Голд: Араб давлатлари Исроил билан алоқаларини кучайтириш илинжида

532
0

Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг маслаҳатчиси Доре Голд бир қанча Араб давлатлари Исроил билан махфий тарзда яқиндан алоқа ўрнатиш учун ҳаракат олиб бораётганлиги ҳақида маълум қилди. Голд Араб давлатларининг жамоатчиликдан махфий равишда Исроил билан алоқаларини ривожлантириш истаги борлигини “драматик ўзгариш”, дея баҳолади. Голднинг таъкидлашича, баъзи европа давлатларининг Исроил билан муносабати яхши бўлмаса-да, бироқ Араб давлатларининг унга бўлган интилиши жуда кучлидир.

“Газеталар саҳифаларида ёритилмаган ҳолда, қандай бўлмасин, барча араб давлатлари Исроил билан ўзаро яқин алоқаларни йўлга қўйиш учун тайёрдир”, “Биз дунёдаги баъзи давлатлар билан келиша олмаганлигимиз тўғридир. Мисол учун, Европа билан ўртамизда баъзи муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бугунги кунда Исроил учун очиқ бўлган кўп мамлакатлар бор. Бизни дунёдан узилиб қолганлигимизни айтаётганлар нима деяётганликларини ўзлари ҳам билишмайди”, деди Хавфсизлик тадқиқотлари институтида бўлиб ўтган конференсияда сўзга чиққан Голд.

Голд жуда кўп Араб давлатлари пойтахтларига бориб келганлигини билдирди. Бироқ бирма бир уларнинг номларини келтирмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here