Керри: Ҳали даҳшатлиси бу ёқда турибди

630
0
U.S. Secretary of State John Kerry testifies at a U.S. House Foreign Affairs Committee hearing on Syria on Capitol Hill in Washington, September 4, 2013. The U.S. Senate Foreign Relations Committee struggled on Wednesday to reach agreement on a resolution authorizing military strikes in Syria, but scheduled a vote for later in the day as Obama administration officials pressed for action in Congress. REUTERS/Jason Reed (UNITED STATES - Tags: POLITICS) - RTX137CY

Сурия инқирозига ечим топиш учун ташкил қилинган музокараларда мухолифат вакиллари Россиянинг ҳужумларини тилга олган пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Ҳали бундан баттар бўлиши” ҳақида башорат қилди. Бу ҳақида Нью-Йорк Таймс газетаси хабар тарқатди.

Газетанинг ёзишича, ўтган ҳафта Лондонда шаҳзода Чарлз томонидан донор давлатлар учун ташкил этилган қабул маросимида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия мухолифати вакилларини айблагандек гап қилган. Бунга эса Женева-3 музокралари пайтида мухолифат вакилларининг учрашувга чиқмай қўйгани сабаб бўлган. Газетага кўра, Сурия мухолифати умидсизликка тушиб қолган.

Қабул маросимида иштирок этган бир Сурияликнинг маълум қилишича, мухолифат вакиллари бир кунда Суриянинг Ҳалаб шаҳрига 230та потрловчи бочка ташланганлигини тилга олган пайтда Керри “180 эди”, дея тўғирлаб қўйган.

“Яна ҳам ваҳимали бўлади. Бу уч ой давом етади ва мухолифатни катта қисмини йўқ қилади”, “Сиз менинг нима қилишимни истайсиз? Россияга қарши уруш очайликми?”, дея норози оҳангда гапирган АҚШ Давлат котиби.

Туркистон:

Нью-Йорк Таймс газетаси Сурия мухолифатининг умидсизликка тушиб қолганлигини ёзди, бу тўғри. Чунки улардан хўжайинлари кутган самара юзага келмаяпти. Аммо ҳақиқий умидсизликка тушган мухолифат вакиллари эмас, АҚШнинг ўзидир. Чунки унинг Сурия борасида тузган барча режалари тинимсиз пучга чиқяпти, ўтказган учрашув ва музокараларидан ҳеч қандай натижа чиқмаяпти. Керрини ҳафа қилган нарса мана шу.

Мухолифат вакиллари учрашувга чиққани билан ҳеч нарса ўзгармаслигини Керри жуда яхши билади. Агар мухолифат вакилларининг учрашувга чиқиши бирор нарсани ўзгартирганда эди, Керрининг биргина имо-ишорасининг ўзи уларнинг югуриб учрашувга чиқишига етарли эди.

Демак гап мухолифат вакилларининг учрашувга чиқиш ёки чиқмаслигида эмас, балки Сурия халкининг Шариатдан бошқасига рози бўлмай қўйганидадир. Шунинг учун Керри ҳужумлар яна давом этиши билан таҳдид қилмоқда. Бу таҳдид мухолифат вакилларига айтилаётган бўлсада, аслида Сурия халқига қаратилган. Чунки Россиянинг ҳужумларидан фақат тинч аҳоли ўлаётганлигини барчага маълум. Мухолифат вакилларининг эса бурни ҳам қонаб қўйгани йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here