Бишкекда Азонга чеклов киритилди

553
0

Бишкекда Азонга чеклов киритилди

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 23-24 июн кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитида иштирок этиб қайтиб келгач, Ислом дини ва қадриятларига қарши курашни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур саммит доирасида узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга қарши адоват билан курашиб келаётган Ўзбекистон президенти И. Каримов билан ёпиқ эшиклар ортида бир соатдан ортиқ ўтказган суҳбати давомида Каримов Атамбаевдан Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиришни талаб қилиб, бунинг эвазига баъзи моддий манфаатларни ваъда қилган кўринади.

 Бу учрашувнинг “дастлабки меваси” ўзини кўп куттирмади. Дастлаб расмий ҳукумат буйруғи асосида муфтиёт Рамазон ҳайитини 10 кун олдин белгилаб қўйди. Гарчи Қирғизистонда ҳайит намози ўқиладиган куни янги шаввол ойи кўринмаган бўлсада, мусулмонларни намоз ўқишга мажбур қилди. Президент ва муфтиёт кўрсатмаси билан эмас, балки пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг:

صوموا لرؤيته و أفطروا لرؤيته فان غمى عليكم فأكملوا العدد

“Ойни кўриб рўза тутинглар, уни кўриб оғиз очинглар! Агар сизларга булут бўлиб, тўсилса, унда саноқни тўлдиринглар!”, буйруқларига биноан шаввол ойининг биринчи кунига тўғри келган 6 июлда мусулмонларни ҳайит намоз ўқишига тўсқинлик қилинди.

 Ислом қадриятларига қарши дастлабки кескин қадамини ташлаган Атамбаевнинг зимдан берган ишораси остида Қирғизистон мусулмонлари ичида катта хурматга эга бўлган собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалиловни ОАВ орқали сабоқ беришига таъқиқ қўйилди. Германия канцлери Ангела Меркелнинг Қирғизистонга уюштирган расмий сафари олдидан эса Бишкек шаҳрининг бир неча жойларида исломий қадриятларни таҳқирловчи баннерлар пайдо бўлди. Меркел билан бўлган учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида эса Атамбаев бундай баннерларни бутун мамлакат бўйлаб жойлаштириб чиқишга кўрсатма берганини маълум қилди. Натижада бундай баннерлар мамлакатнинг бир қатор вилоятларида пайдо бўлди.

 Энди эса навбат масжиддаги овоз кучайтиригичларга келди. Овоз кучайтиргичлар орқали азон чақирилишига шу вақтга қадар ҳеч қандай эътироз билдирмаган пойтахтликларни Атамбаев Тошкентга бориб келганидан сўнг Озон садолари “безовта қила бошлади”.

 Бугун, 19 июлдан бошлаб Бишкек шаҳрида тунги вақтларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтишга тақиқ қўйилди. Шаҳар санэпидназорат марказининг иддаосича, гўёки кечқурун масжидларда чақирилган азон товуши аҳолини безовта қилаётгани тўғрисида кўплаб аризалар келиб тушаётган эмиш. Шу сабабли ҳам санэпидмаркази шаҳардаги масжидларда овоз кучайтиргич орқали азон чақирилишига тақиқ қўйди, бу ҳақида барча масжидларга огоҳлантириш юбориб бир ҳафта мобайнида қарор бажарилишини назорат қилишини маълум қилди.

 Қирғизистон ҳукумати, хусусан, президент Алмазбек Атамбаев нима қилаётганини ва халқни қаёққа қараб етаклаётганини ҳам билмай қолган кўринади. Ҳукуматнинг мақсади нима? Аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган халқ ичида сунъий бўлиниш пайдо қилиш орқали тартибсизликлар келтириб чиқаришми ёки мусулмонларнинг туйғу ва қадриятлари билан ўйнашган ҳолда мусулмонлар томонидан бўладиган бирор акс натижани вужудга келтиришми?

 Ёки дунё бўйлаб мусулмон юртларида амалга оширилаётган уруш ва тартибсизликлар ортида куфр давлатлари тургани аниқ бўлгани ҳолда расмий ҳукумат куфр давлатлари томонидан бериладиган арзимас садақа пулларини қўлга киритиш илинжида қўйилаётган барча талабларни сўзсиз бажаришга тайёр ҳолга келиб қолдими?

А. Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here