда Велитовнинг сўзлари Кизлярда ўлдирилган Абдуллоҳ Гаппаев исмли Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси ҳақида кетгани ва унинг фаолиятларини оқлагани айтилади. Бироқ шайх Маҳмуднинг Абдуллоҳ Гаппаев фаолиятини оқлагани сабабли ҳибсга олиниши унга қўйилган айбловнинг мантиқсизлигини кўрсатади. Чунки, 2013 йили отиб ўлдирилган Гаппаев Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси экани ҳалок бўлганидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир-Россия томонидан бу ҳақда очиқланганидан кейингина маълум эди.

Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ рус хавфсизлик кучлари билан отишма пайтида ўлмаган. Балки уни ўз уйи олдида номардларча отиб ўлдиришган. Унга қарши Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси сифатида суд даъвоси ҳеч қачон қўйилмаган эди. Шунингдек, террористик амалиётда иштирок этган, деган бирор далил ҳам келтирилмаган. Шунинг учун Велитовнинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси марҳум Абдуллоҳ Гаппаев ҳақида таъзия сифатида гапирганлиги – ҳатто Россия Ҳизб фаолиятини террористик, деб ҳисобласа ҳам – террорчиликни қўллаб-қувватлаш ҳисобланмайди.

Шунинг учун журналистлар хавфсизлик кучларининг мантиқсиз айбловларини тарқатишдан олдин имом Велитовнинг аслида нима учун ҳибсга олингани тўғрисида фикрлаб кўришлари керак эди. Ана шунда унга қўйилган айблов воқега тўғри келмаётганини тушуниб етган бўлардилар. Айниқса, унинг ҳибс этилиши бўрттириб кўрсатилди ва хавфсизлик кучлари бюджетини қайта қўриб чиқилиши ортидан амалга оширилди. У Россиядаги энг нуфузли имомлардан бири бўлган ва мана шундай нуфузли имомнинг терроризмни қўллаб-қувватлашда айбланиши, хавфсизлик хизмати бюджетига каттароқ маблағ ажратилишига ёрдам беради. Энди нима учун айнан Велитов танланганига келсак, бунинг сабаби у Ислом Уммати муаммолари ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, чурқ этмайдиган имом ва муфтийларнинг ҳам муаммоси экани ҳақида очиқ гапирганидир.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ

«Эй мўминлар, ўзингизни қўйиб, (мунофиқларни) сирдош дўст тутманг, улар сизга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар, уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, қалбларидаги адоватлари эса янада каттароқдир, агар ақл юргизсангиз сиз учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» [Оли Имрон 118]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here