Хитой ҳукумати 1949- йили Шарқий Туркистонни босиб олганидан сўнг уйғур миллатига мансуб мусулмонларни миллат сифатида йўқ қилиш ва Ислом ақидасидан қайтариш учун ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солиб келмоқда.
Худосиз коммунистик ҳукумат томонидан илгари сурилган “бир оила – бир фарзанд” сиёсати асосан уйғур мусулмонларига нисбатан шафқатсизларча татбиқ қилиниши натижасида Хитой босқинига қадар 25 миллиондан зиёд бўлган уйғур мусулмонлари бугунги кунга келиб 15 миллионга тушиб қолди. Аммо шу билан ҳам кифояланмаган ҳукумат 2014- йилга келиб хан миллати вакили билан турмуш қурган уйғурларга 1,6 минг доллар берилиши тўғрисида қонун ишлаб чиқди. Бундан кўзланган мақсад эса уйғурларни миллат сифатида йўқ қилишга қаратилган эди.
Бундан ташқари, Ислом динига муҳаббати кучли ва унинг ҳукмларига қаттиқ амал қилувчи уйғурларни ўз эътиқодларидан қайтариш учун мусулмонларга қарши аёвсиз курашини давом эттириб келмоқда. Рамазон ойида ишчи-хизматчилар, таътилдаги кадрлар ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг рўза тутишини тақиқлади. Масжид имомларини эса шаҳарнинг бош майдонида рақс тушишга мажбур қилиб, уларни Ислом анъаналари ва таълимотини тарғиб қилмаслик ҳақида қасам ичишга мажбур қилди. Эркакларга сақол қўйиш, аёлларга ҳижобланиш ва болаларга Ислом асосларини ўргатиш тақиқлаб қўйилди.
Фақат шу билан кифояланиб қолмаган расмий ҳукумат ўлканинг мусулмон туб аҳолисини бошқа жойларга кўчириш ва хитойлик ханларни бу ўлкага кўчириб келиш сиёсатини олиб бормоқда. Буни “қашшоқликни тугатиш” баҳонаси билан оқламоқчи бўляпти.
“Синьхуа” нашрининг хабар қилишича, 2016- йилда 26 минг киши вилоятининг қашшоқ туманларидан бошқа ҳудудларга кўчирилади. Бунинг учун 1,5 миллиард юан ($230 млн.) ажратилади.
ALLOH OZI BU TOGUTLARGA KIFOYA QILSIN!!! MUSULMON BIRODARLARIMIZGA ESA ALLOH OZI ROWID HALIFALIK DAVLATI ILA NUSRATINI BERSIN.