Назарбоев: Халқаро савдо блокларини яратиш “боши берк кўча”дир

514
0

РИА “Новости”нинг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона иқтисодий форумида иштирок этар экан, эркин савдо тараққиёти ўрнига халқаро савдо блоклари яратишни “боши берк кўча” деб атади.

Унинг фикрича, ҳозирги вақтда ҳукумат ва марказий банкларда иқтисодий фаолликни жонлантириш имкониятлари камайиб кетмоқда.

“Биз бундай сиёсатга амал қилганларнинг кўпини кўряпмиз. Бу Жаҳон савдо ташкилотининг ўрнига алоҳида савдо блокларини яратиш, капитал ҳаракат билан боғлиқ чеклашлар жорий этиш, ўзаро санкциялар, тўсиқларнинг кенгайтирилишига тааллуқли”, – деди президент.

Назарбоев бугун дунё АҚШ томонидан Осиё-Тинч океани савдо блоки яратилиши, Ҳиндистон, Покистон ҳамда эҳтимол Эрон мамлакатлари қўшилиши ҳисобига ШҲТнинг кенгайиши, шунингдек бошқа савдо блокларининг яратилишини кузатаётганини эслатиб ўтди.

“У ҳолда Жаҳон савдо ташкилоти қандай ишлайди? Менинг фикримча, бу барча мамлакатларга зиён етказадиган “боши берк кўча”дир, ўзининг радикал босқичида эса бу бутун дунёда қарама-қаршиликнинг ўсишига олиб келади”, – деди Назарбоев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here