Хилофат давлатининг мадҳияси

602
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

Хилофат давлатининг мадҳияси

Муайян бир гуруҳ бошқа бир гуруҳдан, бир давлат бошқа давлатдан ажралиб туриши учун ҳайқириб айтиладиган шиор қабул қилиш мубоҳ ишлардандир. Мусулмонлар жангда бошқа давлатлар билан йўлиққан пайтларида баланд овозларда айтиладиган шиор танлаб олганлар. Бу нарса Расулуллоҳ rнинг даврларида у кишининг розиликлари билан қўлланган. Чунки Хандақ ва Қурайзада «ҳо мим. ғолиб бўлолмайдилар» шиорини танлаган бўлсалар, Бану Мусталақда «Эй музаффар, ўлдир, ўлдир» шиорини… танлаб олганлар ва ҳоказо.

Бундан ташқари, Аллоҳ Субҳонаҳу инсонга бир қанча хусусиятлар ато этиб, уни шу хусусиятлар билан яратган. Масалан, эшитиш, кўриш, сўзлаш… сингари. Булар эса мубоҳлик тўғрисидаги умумий далиллар остига тушади. Демак, у хоҳлагандай кўради, эшитади, гапиради, ҳайқиради. Лекин уларнинг бирортасига оид махсус далил ворид бўлган бўлса, унга риоя қилинади.

Шунинг учун Исломий давлат баланд овозларда айтиладиган, бошқа давлатлардан ажратиб турадиган бир шиор танлаб олиши жоиз. Уни бошқа давлатлар билан бўлган алоқаларида қўллайди. Яъни, халифанинг ташрифи чоғида ёки давлатлар раҳбарлари ташриф буюрган пайтларда куй чалиб айтилади. Шунингдек, одамлар уни умумий йиғинларида, мадрасаларида, эшиттиришларида ва ҳоказоларида жўр бўлиб айтган ҳолда, ўзаро алоқаларида ҳам фойдаланишлари мумкин.

Энди бу мадҳиянинг қандай айтилишига келсак, яъни баланд овоздами, паст овоздами ёки оҳанг биланми, оҳангсизми… буларнинг ҳаммаси жоиз. Негаки мусулмонлар ўзлари олиб чиқаётган ишларга қараб шиорларини таъсирли овозларда хиргойи қилардилар.

Давлатнинг мадҳияси бўлиши кераклиги табанний қилинди. Керак бўлган пайтда ундан фойдаланилади, халифанинг бошқа давлатлар раҳбарлари билан бўладиган расмий учрашувларида куй қилиб айтилади. Уммат ҳам муайян йиғинлари, учрашувларида ундан фойдаланади. Аллоҳ изни ила ТЎҒРИ ЙЎЛДАГИ ИККИНЧИ ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ тикланган пайтда унинг мадҳиясида қуйидагилар эътиборга олинади:

  1. Расулуллоҳ rнинг тўғри йўлдаги иккинчи Халифаликнинг қайтиб келиши ва «Уқоб» байроғи – Расулуллоҳ rнинг байроқлари қайтадан кўтарилиши тўғрисидаги башоратлари рўёбга чиққани зикр қилиниши.
  2. Расулуллоҳ rнинг Халифалик тикланган пайтда ер ўз хазиналарини чиқариб ташлаши, осмон ўз баракотларини ёғдириши, ер жабру зулмга тўлиб тошгандан кейин адолатга тўлиши тўғрисидаги башоратлари зикр қилиниши.
  3. Мусулмонлар юртлари Халифалик байроғи остига қўшилгандан кейин олам узра яхшиликнинг таралиши ва футуҳот-ғалабалар, энг аввало зиёрати учун қасд қилиб бориладиган учта масжид: Масжидул Ҳаром, Масжидун Набавий, – яҳуд вужуди илдизи билан қўпориб ташлангандан кейин – Масжидул Ақсо зикр қилиниши.
  4. Уммат – Аллоҳ ирода қилганидек – инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айлангани билан якунланиши. Унинг энг улуғ ғояси Аллоҳ Субҳонаҳунинг ризосига эришишдир. Шундай экан, уни Ўз Фазли, Раҳмати ва олий Фирдавс жаннати билан мукаррам қилсин.
  5. Унда «Аллоҳу Акбар» такбирларининг такрорланиши. Чунки такбирнинг Исломда ҳам, мусулмонлар ҳаётида ҳам ўзига хос таъсири бор. Шу боис, у уларнинг ғалабаларида, байрамларида такрор-такрор айтилади, таъсирга эга ҳар бир йиғинларда уларнинг тилидан тушмайди.

Мазкур нарсалар асосида бу китобнинг иловасига орзу қилинган мадҳия ва унинг қай шаклда бўлиши киргизилади. У – Аллоҳ изни ила – қулай пайтда эълон қилинади. (“Халифалик давлати жиҳози” китобидан).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here