بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг истеъфога чиқиши сабаблари ва бу сабабларнинг омиллари
Савол: Ахборот воситаларида Довудўғлининг Эрдоган томонидан мажбуран истеъфога чиқарилгани мавзусини муҳокама қилиш давом этмоқда. Баъзилар бунга сабаб Довудўғлининг президентлик низоми мавзусини зўр бериб қўллаб-қувватламагани бўлди, деб айтаётган бўлса, баъзилар Довудўғли Европа Иттифоқи билан қочқинларнинг Европага оқиб бораётгани мавзуси бўйича бўлган музокараларда тойганлиги бўлди, деган фикрни айтмоқда… Илтимос шу ишни ёритиб берсангиз. Довудўғли 14 йил давомида Эрдогандан ажралмаган экан ва унга яқинлардан бири бўлиб келган экан нега у бунчалик тез истеъфога чиқди балки истеъфога чиқарилди? Илтимос шуни ёритиб берсангиз. Бунинг учун сизга кўп ташаккур билдираман.
Жавоб: Бу истеъфонинг ёки истеъфога чиқаришнинг шарт-шароитларини ҳамда юзага келган вазиятларни кўздан кечириб ўрганиб чиқиш сабабларни ва бу сабаблар омилларини кўрсатиб беради. Шунинг учун бу иш қуйидагичадир:
- Нафақат Эрдоганнинг бош вазирлик даврини, балки Довудўғли бош вазирлигининг биринчи йилини кузатган киши президент Эрдоган билан унинг сафдоши Довудўғли ўртасида катта фарқ йўқлигини кузатади. Чунки бу иккилик Адолат ва Тараққиёт партияси бошқараётган Туркиядаги сиёсий низом рамзларидан бири бўлиб келди. Гарчи Эрдоган шахсияти бошлиқ бўлишни, масъулият ва бошқариш руҳини яхши кўриш жиҳатидан Довудўғли шахсиятидан кўп даражада устун бўлса ҳам… Довудўғли ўзининг мансабда турган йиллари давомида Эрдоганга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади. 2003-2009 йилларда Эрдоганнинг маслаҳатчиси бўлиб турган пайтда ҳам, 2009-2014 йилларда ташқи ишлар вазири мансабини эгаллаб турган пайтда ҳам, 2015 йил июнда ҳукумат бошлиғи бўлган пайтда ҳам Эрдоган билан ҳеч қандай қарама-қаршиликка киришмади. Лекин Эрдоганнинг шахсияти амалдаги конституцияда кўрсатилган рамзий мансабга рози бўлмайди. Шунинг учун у президентни давлатдаги биринчи кишига айлантирадиган янги конституцияни тасдиқлатиш учун қулай фурсатни кутаётган эди. Лекин Адолат ва Тараққиёт партияси 2015 йилдаги сайловларда ўзи одатланиб қолган мутлақ кўпчиликнинг овозини ололмади. Бу муваффақиятсизлик Эрдоганга конституцияни ўзи зўр бериб истаётган президентлик низомига ўзгартириш имконини бермади. Шундан кейин у кўпроқ овоз олиш илинжида муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди…
- 2015 йилдаги ана шу сайловлардан кейин Довудўғли томонидан икки иш кўзга ташланди. Бу икки ишдан Эрдоган ташвишга тушиб қолди:
Биринчи иш: Довудўғли президентлик низомини Эрдоган истагандек зўр бериб кучли қўллаб-қувватламади. Бу айниқса Довудўғлининг 2015 йил июндаги сайловлардан кейин берган изоҳ-шарҳларида кўзга ташланиб турибди. Чунки у бир телепрограммада «Биз президентлик низомига ўтишни истаган эдик, лекин халқ бизга бундай ҳуқуқни бермади. Бу ерда ҳозирги вақтда янги иш тартиби бор, шу иш тартибини ҳамма эътиборга олиши зарур» деди. (Milliet 2015 йил 11 июн). Бу эса Эрдоганни ташвишга солиб қўйди. Чунки бу изоҳ-шарҳ халқ Эрдоганни президентлик низоми мавзусида қўллаб-қувватламаётганини кўрсатиб берган эди. Ҳолбуки Эрдоган ўзининг халқ томонидан сайланганини ва бу халқ унинг фикр-қарашларини (бу фикр-қарашларнинг энг кўзга кўрингани эса президентлик низоми эди) қўллаб-қувватлаётганини зўр бериб таъкидлаб келаётган эди!
Иккинчиси: Довудўғлининг Европа Иттифоқи билан қочқинларнинг Европага оқиб бораётгани тўғрисида олиб борилган музокараларда тойилганлиги ва музокаралар чоғида Довудўғлини қуршаб турган вазият ҳамда Европанинг Довудўғлига унинг бориши-жўнаб кетиши чоғида берган аҳамияти. Ҳатто ахборот воситаларидаги баъзи сиёсий таҳлилларда Туркиянинг Америкадан йироқлашиши эвазига Туркия билан Европанинг ўзаро кучли яқинлашуви кузатилаётгани кўрсатиб ўтилган эди! Буларнинг барчасига сабаб ана шу музокараларнинг Довудўғли билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро фикр уйғунлиги билан борганлиги бўлди. Бу ҳол Эрдоганда ва унинг ортида турган Америкада хавотир уйғотди. Эрдоган ва Америка Довудўғлига Европа ўз таъсирини ўтказиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолди. Айниқса Довудўғли Эрдоган каби сиёсий айёр бўлмай, балки сиёсий онгда соддаликка яқинроқ бўлгани учун сиёсий тулки бўлган Европа унинг ишончига осонгина кириб олиши ёки лоақал унинг дўстлигини қозониши мумкин эди! Эрдоган ва унинг ортида турган Америка шундан ташвишга тушиб қолди… Шундай қилиб демак Европа Довудўғлини – лоақал унинг дўстлигини қозониб бу дўстликдан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш учун – алдашга уринди… Эрдоган ва унинг ортида турган Америка эса Европа учун Туркияга – ҳатто уларнинг тушунчасидаги шунчаки дўстлик билан бўлса ҳам – бир суқилиб кириб келиш туйнуги бўлишини истамайди!
- Биринчи ишга келсак, у Эрдоганни ташвишга солган эди, лекин у Эрдоганга – уни ўзининг яқинларидан бири бўлган Довудўғлини мана шундай хорлаш кўринишида истеъфога чиқаришга мажбур қиладиган – хатарни туғдирмаган эди… Довудўғлининг сайловлар ҳақида юқорида айтилган тарзда изоҳ берганлигига сабаб сайлов натижалари Адолат ва Тараққиёт партиясининг овозлардан президентлик низомини ўрнатиш имконини берадиган учдан икки қисмини олишга эришишига олиб келмаганлиги эди. Ҳатто унинг мана шу изоҳи нишонга олинган бўлиши мумкин бўлган тақдирда ҳам уни тинчлик билан ҳал қилиш мумкин эди. Чунки Довудўғли кейинчалик унга зид бўлган гапларни ҳам айтган эди…
Лекин узил-кесил қарорга келишни ва Довудўғлини мана шу тарзда истеъфога чиқаришни талаб қилган нарса иккинчи иш ва Эрдоганнинг орқасида турган Америка бўлганлиги кўриниб турибди. Европа билан яқинлашмоқчи бўладиган сиёсатчиларга сабоқ бўлиши учун Довудўғлини шу тарзда истеъфога чиқарилди. Аслида Довудўғли Европа чизган чизиқдан юрмаган эди, у ҳатто европаликлар билан яқинлашмаган ҳам эди. У фақат улар билан бир оз дўстона тарзда музокара олиб борган ва Эрдоганга ўхшаб Европага қарши оташин сўзларни айтмаган эди, холос. Натижада Довудўғлининг тақдири шундай бўлди!
Энди юқорида айтиб ўтилган иккинчи ишнинг шу истеъфога чиқариш ортида турганлигини кўрсатувчи далилларга келсак улар қуйидагилардир:
а) Эрдоган 2016 йил 1 апрелда Америкадан қайтганидан кейин шу иш чораларига киришди. У Америкада Обама билан учрашди. Ана шундан кейин Эрдоган қайтиб келиб мана шу чораларни кўришга киришди! Бу ҳол бизга Обаманинг 2015 йил 30 сентябрда Путин билан учрашганини эслатади. Ўшанда Путин қайтиб келиб Сурияга ҳаво ҳужуми билан аралашишини эълон қилган эди! Шундай қилиб демак Обаманинг Эрдоган билан учрашгани, шундан кейин Эрдоган қайтиб келиб Довудўғлини истеъфога чиқариш чораларини кўра бошлаганлиги, буларнинг барчаси бу ишда Американинг роли (қўли) борлигини кўрсатиб турибди. Америка бу билан Европанинг Туркияга суқилиб киришининг ҳар қандай эҳтимолини йўқ қилмоқчи бўлди. Бундан Американинг мақсади Туркиядаги нуфуз фақат Америка сиёсатиники бўлиб қолаверишидир!
б) Эрдоганнинг Довудўғлини истеъфога чиқариш тўғрисида кўрган чоралари Европа Иттифоқи билан олиб борилган музокаралар деярли ниҳоясига етай деб қолган пайтда чўққисига чиқди! Масалан «Дорул ҳаёт» сайти 2016 йил 22 майда қуйидаги хабарни тарқатди: «Бу қарор Туркия учун Европа Иттифоқи билан ўта аҳамиятли келишув тузилгани ҳақида 4 майда Брюсселдан «севинчли» хабарлар келганидан кейиноқ ва Евро комиссиянинг Туркия бир неча йиллардан бери талаб қилиб келаётган нарсага – яъни туркларнинг Европа Иттифоқидаги шенген зонасига киришлари учун виза олишлари кераклиги ҳақидаги шартни бекор қилишга – розилик бергани эълон қилинганидан кейиноқ қабул қилинди. Эрдоган ва Довудўғли буни байрам қилиб нишонлаш ўрнига турк президенти ўзининг бош вазирини чақириб олиб у билан учрашди. Бу учрашув фақат иккаласи ўртасидагина бўлди ва бир ярим соат давом этди. Учрашув ниҳоясида Довудўғлининг Эрдоган командасидан чиқиш ниятида эканлиги эълон қилинди. Бу эса амалий тарзда иккаласи ўртасида энг камида ўн йил давом этган мустаҳкам алоқанинг дарз кетганини англатади. Довудўғли партия конференциясининг биринчи фавқулодда йиғинида Адолат ва Тараққиёт партиясининг раиси этиб бир овоздан сайланган эди ва Эрдогандан кейин Туркиянинг 62 чи ҳукумат бошлиғи бўлган эди. У сайлангандан кейинги лаҳзалардан бошлабоқ давлат бошлиғининг унинг ишига аралашаётгани аломатлари кўзга ташланган эди. Чунки Довудўғли Эрдогандан мамлакатнинг ташқи ва регионал сиёсатини ишлаб чиқиш тўғрисида ҳоким партиянинг ички каналлари орқали кўрсатмалар ола бошлаган эди…».
Довудўғли Эрдоган билан 4 май чоршанба куни бир ярим соатдан кўпроқ давом этган учрашувидан кейин 2016 йил 5 майда ўзи ўтказган матбуот конференциясида (ўзининг ўз мансабидан Адолат ва Тараққиёт партияси ҳозирги ойнинг охирроғида ўтказадиган фавқулодда конференцияда кетишини эълон қилди. У қўшимча қилиб ўзининг бу қарори «шахсий танлов натижаси эмас, балки зарурат юзасидан бўлганини айтди. У «мен ҳоким партия бирлигини сақлаб қолиш учун партия раисини ўзгартириш мақсадга мувофиқроқдир деган қарорга келдим, мен 22 май конференциясида номзод кўрсатиш фикрида эмасман» деб қўшимча ҳам қилди. skynewsarabia 2016 йил 5 май).
- Эрдоган бу истеъфога чиқариш қарорини қабул қилишга қуйидаги қадамлар билан замин тайёрлади:
а) Довудўғлининг Адолат ва тараққиёт партияси раиси сифатида регионлардаги партия масъулларини тайинлаш (салоҳияти) 2016 йил 29 май жума куни тортиб олинди. Рейтер 2016 йил 2 майда қуйидагиларни билдирди: (Жума куни Адолат ва Тараққиёт партиясининг ижроий комиссияси йиғини чоғида ташланган қадам Туркияда ижроий салоҳиятларга эга президентлик бошқаруви бўлишини истаётган одам, яъни Эрдоган билан парламент низоми ўзгартирилган тақдирда салоҳиятлари чекланадиган одам, яъни Довудўғли ўртасидаги алоқа таранглашганини кўрсатувчи энг кучли далиллардан биридир…).
б) 1 майда, яъни Довудўғлининг мансабдан кетишидан атиги тўрт кун олдин ва партия марказий кенгаши йиғинидан икки кун кейин интернет тармоғида «пеликан досьеси» (pelican dosyasi) номли манбаси ва ким томонидан эканлиги ноъмалум бир досье пайдо бўлиб қолди. У то Довудўғли ўз қарорини эълон қилгунига қадар Туркиядаги сиёсий ва ахборот доиралар тилидан тушмай қолди.
Бу досьега ном қўйилмаган ва унинг манбаи кўрсатилмаган. Унинг манбаини фақат муқаддимаси орқали билиб олиш мумкин, холос. Муқаддимада ўқувчилардан уни «президент ҳузурига руҳлари билан келаётган кишилар» томонидан қилинган «фарёд» деб ҳисоблаш талаб қилинган. Досьедаги асосий фикр бош вазир Довудўғлининг – уни досьеда «хўжам» яъни устоз деган исм билан кўрсатилган – президент Эрдоган чизган чизиқдан ва «унинг хиёнати»дан чиқиб, унга қарши инқилоб (тўнтариш) ясашга қарор қилганлигини исботлашга уриниш ҳақида боради. Досьеда бунга бир неча ҳодисаларни ва очиқ-ошкор ёки парда ортида ёки телефонда айтилган гап-сўзларни келтириш орқали далил келтиришга уринилган. Досьеда келтирилишича, Эрдоган Довудўғлидан президентлик низомини қўллаб-қувватлаш ва «ўзига қарши Ғарбнинг тўнтариш ясашга бўлган уринишлари»дан ўзини ҳимоя қилиш ҳақида ваъда олган. Досьеда таъкидланишича Довудўғли ваъдасига вафо қилмаган. Досьеда Довудўғлининг кўпгина хилоф ишлари ҳақида ҳам сўз боради. Бу досьеда ҳеч қандай ишончли «ҳужжат» келтирилмаганига қарамай у кенг тарқалди ва Довудўғли ҳақида шов-шув кўтарди, уни хунук қилиб кўрсатди… Бу досьеда келган нарсалар ҳақида чуқур назар ташлаб фикр юритилса унинг ортида Эрдоганга яқин доирадагилар турганлиги эҳтимоли кучлироқ эканлиги кўринади.
в) Эрдоганнинг югурдаклари мана шу йўналишга хизмат қиладиган гапларни тинимсиз айтишмоқда. Масалан Эрдоганга яқин кишилардан бири, парламент спикери Исмоил Каҳрамон «Икки ҳайдовчи бошқарадиган автомашина ҳодиса (авария)лардан сақлана олмайди» деб таъкидлади. (http://www.france24.com/ar/2016.05.05). Аслида улар ҳеч шубҳасиз Довудўғлининг фақат «ҳайдовчи» ёнида ўтириб келганини жуда яхши билишади!
- Кутилганидек 2016 йил 22 майда Адолат ва Тараққиёт партиясининг конференцияси ўтказилди. Яъни шошилинч ўтказилди. Унда Бенали Йилдирим партия раиси этиб сайланди. Шундан кейин Довудўғли ҳукумат бошлиғи мансабидан истеъфога чиққанини билдирди ва Эрдоган партиянинг янги раиси бўлган ўзининг малайига янги ҳукуматни тузишни таклиф қилди… Ҳукумат ҳам 2016 йил 23 майда шоша-пиша тузилди. (Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган чоршанба куни янги ҳукуматнинг ижроий ҳокимият устидан назоратни мустаҳкамлашга президентнинг қатъий аҳд қилганини олдиндан тасдиқлаб қўйган биринчи йиғинига раислик қилди. Айни пайтда мухолафат президентга кенгроқ салоҳиятлар берилгудек бўлса тартибсизликлар келиб чиқишидан огоҳлантирди. Янги бош вазир ўз мансабини эгаллаши биланоқ Америка ва француз моделига ўхшаш президентлик системасини қабул қилиш учун тезлик билан «ўзининг имкониятидаги барча нарсани қилиши» тўғрисида ваъда берди. Арабийя: 2016 йил 25 май). «Турк Пресс» эса 2016 йил 24 майда ўзининг сайтида қуйидагиларни тарқатди: (Адолат ва Тараққиёт партияси раиси Бенали Йилдирим ўзининг ўтмишдоши Аҳмад Довудўғлидан бош вазирлик вазифаларини расман қабул қилиб олди. Бу маросим Чанкая қасрида Йилдирим янги ҳукумат таркибини эълон қилганидан кейиноқ ўтказилди. Довудўғли қасрни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган йиғиндан кейиноқ ўзининг хусусий автомашинасида тарк этди. 30 дақиқа давом этган ана шу йиғинда у ўзининг вазифаларини Йилдиримга топширди. Ўша куни Бенали Йилдирим янги ҳукумат аъзолари рўйхатини эълон қилди. Бундан олдин у бу рўйхатни турк президенти Эрдоганга кўрсатиб унинг розилигини олди. Шундан кейин у бош вазир сифатида партия билан ўзининг биринчи йиғинини ўтказиш учун Адолат ва Тараққиёт партияси қароргоҳига ўтди…).
Адолат ва Тараққиёт партиясининг фавқулодда конференциясида бу партиянинг ҳақиқий раиси Эрдоган эканлиги кўриниб қолди. Чунки Бенали Йилдирим Эрдоганга кўпроқ содиқ бўлгани учун у Эрдоганнинг бирламчи мақсадларини дарҳол амалга оширади. Шунинг учун ҳам у Адолат ва Тараққиёт партияси раиси этиб сайланди. Бенали Йилдирим фавқулодда конференцияда сўзлаган нутқида президентлик низомининг мувофиқ низом эканлигини таъкидлади ва бу партиянинг бошлиғи Эрдоган эканлигини айтди. Йилдирим Адолат ва Тараққиёт партиясининг йўли Эрдоганнинг йўли эканини ҳам таъкидлади.
- Шундай қилиб демак Довудўғлини истеъфога чиқаришдаги эҳтимол тутилган кучлироқ сабаб ҳозиргина айтиб ўтганимиздек унинг қочқинларнинг Европага оқиб бораётгани ҳақида Европа Иттифоқи билан олиб борилган музокараларда тойилганлиги, бу музокаралар чоғида уни қуршаб турган вазият ва Европанинг унга унинг бориб-келишида берган аҳамиятидир… Буни Америка, Европа ва Эрдоган томонидан берилган шунга алоқадор баёнотлар тасдиқлаб турибди. Бу баёнотлар қуйидагилардир:
а) Америка берган баёнотларга келсак, (АҚШ давлат департаменти воизи Марк Тонер пайшанба куни Қўшма Штатлар Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг истеъфо берганини Туркиянинг ички иши деб ҳисоблашини билдирди. Россиянинг Спутник агентлиги 2016 йил 5 май). Яъни Америка буни розилик билан қабул қилди!
б) Европанинг баёнотлари эса қаттиқ оҳангда бўлди. Чунки Британия матбуоти бу воқеани «қасрдаги тўнтариш» деб атаб, бош вазир Довудўғлини ҳимоя қила бошлади. Масалан Ал-Жазира нет 2016 йил 1 майда қуйидагиларни тарқатди: (Бугун Британия газеталари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан бош вазир Аҳмад Довудўғли ўртасидаги келишмовчилик ҳақидаги сарлавҳалар билан тўлиб-тошди. Масалан Файнэншл Таймснинг ёзишича, турк ҳукуматидаги кураш Туркиядан Европа Иттифоқига келаётган муҳожирлар оқимини тўхтатишга оид тузилган асосий битимга таҳдид туғдирадиган бўлди. Муҳожирлар муаммоси бўйича Довудўғли немис канцлери Ангела Меркел билан шахсан ўзи музокара олиб борган эди. Газета президент Эрдоган ўзининг бош вазири имзолаган келишувни совуқ қабул қилганини ва Европа Иттифоқига нисбатан адоват билдирганини кўрсатиб ўтди. Газета Европа Иттифоқи расмийларининг турк фуқаролари учун визани бекор қилиш ҳақидаги битим Довудўғли билан Эрдоганнинг ўртасини бузишда «туянинг белини синдирган бир чўп» бўлди деб ҳисоблашаётганини келтирди ва Довудўғлининг қулаши Еврокомиссия куни кеча имзоланган ана шу битим бўйича олдинга қадам ташлашни тавсия қилганидан атиги бир неча соат кейиноқ юз берди, деб ёзди. Мақолада Эрдоганни султон президент, «нео исломчи» ва Довудўғлининг ашаддий душмани деб аталди. Мақолада Эрдоганда Европа Иттифоқига нисбатан камроқ ижобий бўлган қараш борлиги айтилди…).
в) Эрдоган эса Европага ҳужум қилиб уни икки юзламачиликда айблади. У пойтахт Анқарада сўзлаган нутқида қуйидагиларни айтди: («Европа Иттифоқи бизга террорчи ташкилотга қарши курашингизни камайтиринг демоқчи бўляпти». Эрдоган бу сўзлари билан Курдистон Ишчилар партияси (ПКК) исёнчиларига қарши Туркия олиб бораётган урушга ишора қилди. У қўшимча қилиб, Европа Иттифоқига «Сизлар қачондан бери бу мамлакатни бошқарадиган бўлиб қолдингиз, сизга бу ҳуқуқни ким берди?» деган саволини ҳам йўллади. Ал-Жазира нет 2016 йил 12 май). Ўзининг охирги пайтларда Европа Иттифоқига йўллаган энг қаттиқ танқидларидан бирида Эрдоган бу иттифоқни мунофиқликда айблаб қуйидагиларни айтди: («Улар ўзларини «терроризмга қарши кураш»да ҳақ деб ўйлашяпти, лекин улар бу иш бизга тааллуқли бўлган пайтда уни номақбул «ортиқча ҳашамат» иш деб ҳисоблашмоқда. Кечирасиз очиқ айтай, буни мунофиқлик дейилади». Ал-Жазира 2016 йил 12 май). Ал-Жазирада 2016 йил 25 майда қуйидагилар ҳам келди: (Эрдоган европаликларни ўз мамлакати фуқароларидан визани бекор қилиш учун Туркиядан вақти-вақти билан янгича меъёрларни талаб қилмасликка чақирди… Эрдоган лотин Америкаси давлатлари Туркиядан унинг фуқароларининг виза билан киришларини бекор қилиш учун бундай оғир шартларни талаб қилмаганлигини айтиб «Лекин Туркия Европа Иттифоқига аъзолигига номзод давлатдир, шундай бўла туриб улар нега бу шартларни талаб қилишмоқда?» деб қўшимча қилди).
- Шунга кўра демак Довудўғлини истеъфога чиқаришдаги бош сабаб Довудўғлининг президентлик низомини зўр бериб қўллаб-қувватламаганлиги эмас, балки унинг – юқорида баён қилганимиздек – Европа Иттифоқи билан олиб борилган музокараларнинг мана шу узун чизиғида тойилганлиги бўлди. Гарчи Довудўғли президентлик системасини зўр бериб қўллаб-қувватламаганлиги Эрдоганни ташвишга солган бўлса-да лекин бу бош сабаб эмас. Бош вазирни ағдариб ташлаш билан Эрдоган Туркиянинг узил-кесил Америка қучоғига қараб кетишини таъминлаш ва Британия билан Европанинг Туркия ҳақидаги орзулари қаршисида эшикни қайсидир пайтгача қулфлаб қўйиш имконига эга бўлди… Шунинг учун ҳам Эрдоган Адолат ва Тараққиёт партиясининг Довудўғлини истеъфога чиқариш ва партиянинг янги раисини тайинлаш тўғрисидаги ана шу қарорларни қабул қилган фавқулодда конференциясини (Туркиянинг янги тарихидаги энг муҳим сиёсий бурилиш деб атади. Бу эса шу конференциядан кейин партия ва давлат раҳбариятида катта ўзгаришлар бўлишини кўрсатиб турибди. Бу бевосита акс этиб турган нарсадир. У партиянинг қирқ фоиздан кўпроғи ўзгарган янги раҳбарияти рўйхатида аниқ кўринган эди. Бу ўзгариш ҳукумат ва давлатнинг кўпгина бўғинларида ҳам давом этиши кутилмоқда. Турк Пресс 2016 йил 24 май). Буни Эрдоганнинг мурожаати конференцияда (Тик туриб тингланди, у Туркия Адолат ва Тараққиёт партияси конференцияларидаги бир янги ҳодисадир, у партия ва давлат пирамидаси асосчисининг йўлбошчилиги ва етакчилигини ҳамма қабул қилаётганлигининг ифодасидир… деб айтилган гап-сўзлар тасдиқлаб турибди. Турк Пресс 2016 йил 24 май).
Довудўғлини партия ва ҳукумат бошлиқлигидан истеъфога чиқариш сабаби борасида мен кучлироқ санаган эҳтимол мана шу. Валлоҳу Аълам ва Аҳкам.
23 шаъбон 1437ҳ
30 май 2016м