Франция ҳукмдорлари мусулмонлар фарзандларини спиртли ичимлик ва чўчқа гўшти истеъмол қилишга мажбурламоқда
Исломий юртлар ҳумдорлари эса улар билан қандай қилиб бўлмасин шартнома имзолашга шошмоқда!
2016 йил 28 январ куни Франсуа Олланд Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўзининг қабиҳ башарасини яна бир бор намоён қилди. Воқеа бундай бўлди: Эрондан санкциялар бекор қилиниши ортидан унинг президенти Ҳасан Руҳоний Европага беш кунлик расмий сафарини бошлади. У ўз сафари чоғида Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашди. Олланд уни кечки зиёфатга таклиф қилганда ундан спиртли ичимликларсиз ҳалол таом беришларини талаб қилди. Франсуа Олланд эса меҳмоннинг талабини юзсизларча рад этди… Франция мусулмон расмийларнинг ҳалол овқат бериш ёки дастурхондан спиртли ичимликларни олиб қўйиш талабларини биринчи марта рад этаётгани йўқ. Аввал ҳам, 2015 йил 17 ноябрда президент Руҳоний худди шундай таҳқирлов билан «сийланган» эди. Зеро, бу қабиҳ мезбон французлар дастурхонини француз анъаналари тарк этмаслик кераклигини ўжарлик билан таъкидлади.
Биз Руҳоний ташрифини ва шармандаларча кутиб олинишини бундай шарҳлаймиз:
- Франция қўзғолони бўлиб ўтиб, экстремистик илмонийликка асосланган республика ташкил топгандан буён бу давлат мусулмонларга нисбатан сурбетлик ва такаббурлик билан муомала қилиб келади. Масалан, Исломий юртларни мустамлака қилди, ўз ҳукмронлигини, сақофатини, тилини зўрлаб тиқиштириш учун минглаб инсонни қириб ташлади ва буни ҳанузгача давом эттирмоқда. Мусулмонларга душманлик қилиш ва улардан нафратланиш Франция илдизида бор. Шу боис бу давлат экстремистик илмонийликка маҳкум бўлиб, исломий ақида ва қадриятларни ўзи учун хавфли ҳисоблайди! Франция республикаси президенти юртда ҳалол таомларни тақиқлаб қўйган бўлиб, диний асосга қурилган ҳалол таом бу республика қадриятларига зид саналади.
- Францияда мусулмонлар тазйиққа ва таъқибга учрамоқдалар. Истеъмол қиладиган таомлари, киядиган кийимлари, ўқийдиган намозлари сабабли уларга қарши курашилмоқда. Бутун атрофда спиртли ичимликлар, унинг оқибатида келиб чиққан ахлоқсизлик кенг тарқалган. Бу юртдаги мусулмонлар қизлари Аллоҳ Азза ва Жалланинг амрига бйсуниб рўмол ўраганликлари сабабли таълим олишдан маҳрум. Масжидлар зўравонликка ва экстремизмга қарши кураш баҳонаси билан ёпиб қўйилган. Бу эса мусулмонларнинг жума намозини кўчаларда ўқиётганларини англатади. Франциялик сиёсатчилар мусулмонлар ҳақида нафрат ва адоватга тўла ҳақоратли сўзларни гапирадилар. Масалан, консерватор депутат Жак Рено «Исроил» Ғазога ҳужум қилиб, бомбалаётган пайтда Твиттер орқали тинмай сайраб, фаластинлик болакайнинг парчаланган танасини суратини кўрсатиб, остига «Мен бу гўштни ҳалол деб биламан», деб изоҳ қолдирган эди.
- Руҳонийнинг ҳалол таомсиз зиёфатга ўтиришдан бош тортгани унинг шахсий позицияси, холос. Лекин у Францияга қилаётган тўхтовсиз сафарлари чоғида, ҳатто икки марта таҳқирлов билан кутиб олингандан кейин ҳам, олтин фурсатни бой берди. У фурсатдан фойдаланиб, бу юртда репрессияга учраётган мусулмонлардан вакил сифатида гапириши керак эди!! Ўзининг ҳар бир сафарида Фаранциядан ҳалол таом ея олмаганлиги Руҳоний учун унчалик аҳамият касб этмайди. Бироқ мусулмон болаларнинг юрт мактабларида чўчқа гўшти ейиш учун доимий босимга учраётгани нима бўлади? Юрт қамоқхоналаридаги мусулмонларнинг ҳалол таомсиз очликдан қийналаётганларини қандай ифодалаш мумкин? Ахир, Франция судлари ҳалол таомни тақиқлаш қарорини тасдиқловчи ҳукм чиқарган бўлса?!
- Руҳоний икки марталик сафаридаги таҳқирлашга рози бўлиш билан Эронга қандай ютуқ олиб келди?! Аслида, у Франциянинг «Тотал» нефт ширкати билан уни кунига 200.000 баррел арзон нефт билан таъминлаш бўйича кичик битим имзолади, холос. Бунинг муқобилида эса Эрон Франциядан 22 миллиард еврога тенг 118та аэробус самолёт сотиб олишдек улкан битимни имзолади. Маълумки, бу битимлар фақат Франция манфаатига хизмат қилади. Чунки хом ашёни арзон нархда экспорт қилиш ва улкан баҳодаги тайёр маҳсулот импорт қилиш Эронни келаси йиллар мобайнида қўлларини боғлаб қўяди. Яъни фойдаланажак айни учоқларга эҳтиёт қисмлар олиш ва парвоз хизматлари учун Франция ширкатларига таянишига тўғри келади.
- Эрон билан қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатнинг қонли зўравонликка, мазҳабпарастликка асосланганини кўриш кишини жуда ҳафа қилади бунинг улкан жавобгарлиги албатта Эрон зиммасига тушади. Бугун биз эронлик ҳукмдорларни Ислом ва мусулмонлар учун ашаддий душман бўлганлар қучоғига ўзларини отаётганини гувоҳи бўляпмиз. Хусусан, Эронда чиқадиган «Теҳрон Таймс» газетасининг француз раҳбарлари томонидан терроризмга қарши кураш тўғрисида берилган баёнотларни чоп этиши, аммо французларнинг Эрон президентини таҳқирлов билан қарши олишганини яшириши кишини ҳайрон қолдиради!! Газета буни айтиш ўрнига, 29 январдаги ташрифни бундай дея лаганбардорлик билан ёритди: «Руҳоний Олланд билан музокаралар ўтказгандан сўнг матбуот конференциясида Эрон билан Франция экстремизм, терроризм ва таассубга қарши курашда разведка маълумотлари алмашинувини бошламоқлари зарурлигини билдирди».
- Бу икки давлат Шом заминида давлат террорини амалга ошираётган ҳамда Францияда мусулмонларга қарши террор ва француз экстремистлиги кундан-кунга кучайиб бораётган бир пайтда уларнинг бундай баёнотларини қандай тушуниш мумкин.
Эй мусулмонлар!
Ҳукмдорларингиз қанчалар заиф ва хоин бўлганлари сари, кофирлар ҳам шунчалар бизга журъатли бўлишмоқда. Улар Аллоҳ Азза ва Жалла буйруқларига қарши очиқдан-очиқ курашаётган ва Исломдан қаттиқ нафратланадиган душманларингиз билан, уларнинг очкўз ширкатлари билан дўстона муносабатда бўлишмоқда. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
﴿لَا يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَۖ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللَّهِ فِي شَيْءٍ إِلَّا أَنْ تَتَّقُوا مِنْهُمْ تُقَاةًۗ وَيُحَذِّرُكُمُ اللَّهُ نَفْسَهُۗ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ﴾
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» [Оли Имрон 28]
Исломдан нафратланувчи душман раҳбарлар сизга илмонийлик ва демократия номи билан ҳужум қилишмоқда. Улар «терроризмга қарши кураш»дан тортиб «экстремизмга қарши кураш»гача қатор даъволар қилишаётган бўлса-да, аслида, қирғин ва вайроналар содир этиш билан ҳақиқий террористликни ўзлари қилишяпти… Сурияда миллионлаб инсонни уйсиз қолдириб, Европа давлатларига бош урувчи қочқинларга айлантиришди. Европа уларни ҳақоратлар билан қарши олди. Улар ақидангизда ҳам, таомингизда ҳам, кийимингизда ҳам, динингизнинг ҳамма қирраларида сизга қарши курашишяпти ва то динингиздан қайтармагунларича ҳаргиз тўхташмаяпти. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
﴿وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُواۚ وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَٰئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِۖ وَأُولَٰئِكَ أَصْحَابُ النَّارِۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾
«Улар, агар қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича сизларга қарши урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур, улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар» [Бақара 217]
Шунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу арқонини маҳкам ушланг ва сизни фитна ботқоғига етаклашга уринаётган ҳукмдорларга алданманг. Улар сизни қашшоқликдан огоҳлантириб, ҳатто бир-бирингиздан қўрқитиб, сизни ўзлари томонга чақиришяпти. Аслида эса ўзлари Исломнинг қайта барпо бўлишидан, манфаатлари барҳам топишидан қўрқишяпти.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Манзил: алМазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават
Байрут-Ливан
Почта қутиси 145010
телефон: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info