Россия ва АҚШ Сурияда ўт очишни “тўхтатишга” келишиб олди

572
0

 Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама Сурияда ўт очишни тўхтатишни маъқуллашди. Бу ҳақда Путин “Россия 1” телеканали орқали кўрсатилган нутқида айтиб ўтди.

 “Ҳозиргина АҚШ президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбат бўлди. Суҳбат ўтказиш Россия томонидан билдирилди, бироқ иккала томон ҳам бундан манфаатдор. Суҳбат давомида биз Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича Россия ва АҚШнинг қўшма баёнотини маъқулладик”,-  деб айтди Путин.

 Президент Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қон тўкилишини тўхтатиш учун реал қадам деб атади.

 “Аминманки, АҚШ билан тинчликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар Суриядаги инқирозли вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир. Ниҳоят кўп йиллик қон тўкишлар ва зўравонликдарга чек қўйиш учун реал имконият пайдо бўлди”,- дея таъкидлаб ўтди Путин.

 Путиннинг айтишича, Россия келишувни амалга ошириш учун Дамашқ билан тегишлича иш ўтказади, АҚШ эса бундай ишни ўзи қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар билан ўтказади.

 Келишувга кўра, Сурияда жанг қилаётган барча томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 27 февраль яримтундан кучга кириши учун 26 февраль тушликкача ўзларининг унга амал қилишларини тасдиқлашлари керак.

 Путиннинг таъкидлашича, келишув кучга киргандан кейин ҳам “ИШИД” ва Суриядаги бошқа террорчилик гуруҳларига зарбалар бериш давом эттирилаверади.

 Туркистон:

Россия Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлагандан бери қатъий равишда АҚШ белгилаб берган нуқталаргагина зарба бериб келаётган эди. АҚШ томонидан белгилаб берилган нуқталар эса асосан куфр томонидан қўйилган шартларни қабул қилишдан бош тортаётган исломий жамоалар эгаллаб турган ҳудудлардан иборат эди. Россия Сурияда уюштириб келаётган қирғиндан “ИШИД” деярли ҳеч қандай зарар кўрмади. Чунки, рус учоқлари томонидан амалга оширилган авиаҳужумларнинг қарйиб 90 фоизи “ИШИД” назоратида бўлмаган ҳудудларга қаратилган эди. Рус учувчиларининг асосий нишони масжидлар, касалхона, нонвойхона, мактаб ва болалар боғчалари бўлиб, асосий қурбонлар ҳам тинч аҳоли бўлмоқда.

 Шундай экан Россия ва АҚШ ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишув шунчаки бир рамзий маънони касб қилади ва уларнинг ҳисоби бўйича мўътадил бўлган ва куфр томонидан уюштирилаётган турли хил конференцияларда иштирок этиб келаётган гуруҳларгагина тааллуқли бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here