Балиқчи-Корумду автойўлини қайта таъмирлаш учун ўтказилган тендернинг қонунийлигини аниқлаш бўйича тузилган депутатлар комиссияси 9 апрел, шанба кунги йиғлишида Жогорку Кенешга “ҳукуматга ишончсизлик билдириш”ни тавсия қилган. Ўз навбатида, парламент 13 апрел куни бош вазирга ишончсизлик эълон қилиш масаласини муҳокама этишни режалаштирган эди.
Ўз зиммасига юклатилган вазифани адо этиб бўлгани ва лавозимдан кетиши аниқ бўлиб қолгани сабабли Темир Сариев парламент қарорини кутиб ўтирмай, 11 апрел кунги ҳукумат йиғилишида истеъфога кетишини маълум қилди. Мазкур йиғилишда Темир Сариев мамлакатда бўлиб ўтаётган воқеаларга ўз қарашини билдириши кутилган эди.
Темир Сариев ҳукумат ўзи бошчилигида бир йил ишлаганини айтиб ўтди. “Иш давомида Жогорку Кенеш икки марта унга ишонч билдирди. Мен президент қўлловини ҳис этиб турар эдим. Биз барча давлат идоралари билан ишлай олдик”,- деди Сариев.
У ҳукумат фаолиятининг асосий натижаларини санаб ўтди. Унинг фикрича, Қирғизистон ЕОИИ томон йўналишни сақлаб қолиши керак.
Мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳусусида тўхталиб ўтган Сариев, “бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакат ривожланишга эришиши мумкин”лигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг Темир Сариев истеъфога кетишини маълум қилди.