Эрдўғон Вашингтонга Туркия ёки курдларни танлашни таклиф қилди

711
0

 Интерфакс” нашрининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдўғон АҚШнинг “ИШИД”га қарши кураш халқаро коалицияси махсус вакили Бретт Макгурк бошчилигидаги делегациянинг курдлар бошқарувидаги Суриянинг Кобани шаҳрига ташрифидан норози бўлган.

Туркия ҳукумати Курдларнинг ўзини мудофаа қилувчи гуруҳи ташкилотининг, Женевадаги БМТ шафелигида бўлиб ўтаётган Сурияда барқарорликни ўрнатиш масаласидаги музокараларда иштирокига қатъий қаршилигини билирди ва ушбу музокараларга бойкот эълон қилишни маълум қилди.

 “У Женевадаги музокаралар вақтида Кобанига келди ва курдлар генерали фаҳрий нишони билан тақдирланди. Биз қандай қилиб унга ишонишимиз мумкин? Бизлардан қайси биримиз сизларнинг ҳамкорингизмиз: менми ёки Кобанидаги террорчиларми?”, – дея Вашингтонга қарата савол берган Туркия президенти.

 АҚШ бошчилигидаги “ИШИД”га қарши халқаро коалиция Анқара Курдлар ишчи партиясини террорчи ташкилот деб ҳисоблаётган бир пайтда, курдларни яқиндан қўллаб-қувватлади. “Сизлар (АҚШ) Курдлар ишчи партиясини террорчи ташкилот деб биласиз. Унда нима учун террорчи ташкилотлар рўйхатига Курдларнинг ўзини мудофаа қилувчи гуруҳини киритмайсизлар?”, – дея иккинчи саволни берган Эрдўғон.

Туркистон: 

Эдуғон, умматни чалғитиб, мамлакатини ва фуқороларини  АҚШдек куфр давлатларига тобеъ қилиб бериб, уялмай Ислом ва мусулмонларга қарши у билан ўзини ҳамкор эканлигини рўйкач қилаяпти.

Хорликни қабул қилиб олиб, ўз илоҳидан, Курд мусулмонларини ҳам ҳорлаб беришини ёки унинг ўзи уларни бир оз ҳорлаб олиши учун изн беришини сўранмоқда.

Бундан ҳам баттар ҳорлик бўладими?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here