Саркози: Исломчи маҳбусларни алоҳида камераларда сақлаш лозим

583
0

Саркози исломчи маҳбусларни алоҳида камераларда сақлашга ва экстремизмга қарши курашга чақирмоқда

Ўтган жума куни Европанинг олтита газетасида, шу жумладан, Франциянинг «Ле Фигаро» рўзномасида Франциядаги республикачилар партияси раҳбари Николя Саркози сўзлари нашр қилинди. Унда Саркози «Биз уруш ҳолатидамиз», деди. Кейин «Хориждаги урушимиз Исломий Давлат ташкилотига қарши, ичкаридаги урушимиз радикал Исломни қабул қилган фуқароларимизга қарши уруш», дея қўшимча қилди.

«Қачон душманимизга қарши курашмоқчи бўлсак, белгилаб олайлик: жиҳодчи оқим бор, радикал исломчи оқим бор, иккаласи ҳам бир-биридан озуқа олади», деди.

У ўз партиясининг халқаро масалалар билан боғлиқ йиғинидан сўнг, Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда иштирок этар экан, «экстремистик исломга» қарши кураш мақсадида «дарҳол татбиқ этиш учун тўртта таклифни» ўртага ташлашини айтди.

У яна бундай деди: «Биринчи навбатда, исломчи маҳбусларнинг барчасини алоҳида камерада сақлаш керак. Чунки у ерда қарши курашиш керак бўлган даъват кампанияси олиб борилмоқда… Иккинчи ўринда, қамоқхоналар учун жосуслик хизмати ташкил қилинишини талаб қиламан. Биз камералардаги маҳбуслар овозини тинглаш билангина кифояланмаслигимиз керак. Қолаверса, экстремистик ибодат қилинадиган жойларда ва радикал гуруҳлар ичида юрадиган жисмоний жонли жосуслик ҳам бўлиши лозим», деди.

Собиқ Франция президенти яна шундай қўшимча қилди: «Учинчи ўринда, ҳар қандай ажнабийни ёки террористик фаолият ва тармоқларга алоқаси бор бўлган икки давлат фуқаролигига эга шахсни кечиктирмай юртимиздан чиқариб юборишимиз керак. Ҳеч бўлмаганда, бу соҳада фавқулодда ҳолат жорий қилишимиз зарур».

Ва ниҳоят, Саркози «террористик фаолиятларга бевосита ёки билвосита алоқаси борлигига гумон қилинган ҳар қандай шахсни уй қамоғига ҳукм қилишни ҳамда бу шахс ҳаракатини доимий кузатиб бориш учун унга электрон тасма тақиб қўйишни», талаб қилди. (Ҳаёт газетаси).

Роя газетаси шарҳи:

Собиқ Франция президенти Николя Саркозининг (унинг наздидаги) душманга, яъни у аётган «радикал ислом»га қарши кўрилиши лозим бўлган чоралар ҳақидаги сўзлари унинг қалбидаги Ислом ва мусулмонларга нисбатан туйган улкан нафратни акс эттириб турибди. Мана шу нафрат уни ўзи учун ҳар қандай чорани кўриши мумкин деб биладиган қилиб қўйди. Гарчи бу чора Франция қонунларига мутлақо зид бўлса ҳам ва ҳатто ўзлари ҳимоя қилишни иддио қилган инсон ҳуқуқларига зид бўлса ҳам уни қўллаш мумкин деб билди.

У Ислом ва мусулмонларга биринчи бор ҳужум қилаётгани йўқ. Ўтган феврал ойида ҳам «Франция мусулмонлари ҳижоб кийишдан воз кечиш орқали юртимиз илмонийлиги билан муроса қилиш йўлида саъй-ҳаракат қилишлари керак», деганди. У юртида ҳижоб кийган аёллар бўлишини истамаслигини яширмади, Францияда яшовчи мусулмонлар жамоасининг бир неча ишларига, жумладан, айрим мусулмонларнинг кўчада намоз ўқишига ҳамда муслималарнинг эркак шифокорда даволанишдан бош тортиб, ўзига алоҳида аёл шифокор танлашига қарши эканини билдирди. Бундан аввал эса «Мен Франциядаги исломни эмас, французча ислом бўлишини истайман», деган эди.

Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўз нафратидан келиб чиқиб туриб гапираётган сиёсатчи ёлғиз Саркози эмас. Социалистлар партиясидан ҳукумат бош вазири Мануэль Вальс ҳам мусулмонларни «исломий фашизмга қарши кураш»да «ўз масъулиятларини тўла» зиммаларига олишга чақирган. Бу баёнотлар Франция раҳбарларининг Ислом ва мусулмонларга қарши билдирган нафратли баёнотлари олдида денгиздан бир томчи, холос. Уларнинг бунга ўхшаш нафратларига бутун Ғарб давлатлари раҳбарлари ҳам шерик бўлишган.

Николя Саркози билан Мануэль Вальснинг бу сўзлари уларнинг фикран абгорлигини яққол кўрсатиб турибди. Чунки улар Ислом ақидасининг куч-қудратини, тубсиз-чуқурлигини ҳамда баҳс Ислом асоси билан Ғарб ҳазорати асосига боғлиқлиги сабабли, Ислом ақидасига қарши фикрий курашга киришишга ожиз эканликларини тушуниб туришибди. Шу сабабдан, Исломнинг ҳаёт воқеига қайтиб келишига тўсиқ қўйиш учун, Исломни, унинг аҳкомларини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қора қилиб тасвирлашга уринишмоқда. Бироқ бу уринишлари ўзларини ҳалок қилади, инша Аллоҳ. Аллоҳ Таоло бундай деди:

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамга тўпланурлар»  [Анфол 36]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here