Аслида Кобани 2012 йилда қўлдан кетмаганмиди?

491
0

qa Ислом умматини куфр давлатлари нуфузидан озод қилиш ва Аллоҳнинг шариатини қоим қиладиган Халифалик давлатини тиклаш учун фикрий сиёсий фаолият олиб бораётган Ҳизбут Таҳрир уюшмаси умматни сиёсий ўйинлардан огоҳлантириб, малай ҳокимларнинг хиёнатларини очиб ташлашда давом этмоқда. Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор уммат устида қилинаётган яна бир сиёсий ўйинни фош қилди.

Шу кунларда Суриянинг Ҳалаб минтақасига қарашли Кобани шаҳри ИШИДнинг қўлига ўтиши бораси турши шов-шувлар ва хавотирли баёнотлар тинимсиз янграмоқда. АҚШ қуролли кучлари қўмондони Мартин Демпси “Кобани қўлдан кетишидан хавотирдаман” дея баёнот берди. БМТнинг Суриядаги вакили Стефан де Мистура “Агар ИШИД Кобанини қўлга олса бутун дунё, жумладан биз ҳам хавф-хатар остида қоламиз, дарҳол бир чора кўришимиз керак” дея Туркияни Кобани учун фаол ҳаракат қилишга чақирди. Бу борада Туркия ҳукумати ҳам Ғрбдан ортда қолмади.

Аксарият аҳолиси куртлардан иборат бўлган Кобани шаҳри ИШИД тарафидан ишғол қилиниши ҳақидаги Туркия ҳукуматининг хавотирли баёнотларига диққат қаратган Маҳмуд Қор масаланинг нозик тарафига эътиборни жалб қилди.

“Аслида Кобани 2012 йилда қўлдан кетмаганмиди? Кобани 2012 йилнинг июлида Асад режими тарафидан минтақадаги Курд ишчилар партиясининг Суриядаги қаноти бўлган Курд демократик партиясига таслим қилинган эди. Туркия давлати ИШИДни террорчи ташкилот дея сифатлаганидек, Курд демократик партиясига ҳам террорчи ташкилот сифатида қарайди. Хўш, террорчи ташкилот Курд демократик партияси Кобани шаҳрини қўлга киритса Кобани қутқарилган бўладию, ИШИД Кобанига эгалик қилишни хоҳласа Кобани қулаган бўладими? Туркиянинг бу сиёсати Сурия инқилоби жараёнида Америкача сиёсатдан заррача ҳам фарқ қилмаслигини очиқ нишонасидир” дейди Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари.

Қор жаноблари нима учун Ғарб сиёсатчилари Кобани масаласига бунчалик эътибор қаратаётгани ва бутун оммавий ахборот воситалари бу масалани бўрттириб кўрсатаётгани ҳақида саволни ўртага ташлар экан, қуйидагиларни баён қилди:

“АҚШ ва Ғарб давлатлари биринчи навбатда Сурия ва Ироқ масаласида ИШИД орқали Ислом ва Исломий инқилобга доғ туширишга уринмоқда. АҚШ Туркиядан ва Сурияга чегарадош бошқа ўлкалардан фаол тарзда фойдаланиб Суриядаги Жиҳодий гуруҳларни синдиришни мақсад қилганлиги ўз ўзидан кўриниб турипти. Бу ҳаракатларига минтақадаги барча давлатларни жумладан Туркияни ҳам шерик қилди. Яъни АҚШ Кобани масаласидан фойдаланиб Туркия ҳарбийларини Сурияга ҳудудига олиб кириш истагида. Шу тарзда у бутун минтақадаги мужоҳид гуруҳларга қарши кураш ҳажмини ҳам кенгайтириб олмоқчи”.

1 COMMENT

  1. ассалому алайкум  ва р.б.т. Туркистон.нет ва уз.хизб ут тахрир.Схифасини бошкарувчи биродарлар Сизлврдан ёзмаларингни сузларига этиборли булишингларни сурайман.куп кузатиб коляпман сузларда харифлар тушиб колябти.Сизлар хозирдан этиборни кучайтириб иш килишларинг керак Келаётган Халифалик давлатига бундай камчиликлар билан кириб бормаслигимиз керак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here