Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш учун икки давлат вакиллари ўртасида давом этаётган музокаралар охирига етиб қолди. Туркия ва Исроил расмийлари 26 июн куни учрашиб, ўзаро алоқаларни яхшилаш учун якуний шартномани имзолайдилар. Бу ҳақида Исроилнинг Ҳааретз газетаси хабар тарқатди.
Газетанинг Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг юқори даражали масъулига таяниб хабар қилишича, икки давлат вакиллари 26 июнда Европа давлатларидан бирининг пойтахтида охирги марта ўчрашиб келишиб олишади. Газетага кўра, Исроил расмийси икки давлат ўртасидаги якуний учрашув май ойида якунланиши кутилганлигини, аммо Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмад Давутоғлунинг истеъфоси туфайли июн ойига қолдирилганлигини ҳам қайд этган.
“Ynet” ахборот агентлигига интервью берган Исроининг бошқа бир юқори даражали расмийси “музокараларнинг 95 фоизини якунладик, фақат бир неча қисмлари қолди, холос” деди ва қисқа вақт ичида шартнома тугалланишини билдирди.
Бошқа томондан эса Исроил Энергия вазири Ювал Стеинитз ўтган март ойида Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтган ядровий хавфсизлик саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашганлигини маълум қилди. Қуддусда “Reuters” ахборот агентлигига баёнот берган Стеинитз Вашингтон саммитидаги Туркия-Исроил музокаралари тахминан 30 дақиқа давом этганлигини билдирди. Стеинитзга кўра, учрашувда Сурия инқирози, Эроннинг Суриядаги мавжудлиги, терроризм (Ислом) ва табиий газ мавзулари муҳокама қилинган.
Стеинитз учрашув жуда яхши кайфиятда ўтганлигини таъкидлаб, бошқа ҳеч нарса айтиш истаги йўқлигини ҳам қўшиб қўйди. Исроиллик вазир Туркия билан дипломатик алоқаларнинг тикланиши энг катта тарафдорлар ўртасида бўлиб ўтганлигига алоҳида урғу берди.