Куч органлари ва хавфсизлик ходимлари кимлар?
18-аср ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиёга қаратилган Россия босқинчилиги 1917 йили ҳокимият тепасига коммунистлар келганидан сўнг ўзининг авж палласига чиқди. Худосиз коммунистлар ўз тузумини халққа мажбурлаб тиқиштиришга бўлган ҳаракатлари ортидан маҳаллий мусулмонлар ва кофирлар ўртасида жанглар бўлиб ўтди. Узоққа чўзилган уруш русларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу “ғалабанинг муваффақияти” замбаракларда ёки рус қўшинининг кўплигида эмас, балки маҳаллий мусулмонлар мағлубиятининг асосий сабаби хоинлар эвазига бўлди. Бундан ташқари хонликларнинг (Қўқон, Бухоро) ўртасига фитна солганларнинг ҳам бу мағлубиятга қўшган ҳиссаси катта бўлди. Натижада хоин сотқинлар ва фитначилар меҳнатининг эвазига маҳаллий мусулмонлар мағлубиятга учради. Бу босқинга қарши чиққан фидоийлар бўлса “Босмачилар” деб аталди. Охир оқибат миллионлаб юрт фидоийлари, аҳли илмларнинг қирғин қилиниши билан рус босқинчилари бу ерда ўз ҳукуматини ўрнатди.
Руслар ғалаба қилгандан кейинги миллионлаб мусулмонларнинг қирғин қилиниши, аввалги жангларда йўқотилан аскарлардан фарқли ўлароқ маҳаллий халқлар орасидан чиққан хоинлар воситасида амалга оширилди. Жангларда мағлубиятга учраган аскарларни жанг олдидан ҳарбий тактика сирлари русларга сотқинлар томонидан сотилган бўлиб, жангдаги йўқотишлар бевосита русларнинг қўли билан амалга ошди.
Кейинчалик, халқ орасидан олиб чиқиб кетиб (қулоқ қилиш) отиб юборишлар эса айнан мусулмонлар ичидан чиққан милиция ёки НКВД ходимлари томонидан амалга ошди. Ундан кейин руслар манфаати учун 1941 йилдаги урушга сафарбар қилиш, кейинги йиллардаги мусулмонларинг Сибирга сургун қилиншилари каби бир қанча зулмлар мусулмонлар ичидан чиққан милиция ходимлари ва ҳарбийлар қўли билан амалга ошди.
СССР қулатилиб мустақилликка эришдик деб суюнган халқнинг қувончи узоқ чўзилмади. Чунки юрт устидан бир мустамлакачи кетиб, бошқа мустамлакачи келди. Бунда ҳам яна юрт ичидан чиққан милиция ва МХХ (СНБ) ходимлари куфр манфаатларини ҳимоя қила бошлашди.
Юртимизда ва бошқа Ислом юртларида бўлаётган охирги 100 йилги воқеликларга назар ташлайдиган бўлсак, мусулмонлар (халқ) зиёнига бўлаётган ишларнинг барчаси, мусулмонлар ичидан чиққан хоин ҳокимларнинг иштирокида амалга ошяпти. Гарчи бу ишларнинг бошида куфр давлати (АҚШ, Россия, Хитой, Англия, Франция) еткачилари турган бўлса ҳам, халқларимиз устига тушаётган мусибатлар ўзимизнинг ҳокимларимиз орқали амалга ошмоқда.
Ҳокимларинг қуввати каерда? Албатта, ҳокимларнинг қуввати армия ва милиция ходимларида. Эътибор берадиган бўлсак, ҳиёнатнинг каттасини ҳокимлар қилади. Милиция ва ҳарбийлар буйруқ бажарувчи орган бўлганлиги учун ўша ҳокимлар қилган катта ҳиёнатларни орган ходимлари қўли билан амалга оширади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳокимларнинг қуввати милиция ва ҳарбийларда. “Холвани ҳоким ейди, калтакни етим” деганларидек, ҳокимлар катта миқдордаги бойлик эвазига халққа ҳиёнат қиладилар. Улардан қолган қутганини милиция ва ҳарбийлар олади. Шу бойлик эвазига орган ходимлари халқ билан келишмовчиликларга учрайди, ёмон кўринади, агарда халқнинг норозилиги кучайиб кетса яна ўша милиция айбдор бўлиб қолаверади.
Аслида милиция ва ҳарбийлар халқ ичидан чиққан жасур, довюрак, соғлом ва бақувват кишилардир. Уларга буйруқ бераётганлар эса шундай кишиларни “Сизлар ватан ҳимоячилари ва хизматчиларисиз” деган сўзлар билан халқ нафратига гирифтор бўладиган томонга йўналтирадилар ва халқ билан қарама-қарши ҳолатга тушириб қўядилар.
Бунинг устига бу ходимларга давлат томонидан белгиланган ойлик маошлари ҳам етарли эмас. Натижада шу ватан хизматчилари порахўрлик (коррупция)га берилиб кетадилар. Аслида ҳокимлар чиқарган қонунларни ҳимоя қилувчи ва ҳокимлар таянадиган куч бўлган орган ходимлари ҳокимлар томонидан муносиб тақдирланмайдилар. Узвий эҳтиёжлари учун керак бўлган маблағни ойлик маошидан топилмагач, пора олишга мажбур бўлади.
Қонунларни ҳимоя қилиш ёки пора олишни чегарасидан ўтиб кетган вақтда эса яна шу орган ходимлари қонун бузган бўлади ва жиноий жавобгарликка тортилади. Ҳокимлар, депутатлар олаётан катта миқдордаги поралар ва ҳиёнат учун кофирлар томонидан келаётган пуллар тилга ҳам олинмайди ва ҳеч қандай жиноий иш ҳам очилмайди. Агар жиноий иш очилгудай бўлса ҳам капиталистик тузумда яшаганимиз учун уларнинг иши ими-жимида битиб кетаверади.
Агар пора билан тирикчилик қилиш қийинлашгудай бўлса депутатлар томонидан пора олишга қонуний шароитлар яратилади. Эътибор берадиган бўлсак, катта ҳиёнатчилар бу давлат бошлиқларидир. Милиция ва ҳарбийлар эса уларнинг буйруқларини бажарувчи бир орган холос. Сўзимиз бошида айтганимиздек ҳокимлар буйруғини бажаришда милиция ходимлари халқ зиёнига иш қиладилар ва ўша халқ нафратига учрайдилар. Моддий қўллов ҳам етарли эмас. Аслида бу ҳолатга Ислом нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ким Аллоҳдан ўзгага қуллик қилса, ўша кимсани қўлида хор бўлмагунча ўлмайди” деган гаплари нақадар ҳақлидир.
Орган ходимлари ва ҳарбийларга айтар сўзимиз шуки, сизлар аслида давлат таянчисизлар. Лекин малай ҳокимлар гапига кириб куфр манфаатларини ҳимоя қиляпсиз. Натижада эса халқингизга, ватанингизга ҳиёнат қиляпсиз ва халқ нафратига дучор бўляпсиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мазлумнинг дуоси ижобат”, деган сўзлари бор. Сиз халқингизга зулм қилиб золимларга шерик бўляпсиз. Бундай яшаш эвазига на бу дунёда фаровон яшаяпсиз ва на охиратда ҳайрли ҳаёт кутяпти. Кўзингизни очинг! Ҳокимларинг буйруғини ўйланиб бажаринг! Акс ҳолда у дунё ва бу дунё ҳаётингиз ҳайрли бўлмайди. Ватанга хизмат қиламан деб, ватан ҳоинига айланиб қоласизлар.
Бугун Уммат бошига тушган хорликларнинг биринчи сабаби демократик система бўлса, иккинчи сабаби шу малай ҳокимлардир. Агар бу ҳокимлар ҳоин бўлмаганида эди куфр давлатлари ҳар қанча кучли бўлмасин мусулмонларга тажовуз қила олмас эди.
Ансор Ансор.