Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан 3 март куни ташкил қилиниши эълон қилинган “Халифалик” Халқаро симпозиуми Аллоҳ Таолонинг ёрдами ила муваффақиятли якунланди. Симпозиумга дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Мазкур симпозиум Туркияда Халифалик қулатилиб, жумҳурият эълон қилингандан сўнги тарих мобайнида Халифаликнинг барча жиҳатлари муҳокамага қўйилган илк бор йиғилиш бўлганлиги билан бошқаларидан ажралиб турди. Шу боис оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, ёзувчилар ва журналистлар мазкур симпозиумга алоҳида эътибор қаратишди.
Симпозиум Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қорнинг нутқи билан очилди.
“Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун ушбу дастурда халифалик бўлиши керакми ёки йўқми, деган мавзу кўтарилмаяпти. Буни танлаш бизнинг ишимиз эмас. Зеро Мусулмонлар ўтрасида Халифаликни қайта тиклаш борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бугун Исломий ўлкаларда Халифалик давлатини тиклаш учун бор кучлари билан ҳаракат олиб бораётган кўплаган Мусулмонлар мавжуд, Алҳамдулиллаҳ. Шунга кўра, бу симпозиум “Қандай Халифаликни хоҳлаймиз?”, дея номланди. Бу симпозиумда дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган устозларимиз Ғарбнинг Халифаликни қоралаб, эътиборсизлаштиришга бўлган ҳаракатларини пучга чиқаради”, деди жумладан Маҳмуд Қор очилиш нутқида.
Дарҳақиқат, Симпозиумда Туркия ва бир қанча исломий ўлкалардан келган муфаккирлар “Исломда бошқарув тизими қандай бўлиши”, “1924 йил 3 мартдан сўнг Мусулмонларнинг аҳволи ва иккинчи халифалик”, “Исломнинг татбиқ этилиши учун давлатнинг зарурлиги”, “Мусулмонлар учун Халифаликнинг нақадар муҳимлиги”, “Халифалик тарихий бошқарув шакли эмас, балки шаръий ҳукмлиги”, “Уммат қандай Халифаликни хоҳлаётганлиги”, “Мусулмонлардаги ихтилофлар уларнинг бирлашувига тўсиқ бўла олмаслиги”, “Ғарбнинг Халифаликка нима учун қарши эканлиги”, “Исломда бошқарув шакли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик эканлиги”, ҳақидаги мавзуларни саволга ўрин қолдирмайдиган даражада аниқ-тиниқ қилиб, ёритиб беришди.