Роберт Форд: Сурия мухолафати ўз шартларидан воз кечиши керак

602
0

Роберт Форд: Сурия мухолафати ўз шартларидан воз кечиши керак

Американинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд «Арабий Жадид» сайтига берган интервьюсида «Асаднинг кетишини олдиндан шарт қилмаслик керак. Аксинча, бошқа масалалар қатори Асаднинг келажаги ҳам музокаралар столига ташланмоғи лозим», деди. Агар мухолафат бу шартда қаттиқ туриб олса бу ҳолат уларни жангари (экстремист) деб тасвирлашда Асадга ёрдам беради.

Унга кўра, яхшиси мухолафат олдиндан қўядиган барча шартларидан воз кечгани ва «энг яхши битимга эришиш мумкин бўлган» музокарага киришгани маъқул. Унинг фикрича, «Мухолафат агар шундай қилса, музокара столига ўтирган пайтда Асад уларни террористлар ва экстремистлар дея айтолмайди». Бинобарин, «Музокара мавзусини Суриядаги янги ҳукуматга қандай етишиш мумкинлигига буриб юборадилар». Форд бундай қўшимча қилди: «Менинг мухолафатдаги дўстларим бу гапимдан хурсанд бўлмайдилар, албатта. Аммо улар Сурия ҳукуматини қандай четга чиқариш кераклигини тушунишлари лозим. Табиийки, бу музокаралар секин кетади ва дарҳол келишиб олиш қийин. Буни ҳаммамиз яхши биламиз».

У яна айтди: «Ишончим комилки, Сурия мухолафати анчадан буён АҚШнинг Сурияга ўз армиясини юборадиган кунни кутди. Аммо улар бу нарса асло бўлмаслигини англашлари зарур». Кейин у сўзини «Улар тактикаларини ўзгартириб, режимни оғир сиёсий аҳволга солиб қўйишлари керак», дея тугатди (Арабий Жадид).

Роя газетаси шарҳи:

Американинг Суриядаги собиқ элчиси Америка режасини очиб қўйди. Унинг режаси Сурия мухолафатининг олдиндан қўйиб келган шартларидан воз кечиб, Асад режими билан музокара столига ўтириши ва музокараларни Америка белгилаган шакл ва мазмун бўйича юритиши эди. Роберт Форд ошкор айтмаса-да, бироқ зимдан бундай демоқда: «Америка фақат унинг истагига тиз чўкишингизни истайди. Акс ҳолда, террорист ва экстремист, дея тамға ёпиштирамиз. Американинг ўз сиёсатини ўзгартириб, сизни қутқариш учун армиясини юборади, дея хомтама бўлманг. Йўқ, сиз Америка шартларига итоат қилиш билан ўзингиз ўзингизни қутқарганингиз маъқул»… Ҳа, Сурия аҳли ўзларига қарши қандай фитналар тўқилаётганини англаб етишлари, шунча берган қурбонликларини зое кетказмасликлари ва буларни музокара столига алмаштирмаслик учун Американинг ортидан кетаётган ҳар қандай гуруҳни тўхтатиб қолишлари лозим. Чунки Сурияда кутилаётган ишларнинг энг ёмони, улар берган шунча қурбонлар ортидан Американинг бир малай ўрнига бошқа бир малайни ўрнатишга имкон топишидир.

Роя газетасининг 2016 йил 13 январ чоршанба кунги 60-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here