Эрдоган қочқинлар масаласида Европани шантаж қилишга муваффақ бўлганмиди?!

616
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган қочқинлар масаласида Европани шантаж қилишга муваффақ бўлганмиди?!

Туркия президенти Эрдоган 2020 йил 9 март куни Брюсселда европаликлар билан учрашган эди. Европаликлар комиссарияти қочқинлар масаласи бўйича Туркия билан имзолаган шартномага содиқ эканликларини маълум қилди. Еврокомиссия раисаси Урсула фон дер Ляйен «Шартнома ҳанузгача амал қилмоқда, биз унинг бажарилмаган қисмларини ва нима учунлигини таҳлил қилишимиз керак», деди. Сўнг, «Туркия билан диалог қайта бошланди, аммо бугун кечқурун якунланмайди, яна кейинги кунлар ва ҳафталарда муҳокамалар давом этади», дея келаси ойда янги таклифлар тақдим этилишини айтиб ўтди.

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел бундай деди: «Европа Иттифоқи ташқи ишлари координатори Жозеп Боррел ва Туркия ташқи ишлар вазири экспертлар гуруҳи билан биргаликда яқин кунларда шартномани амалга ошириш борасидаги келишмовчиликларга ойдинлик киритишади. Мақсад, шартномани амалга ошириш учун ўзаро келишувда эканимизни ҳамда Туркияда Европа Иттифоқи даражасида қилаётган ишларимизни ўзаро бир хил талқин қилаётганимизни тасдиқлашдир». Бу икки расмий Эрдоган билан музокараларни юқори баҳолаб, уни «конструктив», дея олқишлашди, аммо натижаларини аниқ олқишлашгани йўқ.

Ушбу баёнотлар Европанинг қочқинлар масаласи бўйича Туркия билан имзоланган шартномага амал қилаётганига, амалга оширилмаган нарсаларни амалга оширишга тайёрлигига, таклифлар киритишга ҳам ҳозирлигига далолат қилмоқда. Мақсади, ўзига ички сиёсий зарар келтираётган қочқинлар тўлқини муаммосини ҳал қилиш. Шубҳасиз, бу масаладан Европадаги ўнг қанот экстремист партиялар ўзларининг сайловдаги мавқе ва овозларини мустаҳкамлаб олишда фойдаланишяпти. Масалан, 2016 йилда бу экстремист партия айни масаладан фойдаланиб, сайловда ўнг қанот партия ва мўътадил сўл қанот партия фойдасига ўз имкониятини кучайтириб олишга муваффақ бўлган.

Эрдоган «Биз Европа ва Туркия ўртасидаги муносабатларни янги, янада мустаҳкам поғонага кўтармоқчимиз», деди. Брюсселда НАТО бош секретари Столтенберг билан берган матбуот конференциясида қуйидаги сўзларни айтди: «НАТО бир иттифоқ сифатида (Туркия билан) ҳамжиҳатликни намойиш қилиши зарур бўлган муҳим босқичга гувоҳ бўлмоқда. Ушбу Алянс камситишсиз ва сиёсий шартларсиз намойиш бўлиши керак. Биз талаб қилаётган қўллаб-қувватловни кечиктирмасдан таъминлаш жуда муҳимдир».

Бу шунга далолат қиладики, Эрдоган Европага босим қилишни хоҳлаган. Яъни, Туркиянинг НАТО аъзоси бўлганлиги ва аъзолар унинг ёнини олишлари кераклиги учун Эрдоган ўзининг Суриядаги Америка буюрган амалиётлари Европа томонидан қўллаб-қувватланишини истаган. Бу билан у НАТО ролини мустаҳкамлайди. Ҳолбуки, Америка бу Алянсни Европага зўрлаб тиқиштираётган бўлса, Европа Алянсдан қутулишни истаяпти ҳамда ўзи учун махсус армия тузишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда Франция президенти Макрон 2018 йил 11 ноябрда – Европанинг ўзини АҚШ, Россия ва Хитойдан ҳимоя қилиши учун махсус армия тузмоқчи эканини айтди. Германия канцлери Меркел буни қўллаб-қувватлашини билдирди. 2019 йил 22 январда Макрон билан Меркел икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган Европа армиясини яратиш ва улар ўртасида ташқи сиёсатни мувофиқлаштириш мақсадида икки томонлама шартнома имзолашди. Бир неча Европа давлатлари, шу жумладан Британия шартномани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Кўриниб турибдики, Эрдоган истаган нарсасига эришолмади. Чунки европаликлар билан учрашганидан кейин бирор янги келишув эълон қилинмади. Шунингдек, ҳанузгача Европани шантаж қилишга муваффақ ҳам бўлолмади. У қочқинларнинг Европага оқиб ўтиши учун ўз чегараларини очиб ҳам қўймади. Чунки бундай қилса қочқинлар Европа чегараларида тўпланиб қолиб, Эрдоганга муаммо туғдиради. Бу билан қочқинлар масаласида Европа билан бир фикрга келиб, бу масалада ўзининг қанчалик аҳамиятли давлат эканини англата олган бир пайтда Европани шантаж қилиш уринишлари фош бўлиб қолади.

Буни «Франс 24» ахборот агентлиги тарқатган хабар тасдиқлаб турибди. Хабарда Европа Иттифоқи раҳбарлари Эрдоганни келишув шартларига риоя қилмаётганлигидан қатъий огоҳлантиришгани, Эрдоган ҳам Урсула фон дер Ляйен тутган позицияга нисбатан аччиқланиш ва хафалик билдиргани айтилади. Дарҳақиқат, Эрдоган Европанинг Юнонистонни қўллаб-қувватлаётганига ҳужум қилиб, қочқинлар қаршисида ўз чегараларини мустаҳкамлаши учун унга 700 миллион евро ажратганини қоралади. Зеро, Греция мана шу пуллар ажратилгани сабабли қочқинларнинг Европа томон кетишлари учун чегарани очиб қўймади.

2020 йил 17 мартда уч томонлама учрашув ўтказгани учун Эрдоган Макрон билан Меркелни Туркияга таклиф қилди. Сўнг коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли бу учрашув телевизион учрашувга айлангани маълум қилинди. Демакки, Эрдоган ҳалигача Европани провокация қилишни уддалолмади, айни мақсадда Европа Иттифоқининг икки раҳбари билан алоқа қилишда давом этяпти. Германия биз 1500 нафар қочқин болаларни қабул қилишимиз мумкин, деди ва Франция билан бошқа давлатлар ҳам уларни қабул қилишга тайёрликларини, аммо шулардан бошқаларини қабул қилишга тайёр эмасликларини билдиришди.

Америка Туркиянинг бешинчи моддага мувофиқ НАТОга аъзо эканини дастаклаб, уни қўллаб-қувватлашини истамоқда. Европа устидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун айни дастак орқали НАТОнинг ролини фаоллаштирмоқчи. Шунингдек, Россияга босим қилиш учун Европанинг унга қарши туришини ҳам хоҳлаяпти, токи, Россия Американинг Суриядаги сиёсатини ижро этишга мажбур қолаверсин. Бироқ Европа буни истамайди. Яъни, Россия билан муносабатларини таранглаштиришини ва Америка худди Россиядан фойдалангани каби ундан ҳам фойдаланишини истамаяпти. Европа Алянсдан ўз манфаати учун фойдалана олмайди. Чунки Америка НАТОга ҳукмрон, уни ўзи истаган йўлида ишлатади. Шунинг учун Америка НАТО орқали Европадан фойдаланмоқчи ва шу сабабдан Европа Туркияни қўллаб-қувватлашни истамаяпти. Чунки Туркия Америка сиёсати доирасидан ташқарига чиқмайди.

Ўтган ой охирида Сурияда ўнлаб турк аскарлари ўлдирилганда НАТО Туркияга ҳамдард эканини билдирди. Бироқ Европа Туркияга бирор сезиларли ёрдам бергани йўқ, Алянснинг бешинчи моддасини татбиқ қилишга ҳам рози бўлмади.

Шундай бўлса-да, Европа Туркияга қарши эшикни батамом ёпиб олишни ҳам истамайди. Чунки у Туркияга муҳтож. Шу боис уни бир амаллаб рози қилиб турмоқчи. Шунинг учун Европа парламентида 2020 йил 14 март куни бундай сўзлар айтилди: «Туркия билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар Суриядаги инсон ҳуқуқлари ва воқеалар ривожи манзарасида кўриб чиқилди… Суриядаги воқеалар ривожи Европа парламенти аъзоларининг Туркия ва Иттифоқ ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқишига бир қанча сабабларни келтириб чиқарди. Туркия бир неча ўн йиллар давомида НАТО даражасида ва икки томон ўртасидаги савдо алоқалари даражасида Иттифоқ билан самарали алоқаларга эга. Қочқинлар масаласидаги шартномадан сўнг Европага келаётган муҳожирлар сони сезиларли даражада камайди».

Демак, Европа Туркияга талабига қараб бирор нарса беришга мажбур. Беряпти-ю, лекин берган нарсасини амалга оширишни йиллаб пайсалга соляпти, масалан 2016 йилги келишувда шундай қилди. Яъни, маблағни тўла бермай, келишувга вафо қилмади, ярми қолиб кетди. Зотан, кофир давлатларнинг одати шу. Мажбур бўлса келишувга имзо чекади-да, сўнг вақтни чўзиб, ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун уни ижро этишни пайсалга солади. Имкон топса бажаришдан бутунлай қочиб қутулиши ҳам мумкин, имкон тополмаса келишувни бир қисмини бажаради-да, қолганини пайсалга солиб юраверади… Агар кучайиб кетиб, бирор салмоқли мавқега эга бўлса, на аҳдга боқади ва на бурчга.

Бу илмоний Туркия илгари ҳам, ҳозирги Эрдоган даврида ҳам кофир давлатлар билан ҳаром саналган иттифоқ тузишда қатъий туриб келмоқда, кофирлар фойдасига мусулмонлар манфаати билан ўйнашмоқда. Қочқин мусулмонлар масаласидаги ўйини ҳам шулар жумласидан.

Туркияни тийиб қўйишга ва тўғри йўлга йўллашга фақат унинг мусулмон халқигина қодир. Зеро, Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила, Ислом нуқтаи назаридан келиб чиққан сиёсий онг бу халққа кира бошлади. Чунки Аллоҳ унга ва бутун мусулмонларга сиёсий ва фикрий онга эга бир Ҳизбни неъмат қилиб берди. Ҳизб мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилмоқда ҳамда уларга бунинг йўлини кўрсатиб, воқеа-ҳодисаларни тушунтириб бермоқда.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here