Бремер: тоифачилик асосида бўлиб ташлаш Ироқ учун зарурий танлов бўлган

620
1
US top civil administrator in Iraq Paul Bremer speaks to reporters during his tour of Iraq's largest oil refinery in the northern town of Baiji, Iraq, Tuesday, Aug. 5 2003. (AP Photo/Stan Honda, Pool)

 Ироқ парламенти ўтган шанба куни Анбар вилоятини «ҳалокат ёқасида», дея ҳисоблаш таклифини бир овоздан қабул қилиши ортидан, Ироққа халқаро ёрдамларнинг киришига рухсат берди. Бу ёрдамлар ИШИД ташкилоти чангалидан озод этилган шаҳарлар инфраструктурасини қайта тиклашга қаратилган.

Американинг Ироқдаги собиқ администратори Пол Бремер Ироқни тоифачилик асосида бўлиб ташлаш зарурий-мажбурий танлов бўлганини таъкидлар экан, 2003 йилдаги АҚШ истилоси ортидан Ироқ кўплаб ютуқларга гувоҳ бўлганини айтди.

Бремер ўтган жума оқшомида ал-Жазирага берган интервьюсида Ироқни тоифачилик асосида бўлиб ташлаш афсусли ҳол бўлганини билдириб, бироқ бу – ижтимоий структурани вайрон қилиб, ҳокимият марказларида суннийлик асосидаги бошқарувни ўрнатган – собиқ президент Саддам Ҳусайн режими қолдирган асоратлар сабабли зарурий танлов бўлганини таъкидлади.

У АҚШнинг Ироқни босиб олиши ортидан ҳосил бўлган натижани ҳимоя қилар экан, мамлакатнинг олтита сайлов ва референдумларга гувоҳ бўлганини, тўрт карра тинч йўл билан ҳокимият алмашишига бутун тарихи мобайнида биринчи марта дуч келганини ва янги конституция қабул қилинганини, таъкидлади.

Бремер демократия узоқ вақт талаб қилишини айтиб, уни мустаҳкамлаш йўлида Ироқ халқининг қийинчиликларга юз тутиши табиий эканини таъкидлади.

Бремер Ироқ армиясини тарқатиб юбориш қарори ҳақида гапирар экан, бу 2003 йил 13 май куни бўлиб ўтган миллий хавфсизлик кенгаши йиғинида собиқ президент Жорж Дабл-ю Буш томонидан тасдиқланганидан кейин амалга ошганини, Буш айни қарорни бир муддатга кечиктириш мумкин, деб ҳисоблаганини айтди.

Бремер бу гапни Американинг Ироқдаги собиқ элчиси Залмай Халилзоднинг «ал-Жазирага» – Ироқ армиясининг тарқатиб юборилиши Бағдод томонидан бўлган, бу масала Вашингтон томонидан жиддий муҳокама қилинмаган, деган гапига раддия сифатида айтди.

Бошқа жиҳатдан эса, Бремер Ироқдаги давлат муассасаларини ҳимоя қилганини таъкидлар экан, барча вазирликларнинг тўла шаклда фаолият қилганини айтиб ўтди.

Маълумки, Бремер 2003 йил 6 майдан 2004 йил 28 июн ойи оралиғида Американинг Ироқдаги собиқ администратори вазифасида ишлаган. Ироқдаги кўплаб қарорлар, шу жумладан, Баас партиясини, армия ва бошқа муассасаларни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорлар унга боғлиқ бўлган. Бу эса юртнинг қатор зўравонликларга нишон бўлишига, юз минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган. (Ал-Жазира нет).

Роя газетаси шарҳи:

Бремер Американинг Ироқда олиб борган сиёсати ҳақида гўё бу ишлар юзлаб йиллар муқаддам бўлиб ўтган ҳодисадек, ҳақиқати ўчиб кетгандек, гапирмоқда! У ўзини ҳеч қандай гувоҳ қолмагандек, тутяпти. Ҳолбуки, Ироқ воқеи аниқ ҳис этиладиган даражада аёндир. Ироқ воқеи Американинг қилмишларини, унинг бу қилмишларидан дов-дарахт ва тошлар ҳам омон қолмаганини кўрсатиб турибди. Америка Ироқда таянган тоифачилик сиёсати Ироқ аҳли ўртасида – ўзаро қирпичоқ бўлишлари ҳамда Қўшма Штатлар чизиб бергандек, юртда бўлиниш муҳити юзага келиши учун – фитна оловини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, Бремер «бу нарса зарурий бўлган» дея Американинг Ироқда таянган тоифачилик сиёсатини ҳимоя қилмоқда.

Кейин Бремер сайловлар ва ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши билан боғлиқ ютуқлар тўғрисида гапирди. Буларни қандай ютуқ деб бўлади? Ахир «тинч йўл билан» ҳокимият алмашиши-ю барча сайловлар Ироқ аҳлига заррача тўғри бошқарувни олиб келмаган, аксинча бунинг натижасида Америка босқинчилигига бўлган қарамлик янада ортган, унинг юрт бойликларини ташиб кетишига ёрдам берган бўлса? Шунингдек, бу «ютуқлар» шунча қатли ом, вайронагарчиликни келтириб чиқариб, миллионлаб инсонларнинг қочқинга айланишига ҳамда хавфсизлик, ичимлик суви, электр энергия каби кундалик ҳаёт элементларининг етишмаслигига сабаб бўлган бўлса-ю, буни қандай ютуқ деб бўлади?

Америка раҳбарлари бутун дунёга Ироқнинг оммавий қирғин қуролларига эга бўлгани сабабли босиб олганликларини иддио қилишди. Бироқ кўп ўтмай бу даъволари ёлғон экани маълум бўлди. Улар Ироқда содир этган қатор жиноятлари борасида ҳамон ёлғон гапиришда давом этмоқдалар. Уларнинг жиноятларидан Форс Кўрфази ҳукмдорлари жиноятлари ҳам кам эмас. Чунки бу малайлар Америка армияси учун ўз дарвозаларини ланг очиб беришди. Американинг Ироқдаги сиёсатини ва бошқа қилмишларини амалга оширишига ёрдам берган Эрон ҳукмдорлари ҳам жинояткорликда улардан қолишмайди. Америка Ироқда ва бошқа юртларимизда шунча террористик амалиётларни содир этиб, яна унинг раҳбарлари терроризм ва унга қарши уруш ҳақида уялмай гап сотишяпти!!!

Роя газетасининг 2016 йил 13 апрел чоршанба кунги 73-сонидан

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here