Тожикистонда 14 нафар имомга қарши жиноят иши қўзғатилди
Ўзини “миллат раҳнамоси” деб эълон қилган, референдум орқали умрбод президентликда қолишини кафолатлаб олган Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашида тобора туғёнга кетмоқда. Жамиятдан исломий кўринишларни йўқ қилишга қаратилган кураш нитажасида бугунги кунда эркакларни оқ дўппи кийиши, сақол қўйиши, аёлларни жамоат жойларида шаръий талабларга мувофиқ ҳижобланиб юриши имконсиз бўлиб қолди. 18 ёшга тўлмаганлар масжидларга қўйилмайдиган, 40 ёшга тўлмаганлар ҳаж ибодатига бориши тақиқланди. Ислом динига нисбатан адоватини намойиш қилаётган Имомали Раҳмон шу даражага бориб етдики, номида Ислом борлиги учун гарчи демократияга асосланган бўлсада “Ислом уйғониш партияси”ни ҳам террористик ташкилотлар сафига қўшиш орқали фаолиятига чек қўйилди. Бу партия аъзолари ва тарафдорларини эса қувғин ва таъқиб остига олиниб, турли хил туҳматлар билан қамоққа ташланди.
Аммо бу билан кифояланмаган Раҳмон одамларни исломий фикр ва туйғулар билан тарбиялаши мумкин бўлган имомларга қарши курашни бошлаб юборди.
Тожикистон ҳукумати қошидаги дин ишлари ва миллий анъаналар, маросимларни тартибга солиш бўйича қўмита раҳбари Ҳусайн Шокиров 12 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, тожик куч органлари 14 имом-ҳатибга қарши жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинган 14 имомдан фақат иккитаси амалдаги имомлар бўлса, қолганлари аллақачон имомликдан бўшатилган ёки яқинда бўлиб ўтган аттестациядан ўта олмаганлардан иборат.
Бу тожик ҳукумати имомларга қарши бошлаган курашни дастлабкиси эмас. Мазкур 14 имомга қарши жиноят иши қўзғатилишидан аввал ҳам жорий йилнинг март ойида олти нафар имом ноқонуний диний экстремист гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган бўлса, май ойида бешта масжид имоми айни айбловлар билан қамоққа олинган эди. Июнда эса Соғд вилояти Бобожон Ғофуров туманидаги етти нафар имом-ҳатиб “Мусулмон биродарлар” гуруҳига алоқадорликда айбланиб 3-3,3 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон Ислом нурини ўчириш мақсадида мусулмонларга, хусусан диний уламоларга қарши олиб бораётган кураши мана шундай йўллар билан давом этмоқда. Ҳукумат мусулмонларга исломий фикрларни бериши мумкин бўлган, одамларга ҳалол ва ҳаромни ажратиб олишларига йўл кўрсатувчи имомларни йўқ қилиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни ўзи истаган йўлга кўр-кўрона эргашиб кетувчи манқуртларга айлантиришни режалаштирган. Имомали Раҳмон ҳам қўшни давлат раҳбарлари каби ўзига берилган ҳокимият ва қудратдан фахрланган ҳолда Ислом динига қарши курашиб келаётган бўлсада, охир оқибат зиён кўрувчилардан бўлиб қолишини эсдан чиқармоқда.
“(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос” (Иброҳим: 42).
Абдураҳмон Одилов