Бугунги кундаги Қирғизстоннин сиёсий ҳолати қандай?
Ассалому алайкум таҳририят.
Бугунки кунда телевиденияда кўп тилган олинаётган мавзу (Ислом хавфи бўлип колди) 1 савол: бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин ва давлат бундан нимани назарда тутяпти?
2 савол: Бугунги кундаги Қирғизстоннин сиёсий ҳолати қандай?
ва алайкум ассалом, исломий муҳит нафақат Қирғизистонда балки бутун исломий ва ғойриисломий юртларда жуда тез суръатда кучайиб бораяпти.
Исломий юрт ҳукуматлари эса, исломий муҳит билан мутаносиб боришдан бош тортишиб, куфр кўрсатмалари ва босимлари остида, Ислом ва мусулмонларга қарши ҳар турли нотўғри сиёсатлар юргизиб боришаяпти. Натижада ушбу юртлар фуқороларида, исломий юрт ҳукумдорларига нисбатан, исломий қаршилик муҳити шакилланиб бораяпти.
Куфр олами етакчи давлатлари эса, ушбу ҳукумат билан халқ ўртасидаги жарликни кенгайтириб олишиб, баъзида муайян бир мамлакат ҳукуматларига босим бериш мақсадида, ўша юрт мусулмонларига ўзлари қуроллар етказиб беришиб, ҳукуматга шу йўл билан босим ўтказишга ҳаракат қилишади. У етакчи куфр давлатлари, мободо исломий жангарилар билан алоқа ўрната олишмаса, ўзлари уларнинг номидан қўпорув ишларини уюштириб юборишади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам натижа бир хил. Яъни куфр етакчи давлатлари ўз манфаатлари йўлида шу қўпорув амалиётини бевосита ёки билвосита амалга ошириш билан таҳдид қилади. Исломий юрт ҳукумдорлари эса, шулардан хабардор бўла туришиб, яна мусулмонларни жазолаш билан чекланиб, ҳақиқий жиноятчилар билан ҳамкорлик қилишга интилаверишади.
Юқоридаги саволга келсак: Қирғизистон ҳам худди юқорида келтириб ўтган исломий юртларнинг бири. У юртда ҳам бир неча куфр етакчи давлатларининг манфаатлари бор. Уларнинг ҳар бири Қирғиз ҳокимиятига босим бериб келишаяпти. Буни яхши англаб етиб келишаётган ҳукумат вакиллари, куфр ўйлаб топган исломий жамоаларнинг иш фаолияти, улар ваҳима қилишаётган даражада эмас эканини яхши билишади. Лекин куфр қувватининг қанчалар кучли ва таъсирли эканини ва Қирғизистон давлатининг қанчалар заиф эканини жуда яхши билишади. Шунинг учун улар ҳам осонгина ҳамма айбларни Ислом ва мусулмонларга ағдариб қўйиш сиёсатини тутмоқчи бўлишди.
Бу Исломга қарши кураш, аввал матбуот ҳужуми билан бошланади. Сўнг яна матбуот орқали мафкуравий кураш кучайтирилади. Албатта уларнинг мафкураси бўлса. Лекин мазкур ҳолатда, Қирғиз ҳукуматининг ўз мафкураси йўқ. Шунинг учун у фақат бузуқчиликни кучайтиришга ҳаракат қилди. Бузуқчилик деганда (навроз, янги йил, валентин куни…..) исломдан ташқаридан бўлган барча амаллар назарда тутилади. Шу билан бир қаторда, исломий қадриятларни (ҳижоб, сақол, никоҳ, намоздан қайтариш ишлари… каби) жамиятимиз урфидан суриб чиқариш учун бир қатор ҳаракатлар ҳам олиб боришмоқда.
Лекин исломий хавф хатарлар, аслида улар айтишаётганларидек эмас. Тўғрироғи аслида куфр томонидан, ёки унга суяниб ҳукуматларимиз томонидан олиб борилаётган сиёсий найранглар оқибатидан келадиган хавф хатарлар кучайиб бормоқда.
Ислом, мусулмоларни бир бирларига қарши қурол кўтаришдан ман қилади. Энди ҳукумат вакиллари ўзлари мусулмон бўлган ҳолларида, бошқа ўзларига ўхшамаган мусулмонларни ўлдиришса, уларни таҳқирлашса, қамаб, оила аъзоларини қийин аҳволда қолдиришса, исломий шаръий ҳукмларни оёқ ости қилишса. Албатта куфр, энди мусулмонлардан эҳтиёт бўл, улар сендан қаст олишмоқчи деса, қўрқадида. Аслида фақат зулм, мазлумлар томонидан зулм қайтишига сабаб бўлади.
Қирғизистоннинг сиёсий ҳолати мақолаларда ёритилиб келинаяпти.