АҚШ: Бизнинг алоқамиз йўқ

763
0

АҚШ: Бизнинг алоқамиз йўқ

Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уринишлар ортидан АҚШга нисбатан акс муносабат ортиб бораётгани кузатилмоқда. Баъзи сиёсатчилар икки юздан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган мазкур ҳодисада АҚШни айблаб, баёнотлар беришди.

Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Сулаймон Сойлу ҳарбий давлат тўнтариши ташаббуси билан боғлиқ тўғридан-тўғри Америка Қўшма Штатларини айблади.

“Бу ҳарбий давлат тўнтаришининг ҳомийси Америкадир, унинг ортида Америка турибди”, деди Сулаймон Сойлу ҳеч иккиланмай.

Ал-Жазиранинг туркча бўлими бош дректори Гуркан Зангин ҳам давлат тўнтариш ташаббуси АҚШнинг иши эканлигини таъкидлади. Гурканга кўра, давлат тўнтариши бошланган тунда хунтачилар тарафидан берилган баёнот Миср Хунтаси Ас-Сисийнинг давлат тўнтариши ортидан берган баёнотнинг айнан ўзгинасидир.

Шунингдек, Ватан партиясининг раиси Доғу Перинчек давлат тўнтариши уринишида АҚШнинг қўли борлигини билдирар экан, “Россия самалётини уриб туширганлар ҳам ана ўшалар, бу аниқ маълумот”, дея қўшимча қилди.

Саодат Партияси Маслаҳат кенгашининг раҳбари Оғузҳан Асилтурк ҳарбий тўнтариш ташаббуси ҳақида “Бу тўнтариш ортида Америка бошчилигида ташқи кучлар бор”, дея баёнот берди.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим эса журналистларга берган интервьюсида Фатҳуллоҳ Гуленга бошпана берган ҳар бир давлат Туркиянинг душмани бўлишини айтди. Аммо вазир АҚШни аниқ тилга олмади.

Ўз навбатида бундай баёнотлар АҚШни безовта қила бошлади. Қўшма Штатлар Туркиядаги давлат тўнтаришига бўлган уриниш ортида АҚШ тургани ҳақидаги баёнотларни рад қилиб, бу айблов Туркия ва АҚШ ўртасидаги ўзаро муносабатларга путур етказишидан огоҳлартирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби бундай баёнотлардан Вашингтон безовта бўлаётганлигини билдирди. Кирбининг таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлуга қўнғироқ қилиб, жамоатчилик олдида давлат тўнтаришига бўлган ҳаракатда АҚШнинг қўли борлиги ҳақида қилинаётган даъволар бутунлай ёлғонлигини ҳамда бундай баёнотлар АҚШ-Туркия алоқаларига аниқ путур етказишлигини билдирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here