Америка армияси Сурия мухолафатининг ўнлаб жангчиларига машқ ўргатмоқда

690
0

Америка армияси Давлат ташкилотига қарши курашиш учун Сурия мухолафатининг ўнлаб жангчиларига машқ ўргатаётганини маълум қилди. Бу машқлар ўтган йили Туркияда мухолафат жангчиларига машқ ўргатишга ҳаракат қилиниб, хатолар юз бергандан сўнг, шундай хатоларни қайта такрорламаслик учун ўзгартирилган программа доирасида бўлмоқда. Жорий йил 1 апрел жума куни ИШИДга қарши курашда АҚШ етакчилигидаги коалициянинг матбуот воизи америкалик полковник Стив Уоррен «Бу янги программамизни суриялик жангчилардан бирортаси ҳали битирганича йўқ», деди.

Хабарларга кўра, Америка конгрессининг деярли аксар қисми янги мудофаа сарф-харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига имзо чеккан. Бу лойиҳада Америка мудофаа вазирлигига «Исломий Давлат» ташкилоти жангариларига қарши кампаниянинг бир қисми сифатида суриялик мухолафатчиларни машқдан ўтказишга рухсат берилган. Шунингдек, мудофаа вазирлигига 577 миллиард доллар ажратилиб, ундан 64 миллиарди Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги урушни молиялаштиришга сарфланадиган бўлди. (Россия Сегодня).

Роя газетаси шарҳи:

АҚШ бир неча давлатлар ишларига, айниқса, Сурия ишига аралашиш ва ўз сиёсатини ўтказиш учун «Исломий Давлат» ташкилотидан ҳамда унга қарши кураш ва унинг хавфини бартараф қилиш, деган нарсалардан баҳона сифатида фойдаланмоқда. Америка Суриядаги жанг фақат Шом аҳли ўртасида кечиши ва режим билан уларнинг ўртасида давом этмаслиги учун ҳаракат қиляпти. У ҳозирги малайи Башар ўрнига янги малай топгунга қадар режимни сақлаб туриш учун шундай қилмоқда.

Роя газетаси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here