Атамбаев баннерларни бутун мамлакат бўйлаб жойлаштиришга кўрсатма берди

545
0

Атамбаев баннерларни бутун мамлакат бўйлаб жойлаштиришга кўрсатма берди

 Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистон президенти билан ёпиқ эшиклар ортида бир соатдан ортиқ вақт ўтказган суҳбатидан сўнг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом ва мусулмонларга қарши кескин қадамлар ташлай бошлади. Даставвал ҳукумат мусулмонларни Рамазон ҳайитини бир кун олдин ўқишга мажбур қилган бўлса, кейинчалик Қирғизистон мусулмонлари ичида улкан обрў ва хурматга сазовор бўлган собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалиловни радио ва телевидение орқали сабоқ берилишига чек қўйилди.

 Ислом ва мусулмонларга қарши курашишда катта таржибага эга бўлган Германия канцлери Ангела Меркелнинг Қирғизистонга уюштирадиган расмий сафари олдидан эса пойтахт Бишкекда жамоатчиликда катта бахс ва мунозарага сабаб бўлган Ислом дини қадриятларига қарши бўлган баннерлар пайдо бўлди. Бу баннерлар хожаси томонидан берилган топшириққа жуда мос келгани сабабли Атамбаев Ангела Меркел билан учрашганидан сўнг канцлер билан биргаликда матбуот анжуманида президент маъмурияти етакчисига миллий либосдаги ва ҳижобли қизлар сурати туширилган баннерларни бутун республика бўйича жойлаштириб чиқиш учун маблағ ажратишга кўрсатма берди.

 “Шундай баннерлар керак. Барчаси кийимдан, тилдан бошланади. Кейин эса бош кесиш бошланади. Буни Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом тинчлик ва яхшилик дини. Бизнинг мамлакат мустақиликка эришганидан бери динга эътибор қилган эмас. Кўп нарсани ўтказиб юбордик. Фақат уч йил олдин дин соҳаси бўйича конкрет концепсия қабул қилиб, иш олиб бора бошладик”,- деди Атамбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here