بسـم الله الرحمن الرحيم
МУНОФИҚЛАРДАН БЎЛИБ ҚОЛМА
Шариатга нисбатан одамлар икки тоифага бўлинишади: мўмин ёки кофир.
Сен кимсан ?! қайси тоифадансан ?! Ёки ушбу тоифаданмисан: “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир…. (2:8-11).
Шариат олдида:
- Кофирлар – “эшитдик ва осий бўлдик дейишади”(4:46).
- Мўминларнинг шиори; «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга кайтажакмиз». (2:285).
Беш вақт намоз ўқишга ишонади. Худди шундай аввал жамоат бўлиб, кейин даъват қилиш керак деб ҳам ишонади. Ҳар ракатида бир марта рукуъ ва икки сажда қилиш кераклигига ишонади. Ҳафтада ҳалқага бориб, дарс олиш ва дарс бериш шарт деб ишонади. Худди шундай аввал фикрат ва тариқатни яхши билган, миллионга юзта ҳисобидаги “ҳизб” мавжуд бўлгандан кейингина жамиятда ишлашга ўтиш керак деб ишонади, чунки у мўминда! Ақли етмаса ҳам шаръий ҳукм олдида жавоби: «Эшитдик ва итоат қилдик» деб, тездан шуни амалга оширишга киришади.
- Мунофиқ эса –афсуски у ҳам биздан бўлиб кўринади, ичимизда юради, ҳамма уни биздан деб ўйлайди, мусулмонларданман деб даъво қилади. Аммо қалби кофир бўлган малъун кимсадир.
لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ
– “… Аллоҳ ёлғончиларни лаънатласин…”. [3:61]
Уларни билиш мумкин эмас, чунки қалбларни Эгаси хабарини бермагунча ҳеч ким билолмайди, лекин улардан бўлиб қолмаслик учун улардаги аломатлар келтирилган, масалан:
1). қалби бошқа, тили бошқа бўлиш, яъни қалбидаги райини ошкор қилмай, ундан бошқа райни гапиради. Сенчи ?
يَقُولُونَ بِأَفْواهِهِمْ مَا لَيْسَ فِي قُلُوبِهِمْ
Улар оғизда кўнгилларида бўлмаган нарсаларни гапирадилар. Аллоҳ эса уларнинг яширган сирларини жуда яхши билгувчидир (3:167)
2). Ёлғон гапириш, амонатга хиёнат қилиш ва ваъдага хилоф қилиш: Сенчи ? амонатни биласанми ? ёлғондан тавба қилдингми ? берган ваъдаларинг эсингдами ?. Абу Ҳурайра(р.а.) ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбармиз(с.а.в) шундай деганлар: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда қилса, хилоф қилади, омонат берилса, хиёнат қилади» (муттафақун алайҳ).
Эшитган нарсасини текширмасдан гапириб юриш кишини ёлғончилиги тўғрисида кифоя қилади. Сенчи ? мунофиқларга ўҳшаб “мен эшитганими гапиряпман” деб қутилмоқчи бўласанми? Абу Ҳурайра(р.а.) ривоятида Пайғамбармиз(с.а.в): «Эшитган гапини гапиравериши кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», деганлар. Муслим ривояти.
Энг катта амонат Исломдир, унга хиёнат қилмасдан тўғрисини етказиш Росулуллоҳ(с.а.в)нинг издоши, меросҳўри бўлиш, бузиш эса мунофиқликдир.
Абдуллоҳ ибн Амр(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар: «Тўрт хислат борки, кимда улар бўлса, ғирт мунофиқ бўлади. Кимда улардан бири бўлса, то уни тарк қилгунига қадар мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади. Улар… аҳдлашса хиёнат қилади…» (муттафақун алайҳ).
3). Ислом асосидан, унинг ҳукмларини амалга ошишидан қочади, сенчи? Фикратни кўпчилик тўғри деб тан олмоқда, яъни фикратга аҳамият бергандек тариқатга ҳам аҳамият беряпсанми? Агар биз ўтган аср мобайнида юзага келган ҳаракатлардаги уюшишларни кўздан кечирсак, уюшишнинг нотўғри тариқати уларнинг муваффақиятсизликка учрашларининг асосий сабаби бўлганини кўрамиз. Яъни намозни Росулуллоҳ(с.а.в)дан ўрганганингдек Исломни яна ҳаётга қайтаришни ҳам шаръий ҳукмлар асосида амалга оширяпсанми? Росулуллоҳ(с.а.в) аввал тирик Қуръонларни Арқам(р.а)нинг уйида таёрлаб олишдан аввал жамиятга Исломни олиб чиқмаган, демак, Исломни олиб чиқиш йўли шу. Яъни Исломни – фикрат(инсон ўзини эҳтиёжларини қандай қондиришига алоқадор Аллоҳнинг ҳукмлари)ни яхши билиш. Оддий инсон ўзи учун ҳаётида зарур бўлган масалаларни билиш бўлса-да, Умматга етакчилик қилишни даъво қилаётганлар ҳаётда учраши мумкин бўлган ҳамма масалаларни яхши билиш, ҳамда тариқат(Исломни ҳаётга олиб келиш…)ни яхши – билгандан кейин иш бошлаш. Сенга қарши бўлган биродарингни Ислом асосида баҳсга чақирганмисан ёки сени чақирганда “лаббай” деб борганмисан:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا
Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз (4:61)
Буни йўли аввал Исломни ўрганиш, ўрганиш албатта Исломни яхши билган ўргатувчи билан бўлиши шарт, аксинча “Исломни ўрганиш таълимсиз ҳам бўлади” деб билиш Аллоҳ Таолонинг амрига хилофдир. Чунки Аллоҳ Таоло “Қуръон”ни араб тилининг усталарига муаммоларини ечиб берувчи қилиб, араб тилида нозил қилиши билан бирга Росулуллоҳ(с.а.в)ни уларга Қуръонни таълим бериши ва баён қилиб беришини зиммасига юклади ва бу вазифа Росулуллоҳ(с.а.в)дан кейин меросҳўрларига қолган:
وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
– „Одамларга нозил қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун Сизга бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик“. [16:44]
Саҳобалар – Аллоҳ улардан рози бўлсин – араб эди. Араб тили уларнинг она тили эди. Улар араб тилини нозик, атрофлича тушунадиган олимлар эди. Қуръон нозил бўлаётганда улар Росулуллоҳ(с.а.в) билан бирга эдилар, у кишидан ажрамасдилар. Пайғамбаримиз(с.а.в) ҳодисалар ҳақидаги Аллоҳ ҳукмини уларнинг кўз ўнгида баён қилар эди. Улар шариатни атрофлича билувчи уламолар ҳам эдилар. Шундай бўлсада, Исломни ўрганишдаги таълим ишига бепарво бўлиб қолмасликлари учун саҳобаларга қарата Аллоҳ Таоло ушбу Оятни нозил қилган:
وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ
– “Мўминларнинг барчаси бирданига жиҳодга чиқишлари жоиз эмас. Улардаги ҳар бир гуруҳдан бир тоифа жиҳодга чиқиб, қолганлари динни ўрганиб, жиҳодга кетганлар қайтганда ўзлари ўрганган нарсаларни уларга ҳам ўргатсалар бўлмайдими? Шояд улар ҳам Аллоҳдан қўрқарлар”. [9:122]
Исломни куфр хоҳлагандек, уларни мақсадларига мувофиқ, Ислом асосларига зид бўлиб қолмаслиги учун ёки ҳар ким ўз билганича ўрганяпман деб, Исломни “бузмаслиги” учун Амиримиз, шаръий ҳукмга мувофиқ асосий китобларни қодир мушриф билан ўқиб чиқишни амр қилди, улар ўн учта бўлиб, буларни мушриф билан ўқиб чиқмаган ҳизбий гуноҳкор бўлади, чунки бу қарор амирга итоат – мўмин ишонади ва «Эшитдик ва итоат қилдик» деса, мунофиқ ўйлаб кўриб, бундан қочиш йўлини топади – унга хилоф иш тутиш мунофиқликнинг аломатидир, чунки: Ҳизбга дарс олишга келаётган янги йигитларга кўпроқ эътибор қаратилиши ва мушрифликка қобилиятлироқ ва қодирроқ йигитлар танланиши вожиб.
Ёки Ҳизбий бўлмаган дорис ҳалқага мушрифлик қилиши жоиз эмас. Ҳалқага мушрифлик қилиш фақат сақофий ва идорий жиҳатдан мушрифлик қилишга қодир бўлган кишига топширилади. Ҳалқага мушрифлик қилишга қодир эмаслигини билдирган ҳар бир киши дарс беришдан озод этилади ва унга бошқа сақофий иш юклатилади.
Ёки Ҳалқаларга мушрифлик қилувчилар ҳам бошқа ҳафталик ҳалқаларда дарс олиши ва шаҳрий ҳалқада қатнашиши вожиб. Агар ҳафталик ҳалқада ҳизбий сақофат китобларини тугатган бўлса, шаҳрий ҳалқага чекланади, магар ушбу китобларнинг баъзисини қайта ўқишни лозим деб билса, унга дарс берилади. Ҳа, мўминлар; «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга кайтажакмиз» деб, шаръий ҳукмга таслим бўлишади. Аммо мунофиқлар эса, “ўйланиб кўрайчи, бундан қочиш йўли бормикин” деб туриб қолади., чунки у Исломни даъво қилиб қўйганда.
4). Қўрқоқ бўладилар, сенчи? Тоғутдан қўрқиб, ўз ишингни ташлаб қўймаяпсанми?
إِذْ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ غَرَّ هَؤُلَاءِ دِينُهُمْ وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган кимсалар: «Уларни (яъни, мусулмонларни) динлари мағрур қилиб юборди (яъни, озгина одам билан шундай катта қўшинга қарши жанг қилмоқчи бўляптилар»), дейишар эди. (Мунофиқларнинг бу сўзлари нотўғридир) ким Аллоҳга суянса, бас, албатта Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир (8:49).
5). Мунофиқларнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам бир хил; мункарга буюришади, маъруфдан қайтаришади, сенчи? Билиб туриб ҳақдан тўсмаяпсанми?;
الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُمْ مِنْ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنْكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمَعْرُوفِ
وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمْ الْفَاسِقُونَ
Мунофиқ эркаклар ва мунофиҳ аёллар бир-бирларидандирлар (яъни, кофирликда бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини (ўзларини) тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар. (9:67)
Аллоҳ Таоло айтади: „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36]
Демак, мўмин фақат шариатга таслим бўлади. Шариатга зид иш бўлса, яъни мункарни кўрса, унга “амри маъруф, наҳи мункар қилиш” вожиб бўлади ва унга далолат қиладиган ҳадислар жуда кўп бўлиб, олимларни ҳам, ҳокимни ҳам амри маъруф, наҳи мункар қилиш вожиблигига далолат беради. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ(с.а.в) ҳокимнинг ҳато ишларини инкор этишга амр этдилар ва бу инкорни қодир бўлган ҳар қандай восита билан – қилич кўтариш даражасига бормаслик шартига кўра қўл билан, яъни мункарни йўқотиши талаб қилинади. Энди ўзида ожизликни хис қилса, унда мутлақо тил билан яъни ҳар қандай сўзлар билан ва агар қўл ва тилдан ожиз бўлса, қалб билан инкор этиши(табассум билан қарши олиш эмас, балки лоақал ундан ҳафалигини, унинг ишларига рози эмаслигини кўрсатиши)ни вожиб қилди. Ким инкор қилмаса, гуноҳда ҳокимга шерик деди.
Бу ўринда маъруф ишларга буюриш ва мункар ишдан қайтаришга оид ишлар билан, мункар ишни йўқ қилишга оид ишларнинг орасида фарқ борлигига эътиборни қаратмоқчимиз. Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтаришга оид ишлар фақат сўзга чегараланган. Мункар ишни йўқ қилишга оид ишлар эса, фақат сўзга чегараланмай, балки моддий куч ишлатишга ҳам ўтади. Бу фикр имом Муслим Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг сўзларидан олинган: «Сизлардан кимики мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қудрати етмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қудрати етмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса иймоннинг энг заифидир».Бу Ҳадис, шахслардан содир бўладиган мункар ишни йўқ қилиш учун куч ишлатиш, уни йўқ қилишга етарли қудрат бўлиши лозимлигини ифодалайди. Шу шарт биланки, куч ишлатиш каттароқ мункар ишга, масалан: фитна, қотиллик ва қилич ялонғочлаш каби ишларга олиб бормасин.(“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи”дан олинди).
Мўминлар Аллоҳ Таолога берган ваъдаларида турадилар: Сенчи?, берган аҳдингни, қасамингни уддасидан чиқяпсанми?.
وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمِيثَاقَهُ الَّذِي وَاثَقَكُمْ بِهِ إِذْ قُلْتُمْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ
“Аллоҳнинг сизларга берган неъматини ва: «Эшитдик ва итоат қилдик», деган пайтингизда сизлар билан боғлаган аҳд-паймонини эслангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ дилларни эгаллаган (сирларни) билгувчидир”. (5:7).
Хамма ўзини тўғри деб билади, Исломгина тўғри. Чунки мункар қилувчилар ҳам ўзларини ислоҳ қилувчилардан деб ҳисоблашади:
Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ илувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар… (2:12)
Ғариб.