Шаръий иллат ҳақидаги саволига жавоб

631
2

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Eyad Danaнинг шаръий иллат ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ, эй шайх марҳамат қилиб шаръий иллатга тааллуқли қуйидаги саволга жавоб берсангиз: Иллат Шореънинг бандалар феълларига тааллуқли хитобининг қайси жойидан ўрин олган? Иллат иқтизо хитоби остига кирадими ёки вазъ ёки тахйир хитоби остигами? Иллат билан сабаб ўртасидаги фарқ нима?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шаръий ҳукмга – Шореънинг бандалар феълларига тааллуқли иқтизо ёки тахйир ёки вазъ билан қилган хитоби деб таъриф берилган… Иқтизо талабдир. У феъл (амал)ни қилишни талаб қилиш ва уни тарк қилишни талаб қилишдан иборатдир. У жозим (қатъий) талаб қилишдан ва ғайрижозим (ноқатъий) талаб қилишдан иборат бўлади. Феълни қилишни жозим талаб қилиш феълнинг фарзлигини билдиради. Феълни ғайрижозим талаб қилиш эса унинг мандублигини англатади. Феълни тарк этишни жозим талаб қилиш феълнинг ҳаромлигини билдирса, ғайрижозим талаб қилиш унинг макруҳлигини англатади. Булар тўрт ҳукмдир. Бешинчиси тахйир бўлиб, у мубоҳликни билдиради. Бу беш ҳукм таклиф ҳукмларидир… Уларнинг муқобилида вазъ ҳукмлари туради. Улар ҳам бешта: сабаб, шарт, монеъ, рухсат, азийма, сиҳҳат, бутлон ва фасод.

Кўриб турганингиздек иллат шаръий ҳукм таърифи остига кирмайди. У таклифий шаръий ҳукм остига ҳам, вазъ ҳукм остига ҳам кирмайди… Чунки иллат шаръий ҳукмга далил ўрнидадир. Шунинг учун у тартиб жиҳатидан шаръий ҳукмдан олдин келади ва унинг устига шаръий ҳукм қурилади. Яъни иллат бир фаръий ҳукм эмас, бир далилдир. Шундай қилиб демак иллат ҳукмга боисдир. Сабаб эса ҳукмнинг вужудга келганини билдирувчи аломатдир, холос. Зеро ҳукмни вожиб қиладиган нарса жозим амрда келган далилдир. Сабабнинг далили эса ҳукмнинг вужудга келганини билдирувчи аломат мавжуд бўлган нарсадир.

Янада тиниқроқ бўлиши учун қуйидагиларни айтамиз:

Иллат – шаръий ҳукмга боис бўлган ишдир. Чунки шаръий ҳукм шу иллат туфайли шаръий ҳукм бўлади. Шунинг учун иллат ҳукмга бир далил, унга аломат ва уни билдирувчидир. Лекин шу билан бир қаторда у ҳукмга боис бўлган иш ҳамдир. Чунки у шундай ишки, шаръий ҳукм у туфайли шаръий ҳукм бўлади. Шунинг учун у маъқулун нас бўлди. Шунинг учун агар насда иллат бўлмаса наснинг маъқули бўлмайди, бу ҳолатда наснинг мантуқи ва мафҳуми бўлади, унга бошқаси мутлақо қўшилмайди. Лекин насда иллат мавжуд бўлиб, унда (насда) ҳукм бир муфҳим васф (тушунарли сифат) билан боғланиб келса бу ҳолатда наснинг мантуқи, мафҳуми ва маъқули бўлади ва унга бошқаси ҳам қўшилади. Демак иллат мавжуд бўлса насда бошқа турлар ва ҳодисалардан иборат бошқа бўлаклар ҳам мавжуд бўлади. Нас уларни ўз мантуқи ва мафҳуми билан эмас, балки қўшилиш йўли билан ўз ичига олади. Чунки мантуқ ва мафҳум насдаги иллат билан бирга иштирок этади. Иллат ҳукм далилида келиши мумкин. Бунда ҳукмга хитоб далолат қилади ва хитобдаги иллат далолат қилади. Бунга мисол Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:

﴿مَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَىٰ فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنكُمْ﴾

«Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар – токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун – Аллоҳники, пайғамбарники ва (пайғамбарнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи-мусофирларникидир»                                   [Ҳашр 7]

Шундан сўнг Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿لِلْفُقَرَاءِ الْمُهَاجِرِينَ…﴾

«Камбағал муҳожирларникидир»   [Ҳашр 8]

Бу оят фай-ғанимат, ўлжани камбағал муҳожирларга бериш ҳукмига далолат қилди. Шунинг учун Росул A оят нозил бўлган ана шу файни – у Бану Назир файи эди – фақат муҳожирларгагина бердилар, ансорлардан фақат камбағал бўлган икки кишигагина бердилар, бошқаларига бермадилар.

Иллат Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлида ҳам келган:

﴿كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ﴾

«Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун»  [Ҳашр 7]

Яъни фақат бойлар ўртасидагина айланиб юраверадиган бўлиб қолмаслиги учун, балки бошқаларга ҳам ўтиши учун, демакдир. Демак бу иллат ҳукмга далолат қилди ва у бу шаръий ҳукмга боис бўлди.

Сабаб эса – ҳар бир зоҳир, мунзабит (аниқ) васф бўлиб, самъий далил унинг – ҳукмнинг шаръий бўлишини эмас, ҳукмнинг вужудга келганини билдирувчи эканига далолат қилади. Бунга мисол Аллоҳ Таолонинг:

﴿أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ﴾

«Қуёш оғишидан (бошлаб) намозни тўкис адо қилинг»     [Исро 78]

деган қавлидир ва Набий Aнинг:

«إِذَا زَالَتِ الشَّمْسُ فَصَلُّوا»

«Агар қуёш заволга кетса (оғса) намозни адо этинглар» деган сўзларидир. Бу ҳадисни Байҳақий ривоят қилди. Бу оят ва ҳадис қуёшнинг оғиши намоз вужудга келганини билдирувчи бир аломат эканлигини баён қиляпти. Бунинг маъноси шуки, агар мана шу вақт вужудга келса намоз вужудга келади. Яъни бошқа шартлар ҳам тўлиқ топилса намозни адо этиш жоиз бўлади. Ҳамма сабаблар шундай бўлади. Масалан Аллоҳ Таоло:

﴿فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ﴾

«Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин»   [Бақара 185]

деди. Набий A эса:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ»

«Ойни кўриб рўза тутинглар» дедилар. Бухорий ривоят қилди. Бу оят ва ҳадис ойнинг чиқиши ва уни кўриш рамазонда рўзанинг вужудга келганини билдириш аломати эканини баён қиляпти.

Бундан эса иллат билан сабаб ўртасидаги фарқ аниқ бўляпти. Чунки сабаб – ҳукмнинг вужудга келганини билдирувчи аломатдир. Масалан қуёшнинг оғиши намоз (вақти)нинг вужудга келганини билдирувчи аломатдир. Иллат эса – шаръий ҳукмга боисдир. Чунки иллат шаръий ҳукмнинг вужудга келишига сабаб эмас, балки унинг шаръий ҳукм бўлишига сабабдир. Шунинг учун у ҳукм далилларидан бири бўлиб, у насга ўхшайди. Бунга мисол қилиб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

﴿إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ﴾

«Жума кунидаги намозга азон айтилса, дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринг ва олди-сотдини тарк қилинг!»  [Соф 9]

деган қавлидан истинбот қилинган намоздан чалғитишни келтириш мумкин. Чунки чалғитиш бир шаръий ҳукмга боис бўлди. У  жумага азон айтилган пайтда савдонинг ҳаром бўлишидир. Бу билан чалғитиш сабаб эмас, иллат бўлди. Қуёшнинг оғиши эса бунинг хилофидир. Чунки қуёшнинг оғиши иллат эмас. Чунки пешин намозининг шаръий ҳукм бўлишига қуёшнинг оғиши боис эмас. Балки қуёшнинг оғиши пешиннинг вужудга келиши вожиб бўлганига бир аломат-белгидир, холос.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                      

13 ражаб 1437ҳ

 20 апрел 2016м

2 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here