Хитой компанияси Қирғизистонда ГЭС каскадларини қурмоқчи

516
0

 Хитойнинг State Power Investment Corporation компанияси Қирғизистон шимолидаги Казарман аҳоли пункти ҳудудида 4та ГЭСдан иборат каскад қуришни режалаштирган. Бу ҳақида Қирғизистон бош вазир ўринбосари Олег Панкратовнинг компания вакиллари билан ўтган учрашувида маълум қилинди.

 Қурилиш тугагандан сўнг Олабуғу, Тўғуз-Тороус ва иккита Қора-Булун ГЭСларининг умумий қуввати 1,1 минг мегаваттга тенг бўлиши керак.

 “Инвесторлар қирғиз гидроэнергетикаси салоҳияти ва истиқболини ипидан игнасигача ўрганиб чиққанликларини ва лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидлашди. Улар бунга керакли ҳужжатларнинг яқин кунларда тахт бўлишига умид қилмоқдалар”, – деб хабар берилади Республика вазирлар маҳкамаси матбуот хизматида.

 Ўз ўрнида Панкратов Хитой компанияси вакилларини республика гидроэнергетика секторида салоҳиятли инвестицияларни жалб қилишга катта аҳамият беришига ишонтирди.

 “Бугунги кунда биз ишлаб чиқарилаётган электр энергияси кўламини ошириш йўлида янги илғор ғояларни амалга оширувчи лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Бу ундан-да муҳим, ахир электр энергиясидан фойдаланиш йилдан-йилга кўпайиб бормоқда”, – деди бош вазир ўринбосари.

Туркистон:

Мамлакатга инвестиция тортиш масаласи аслида давлатнинг хорлиги, заифлиги ва асосланган мафкураси ёки таянган системаси носоғлом эканига далолат қилади.

Инвестиция олиб кириш масаласи мамлакатда таълим программасини шу йўналиш асосига қуриш ва элитанинг шу сиёсий доира асосида шаклланиб қолиши, хар қанақанги давлатни тубанликка тушиб боравериш гаровидир. Мустамлакачи куфр давлатлари шуни яхши англаб етганликлари боис “ЮНЕСКО” каби бир қатор оламий ташкилотлар воситасида бизларнинг юртларимиздаги фикрий йўналиш сохасини назорат қилиб келишади. Улар мактабларда, олийгохларда болалар ва ўспиримларга бериладиган таълим программаларининг савиясини назорат қилиб, уни белгиланган асослардан четга чиқиб кетмаслигини текшириб туришади. Чунки хар қандай жамиятни хор қиладиган ёки азиз ва мукаррам қилиши мумкин бўлган асосий элемен бу фикрий мерос ёки фикрий юксалиш механизмини англаб етиш билан амалга ошади.

Мамлакатга четдан инвестиция тортиш, шу ишни амалга ошириш бўйича мутахасис бўлиш учун атайин таълим олишга интилиш, шу механизмни урфга айланиб қолиши миллатни иқтисодий ва бошқа томонлама юксакликларга интилиш рухидан ажратиб юборади. У миллат ялқов ва олий мақсадлардан умид қилмайдиган, ўз хаётини бошқа бир қувватларга топшириб берадиган, фақат шу куннинг моддий манфаатларигагина тобеъ бўлган заиф ва осон еталанувчи миллатга айланиб қолади. Натижада куфр мамлакатлари уларнинг шу заиф холатларидан фойдаланиб, ушбу мамлакатларнинг  ерларини хар хил йўллар билан тортиб олишади. Фуқороларини куллардек ишлатишади. Инвестиция олиб кириш бахоналари билан стротегик ахамиятли жойларини эгаллаб олишади.

Бундай миллат ўз ерларни қандай ўзлаштириш кераклиги хақида ёки ГЭС сингари мухим ва манфаатли обектларимизни қандай қилиб ўз имкониятлари билан қуриш ёхуд уларни ўз куч-қудрат билан ишлатиш мумкин деб фикрлай олмайдиган хатто бу фикрни тушуна олмайдиган бўлиб қолади. Шуларнинг хаммаси, куфр системаси остида яшаб, улар тузиб бераётган фикрий йўналишни оқибатларига боғламай, кўр кўрона қабул қилиб олаверишимиз ва муаммоларимизнинг барчаси шу фикрларнинг касофатидан эканини англай олмаётганимиз сабабли юз беряпти.

Аслида инвестиция олиб кириш хукуматлар учун ор- номус, имкониятларнинг заифлиги, мамлакатга хиёнат, уни тубанлаштириш деб бахоланиши керак эди. Мамлакат эса, ўзидаги табиий ер ости ва усти бойликларидан, шу кундаги имкониятлари даражасида фойдаланиш ва фойдалана олиш имкониятларини тоборо кенгайтириш хақида фикрлаши ва иш юритиши лозим эди. Бу биз учун, “Қумтор”ни олдириб қўйиб, қайтариб ола олмаётганимиздан кўра юз баробар манфаатлироқ эди. Кучли мамлакат инвесторлари хали кўплаган Қумторларимизни босиб олишади.

Бу заиф холатимиздан қутилиш учун албатта бизга кучли мафкура ва шу мафкурадан келиб чиққан Мабда (система) керак бўлади. Мавжуд куфр система ичида бу қулликдан қутулиб бўлмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here