Хавфсизлик Кенгаши Шом аҳлига қарши қурол сифатида фойдаланиш учун Америка-Россия келишувини халқаро қарорга айлантирди.
Хавфсизлик Кенгаши Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга оид Америка-Россия келишувини тасдиқловчи 2268 сонли қарорни бир овоздан қабул қилди ва барча манфаатдор томонлардан қарор ижросини талаб қилди. Вашингтон ва Москва томонидан таклиф этилган ушбу қарор белгиланган сулҳ кучга киришидан салкам бир соат олдин овозга қўйилди. Қарорда Америка-Россия ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига Хавфсизлик Кенгашининг «тўлиқ рози»лиги ва «ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши 27 феврал Дамашқ вақти билан соат 00:00 дан бошланиши кераклиги» таъкидланди ҳамда «ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш вазифаси юкланган барча томонлардан келишувни ҳурмат қилишлари» талаб қилинди. Шунингдек, қарорда Сурияни қўлловчи халқаро гуруҳ аъзолари «ушбу бурчларга риоя қилинишини таъминлаш» ва «ўт очишни доимий тўхтатиш»нинг мустаҳкамланишига қулайлик яратиш учун ўз нуфузларини ишга солиб, манфаатдор томонларга таъсир ўтказишга тарғиб этилади. Хусусан, 4,6 миллион суриялик қамалда қолиб, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш қийин бўлиб турган бир пайтда, Сурияга инсонпарварлик ёрдамларини «эмин-эркин ва қисқа фурсатда» етказиб берилиши ҳам талаб қилинади. Хавфсизлик Кенгаши сиёсий ўтиш даврига олиб борувчи музокара амалиётини ўтказиш зарурлигини таъкидламоқда. (Ливанда чиқадиган Наҳор журнали).
Роя газетасининг 2016 йил 2 март чоршанба кунги 67-сонидан