ЕОИИ келтирган “фойдалар”

660
0

 Қирғизистон ҳукумати Россия босими остида мамлакатни Евроосиё иқтисодий иттифоқига олиб киргунга қадар оддий халқ қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, иттифоққа аъзо бўлишлик билан Қирғизистон қаршисида 170 миллионлик бозор очилишини, иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланиши ва иқтисодиёт соҳасида ягона сиёсат юритишини ваъда қилган эди, амалдачи?

 Амалда буни тамоман акси бўлмоқда. Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ)га тўлақонли аъзо бўлганидан бери ўтган олти ойга яқин вақт ичида Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш кўлами икка баробарга қисқариб кетди.

 Божхона хизмати маълумотларига кўра, 2014 йилда Қирғизистон Қозоғистонга умумий қиймати 340 миллион доллардан зиёд товар экспорт қилган бўлса, иттифоққа аъзо бўлган 2015 йилда 150 миллион долларлик товар сотган холос. Икки давлат ўртасидаги умумий савдо ҳажми 2015 йилда 472 миллион долларни ташкил этган ва бу кўрсаткич  2014 йилга нисбатан икки баробарга озайиб кетди.

 Ҳукумат иттифоққа аъзо бўлишдан олдин тадбиркорларга қизғин бозорни ваъда қилиб, имкон қадар Хитойдан кўпроқ товар олиб келиб, омборларга босиб олишга тарғиб қилган эди. Ҳукуматнинг ёлғон ваъдаларига ишонган тадбиркорлар қарз-хавола қилиб, банклардан кредит олиб омборларини товарлар билан тўлдириб олишган эди. Бугунга келиб эса уларнинг аксари хонавайрон бўлиб, Марказий Осиёдаги энг йирик улгуржи бозорлари бўлган Дўрдой ва Қорасув бозорлари инқироз ёқасига келиб қолди. Қирғизистонда ривожланган ва мамлакат иқтисодини асосий қисмини ташкил этувчи тикувчилик саноати, ун комбинатлари, паррандачилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ҳам кундан-кунга заволга юз тутмоқда.

 Бундан ташқари, Россия Туркия ва Украинадан келадиган товарларга чеклов жорий этганидан сўнг Европа билан Туркиядан юк ташувчи қирғизистонлик ҳайдовчилар Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг Актау портига келиб тушишади.

 Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишига қарамай иттифоқ ичида эркин товар айланиш режаси тўлақонли ишга тушмай келмоқда. Узоқ йўл босиб Қирғизистонга келаётган ҳайдовчилар қозоқ божхона хизматчиларининг порахўрликларидан норози бўлишмоқда.

 Россия 1 январдан бошлаб Туркиядан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишга тақиқ қўйганидан бери у ёқдан Марказий Осиёга юк олиб чиққан машиналарнинг йўли узайди. Туркиядан чиққан юк эндиликда Россия ҳудудини айланиб ўтиб, Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг халқаро Актау портига келиб туша бошлади. Президент Путиннинг Украинадан товар ташишни январ ойидан бошлаб тўхтатиш тўғрисидаги қарори кучга кирганидан бери тадбиркорлар Марказий Осиёга юкни Грузия ва Озарбайжон орқали етказиб, кемага юклашади.

 Ҳайдовчилар йўл узайган сари юкнинг баҳоси ошиб бораётганидан норози, ундан ҳам кўра қўшни ўлканинг божхона бекатларидаги порахўрликдан жафо чекишмоқда. Ҳайдовчиларни халқаро транзитга тегишли ҳужжатлари жойида бўлсада, Актау портига тушганда юкни рўйхатдан ўтказишда тўсиқларга дуч келишаётганидан норози бўлишмоқда.

 Халқаро юк ташиш қоидасига асосан, агар юкнинг баҳоси 50 минг доллардан ошмаса, уни тўсиқсиз рўйхатдан ўтказиш керак. Аммо аксар автомобиллардаги маҳсулот баҳоси 20 минг доллардан ошмасада, қозоқ бохжоначилари махсус қўриқчи билан юриш кераклигини талаб қилишмоқда. Бу эса ўз навбатида қўшимча чиқимларга олиб келмоқда.

 Актау портида Қозоғистон орқали юк ташиб ўтувчи машиналарни махсус қўриқлаб юриш хизмати ташкил этилган бўлиб, ҳар ўнта машинани полиция кузатиб келади. Портдан чиққан машинани кейинги вилоятдаги божхонага қадар кузатиб борган кузатувчининг хизмат учун ҳайдовчи бир километрига икки ярим евродан тўлаши керак. Бу эса Ақтаудан Атирауга қадар 385 еврони, Атираудан Оролгача 187 еврони ташкил этади. Юк Қозоғистон орқали Қирғизистонга етиб келгунича 1000 еврогача “йўл ҳақи” тўланиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here