Эрдоған Путинга мактуб йўллади

650
0

Россия ва Туркия ўртасида юзага келган ҳаво инқирозидан кейин икки давлат бир-бирига қарши баёнотлар бериб келаётган эди. Аммо Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 12 июн куни нишонланадиган “Россия куни” муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб Туркия-Россия муносабатларини қайта тиклашга умид билдирди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Президент Эрдоған “Россия куни” баҳонасида Путинга табрик йўллаб ёзган мактубида Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар эски ҳолига қайтиб, муносиб даражага етишига умид билдирган.

 “Жаноб президент, Турк халқи номидан барча рус халқини Россия куни билан табриклайман. Хусусан, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг яқин келажакда муносиб даражага юксалишидан умидворман”, дейилади мактубда.

Ўз навбатида Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ҳам рус ҳамкасби Дмитрий Медведевга табрик мактуби йўллади. Йилдирим мактубида икки мамлакат халқларининг умумий манфаатлари учун ўзаро ҳамкорлик яна қайта йўлга қўйилишига умид билдирди.

“Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларнинг яқин кунларда халқларимизнинг умумий манфаатлари учун зарур бўлган даражага етишини умид қиламан”, “Сиз туфайли бутун русларга соғлик ва фаровонлик насиб этишига тилакдошман”, дейилади Бош вазир Йилдиримнинг Медведевга ёзган мактубида.

Эрдоған ва Йилдиримнинг Путин билан Медведевга табрик йўллаши Россия ҳарбий самалётлари Асад кучлари билан бирга Суриянинг Дамашқ, Идлиб ва Ҳалаб каби бир қанча шаҳарларида мусулмонларни қирғин қилаётган пайтга тўғри келди.

Маркази Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия кузатув обсерваторияси Сурияда Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида 67 бола, 28 аёл, жами 224 киши ўлдирилганлигини маълум қилди.

Асад ва Россия кучлари Рамазонда айнан ифтор ва саҳарлик вақтини қонга бўямоқда. Кечқурун одамлар Ифтор учун ўтириб бўлган вақтда ҳаво ҳужумларига учраши оқибатида кўп оилалар вайроналар остида қолиб, ҳалок бўляпти. Ҳужумлар асосан одамлар зич яшайдиган маҳаллалар бўйлаб амалга оширилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here