Қирғизистонда Рамазон ойининг 29- куни ҳайит намози ўқилди

693
0

Қирғизистонда Рамазон ойининг 29 куни ҳайит намози ўқилди

Қирғиз ҳукумати тарихда Акаев ва Бакиев содир этган яна бир хатони такрорлади. Қирғизистоннинг собиқ икки қочқин призидентлари ҳам Исломга хиёнат қилиб, гўёки ўзларини Аллоҳдан, ўз ҳукмларини эса Аллоҳнинг ҳукмларидан устунлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишиб, рамазон ҳайит намозини адо қилишдан мусулмонларни ман қилишар эди.

Улар рамазон ойи фақат 30 кун келади деб, 29 кун келишини инкор қилишар эди. Рамазоннинг 29 – куни намоз ўқиб ҳайитни байрам билан кутиб оламиз деган мусулмонларни орган ходимларининг кучи билан ман қилиб, уларни таъқиб қилишар эди. Атамбаевнинг қўлбола ҳукумати эса, аксинча рамазон ойининг 30 – кунини инкор қилди. Булар ҳам ўзларининг қувватларини кўрсатиб қўйишмоқчи бўлиб, Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиқишга журъат қилишди. Лекин ҳозирги ҳукуматнинг буйруғи билан белгиланган ҳайит байрами минглаган мусулмонларни фарз рўзасини очиб юборишига сабаб бўлди. Уларнинг ўқиган ҳайит намозлари рамазон кунига тўғри келиб, ҳайит куни ўқилмагани учун таркивожиб бўлди. Бу ҳокимиятнинг буйруғи аввалгилариникидан оқибати ёмонроқ бўлди.

Аслини олганда аввалги ҳокимиятнинг ҳайитга нисбатан бузуқ фикрлари билан ҳозирги ҳукумат ҳукмининг деярли фарқи йўқ. Ҳар иккиси ҳам бир мақсадни кўзлашаяпти. Яъни, Ислом ва мусулмонларнинг устида ўзларининг таъсир қувватини ва таъзиқини кўрсатиб қўйишмоқчи. Бундан ташқари, куфр олами томонидан Исломга қарши курашиш учун берилиб келаётган маблағларга ҳисобот тариқасида, исломий, шаръий ҳукумларга зид бўлган ишларга мусулмонларни қай даражада итоат қилдира олганларини куфр хожаларига кўрсатиб қўйишмоқчи.

Уламоларимиз эса, исломий қадриятларимизни ҳимоя қила олмаётганларидан уялишаётгани йўқ. Аксинча, улар бу ҳукмга рози бўлмаган бир қатор мусулмонларни қоралашаяпти. Орган ходимлари билан бирга бу мусулмонларга тазийқ ва таъқиб қилиш даражасигача тушиб хорланиб боришаяпти. Ўзларининг хоин ва қўрқоқ эканларини яшириш ва оқлаш мақсадида, “бу шаръан дуруст бўлмаган ишларда фақат муфтиёт жавобгар, биз итоат қилишга буюрилганмиз. Демак биз гуноҳкор бўлмаймиз” деб мавиза қилишаяпти. Улар, мазҳаббошимиз бўлган Абу Ҳанифа (имом Аъзам) роҳматуллохи алайҳнинг “Холиққа осий бўлишликда махлуққа итоат қилинмайди” деган шаръий қоидаларини инкор қилишди. Уламоларимизнинг бирортаси муфтиётнинг бу ғайриисломий ҳукми учун уни муҳосаба қила олмади, мавизаларида баёнот ҳам бера олишмади. Чунки муфтиётнинг ортида орган ходимлари ва ҳукумат турибди. Улар осонроқ йўл топиб, айбни бу ғайриисломий ҳукмга итоат қилишдан бош тортган мусулмонларга ағдариб, уларни қоралаш ишларини кучайтиришди.

Уламоларимиз (Ҳоким ўзининг «Мустадрак» китобида ривоят қилган) Пайғамбаримиз Aнинг:

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»

 «Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абулмуттолиб ва золим имомга қарши туриб унга амри маъруф ва наҳий мункар қилгани учун бу имом ўлдирган кишидир» деган ҳадисига, ваъдасига ишона олишмади. Лекин шу йўлда маломатчининг маломатидан қўрқмай, шаҳидлар саййиди Ҳамза РАнинг мақомидан умид қилиб, куфрга тик туриб келаётган мусулмонларни, ҳеч бўлмаганда ўз ҳолларига қўйиб ҳам беришмаяпти. Пайғамбаримиз (сав) Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дедилар:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الإيمَانِ»

«Сизлардан ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу (қалби билан ўзгартириш) имоннинг заифидир».

Мусулмон биродарлар, Аллоҳнинг олдида ҳеч қандай ҳужжатсиз, иймонсиз тирилиб қолишдан эҳтиёт бўлайлик. Чунки биз тилимиз билан айтиб юрган калималаримизга қараб, ўзимизни ва бошқаларни устидан ҳукм чиқаришга буюрилганмиз. Лекин Аллоҳ ҳар биримизни дилимиздагини биладиган ва ҳукм қиладиган Зотдир. Куфрдан қўрқиб ёки ундан умидвор бўлиб иймонимизни йўққа чиқариб олмайлик. Уламоларимиз бизларнинг йўлбошчиларимиз бўлиб, бизни ҳидоят сари етаклашлари вожиб. Биз эса, уларнинг этакларини маҳкам ушлаб, улардан хотиржам бўлиб, рисолат сари эргашиб боришимиз керак. Уламолар залолатни бизга ҳидоят деб кўрсата бошлашса, ортида бораётганларнинг барчаси гуноҳкор бўлишса, уламолар ортидагиларнинг сони қанча бўлса шуларнинг баробарида гуноҳкор бўлишади. Иймонларингни куфрга гаровга қўйманглар!! Уларга таваккул қилиб ўз биродарларингни адаштириб, ўзларингни ҳалокатга ташламанглар!! Ҳақиқатни била туриб, ундан юз ўгирманглар!! Бу сизлар учун фақат хорлик олиб келади!! Аллоҳ сақласин.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

05.07.2016.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here