Сурия ҳақидаги саволга жавоб
Ассалому алайкум мусулмон биродарлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва солиҳ амалларингиз учун охиратда сизларни улкан ажр-мукофотлар билан сийласин.
Савол: бугунги кунда Сурияни бомбалаётган давлатларнинг асосий мақсади нима?
Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Сурияда уруш олиб бораётган халқаро сиёсатда таъсир кучига эга мамлакатлар асосан икки йўналишда ва икки хил мақсадда иш олиб боришяпти.
Биринчиси: Сурияда ҳарбий ва сиёсий ҳаракат олиб бораётган йирик давлатлар (АҚШ, Россия…) халқаро сиёсатдаги ўз мавкеларини кучайтириш ёки сақлаб қолиш мақсадида фаолият олиб боришяпти. Яъни, уларнинг ҳар бири фақат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлар олиб боришяпти. Бундан ташқари, мустамлака талашиш, нефт тармоғи орқали халқаро сиёсатга таъсир кўрсатиш сингари ҳар бир йирик мамлакатнинг ўзига хос манфаатлари ҳам бор. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сурияда АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари ўзаро бир-бирлари билан ҳамда Россия билан манфаат талашишяпти. Сурия ва у ердаги мусулмон фуқоролар оламий етакчи куфр давлатлар ортасидаги урушда фронт майдони каби полигонга айланиб қолди.
Иккинчиси: Куфр оламий системаси Исломий мабдаий системага қарши ялпи уруш олиб бормоқда. Яъни, Сурияда куфр билан Ислом ўртасидаги мафкуравий кураш боряпти. Бу тармоқда халқаро сиёсат ва бутун куфр системаси ҳам, давлатлари ҳам, паралел бир мақсад сари биргаликда ҳаракат олиб боришмоқда. Мафкуравий кураш Исломий мабдаий фикрий етакчиликка қарши қаратилган бўлиб, Шомда шу мабдаъий Исломий фикрий муҳит кучайиб бораётганлиги боис, унга қарши ҳарбий қирғинбарот уруш эълон қилинди.
Демак, Сурияда уруш олиб бораётган мамлакатларнинг асосий икки йўналишда икки ҳил мақсадлари бор. Биринчиси ҳар бирининг ўз ўзича моддий манфаатлари бўлса, иккинчиси ҳаммаси бир бўлиб Исломнинг мафкуравий фикрий етакчилигига ва Исломий мабдаъий муҳитга қарши олиб борилаётган курашларидир. Масалан “ИШИД” ташкилотини пайдо қилди ва унинг номидан жирканч қотилликларни суратга олиб бутун дунёга тарқатди. Куфрнинг бу ишдан кўзлаган мақсади исломий давлат сифатида уюшган мужоҳидлар тимсолида, Ислом давлатини бутун оламга бадном қилишдир. Бу мафкуравий кураш бўлиб, асосан АҚШ томонидан жуда катта аҳамият билан олиб бориляпти.
АҚШнинг Франция ва Англия билан биргаликда Сурияга қарата уюштирган ҳужуми Россияга қаратилган сиёсий ва ҳарбий ҳаракатлардир. Лекин ачинарли жойи шундаки, ҳар икки йўналишда олиб борилаётган ва куфр манфаати ва мақсадларини рўёбга чиқараётган бу ҳаракатлар ва қирғинбарот урушлар исломий юртларда олиб бориляпти. Натижада миллионлаган Мусулмонлар қурбон бўлмоқда, юртлари вайрон бўлиб, қочқинларга айланмоқда. Бу ишлар оламий куфр системасининг иштироки ва ҳамкорлиги билан олиб бориляпти. Демак бу оламий ҳаракатга қарши оламий исломий вужуд сифатида ҳаракат олиб бориш керак. Яъни, бутун дунё мусулмонлари Сурияда юз бераётган куфр зулмларига қарши оламий иймоний муҳитдан туриб, бир мақсад сари ҳаракат олиб бориш керак.
Сурияда оламий куфр системаси уруш олиб боряпти. Бу система дунёнинг ҳар бир еридаги мамлакатларни бошқариб келади. Шунинг учун унга қарши мабдаий кураш олиб бормоқчи бўлган ҳар бир мусулмон учун, ўз юртида туриб куфр оламий системасига қарши курашиш имконияти бор. Бундан қўрққан куфр системаси, охирги вақтда “анъанавий, мўътадил” номи билан янги программа асосида иш бошлади. Уларнинг асосий мақсади, оламий куфр системасининг мусулмонларга қарши олиб бораётган зулмларидан умматни чалғитиш ва уларни ватанпарварлик, миллатчилик асосидаги бузуқ исломий муҳитга олиб кириш орқали жузъий масалалар билан ўралаштириб, иймонини хотиржам қилиб қўйишдан иборатдир.
Демак ҳар биримиз ўз юртларимиздан туриб, оламий куфр бошқарув системасига қарши исломий мабдаъий сиёсий кураш олиб боришимиз зарур. Бу билан, Суриядаги мусулмон биродарларимиз билан бир сафда туриб оламий куфр системасига қарши курашаётган бўламиз, инша Аллоҳ. Фақат шу йўналишда оламий иш ҳаракат ва даъват олиб бориш билангина, биз Сурия ва яна бошқа юртлардаги мазлум мусулмон биродарларимизга ёрдам бераётган бўламиз. Шунингдек, мазлум биродарларимизнинг ҳаққини адо қиляпмиз деган умидда, Аллоҳнинг раҳмати ва марҳаматидан умидвор бўлиб қоламиз!