АҚШда Қирғизистонни “ўта хавфли давлатлар” рўйхатига киритиш таклиф қилинди

667
0

 “Известия” газетасининг хабар қилишича, АҚШда Қирғизистонни террорчилар етказиб бериши мумкин бўлган “ўта хавфли давлатлар” рўйхатига киритиш таклиф қилинмоқда.

 АҚШ Конгрессига киритилган янги қонун лойиҳасига кўра, террорчилар етказиши мумкин бўлган “ўта хавфли давлатлар” рўйхатини расман тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Ҳужжатга кўра, бундай давлат фуқароларига визаларни камида 30 кунда тўғирлаб бериш, шунингдек, улардан келадиган қочқинларни назорат остига олиш кўзда тутилади.

 Газетасининг ёзишича, кўзда тутилган ўзгартиришлар Давлат департаментига “ёмон рўйхат”даги давлатлардан келган мажбурий муҳожирларни қабул қилишга мораторий жорий этиши мумкин бўлади. Мазкур “хавфсизлик акти” Кентукки штати сенатори Рэнд Пол томонидан ишлаб чиқилди.

 Мазкур рўйхатда Россия ҳамда қатор МДҲ давлатлари, шу жумладан, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, ва 30га яқин араб давлатлари бор.

 “Ўта хавфли давлатлар”нинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: Россия, Афғонистон, Жазоир, Баҳрайн, Бангладеш, Миср, Эритрея, Индонезия, Эрон, Ироқ, Иордания, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Ливан, Ливия, Мали, Марокаш, Нигерия, Шимолий Корея, Уммон, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, Сурия, Тожикистон, Тунис, Туркия, БАА, Ўзбекистон, Яман ва Фаластин.

Туркистон:

АҚШнинг бу рўйхати худди террорчи гуруҳлар ёки шахсларнинг рўйхатини эслатади. Ҳар иккала рўйхат асосида деярли бир хил муомила олиб борилади. Яъни ушбу рўйхатга тушган давлатлар дунё мамлакатлари учун, жумладан АҚШ учун ҳам бирор тармоқда ёки умуман хавф туғдурувчи мамлакатларга айланиб қолишлари мумкин.

Лекин бу хавф кўламини ва хавфли давлат ёки муайян мамлакатдаги бирор тармоқдаги хавф кўламини фақат АҚШ белгилаб бера олади. Албатта ўша давлатнинг АҚШга қанчалик тобеълиги, унинг АҚШ учун стротегик аҳамияти, ўша мамлакат раҳбариятининг кўз қарашлари, АҚШ учун сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан келтириши мумкин бўлган ёки келтираётган манфаатлари…. ва ҳоказо ҳолатлари, АҚШга мутаносиб ва манфаатли эканлиги асосий ва ечувчи рол ўйнайди.

Масалан, Ўзбекистон призиденти Каримовнинг золимлиги учун АҚШ бошчилигида деярли, бутун дунё ундан ва унинг режимидан юз ўгирган эди. Афғонистонда ботқоққа ботиб бораётганида Ўзбекистоннинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолган АҚШ, Каримов режимидан деярли барча санкцияларни олиб ташлади. Гўёки у энди ваҳший эмасдек ёки унинг ваҳшийлиги энди ҳаммамизга мос келадиган бўлиб қолди дегандек.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, АҚШ “ўта хавфли давлатлар” рўйхатига киритган давлатлар, АҚШнинг назорати остида бўлиб туришади. Уларнинг ҳақиқатда ўта хавфли бўлиб кетишлари АҚШга нисбатан муомилаларига боғлиқ. АҚШга тилёғламалик қилиб, унинг манфаатлари асосида иш олиб боришса, ҳатто Асад сингари миллионлаган одамларни қириб юборса ҳам, Ж. Керри Лондонда Саудия ташқи ишлар вазири Жубайрга, “АҚШ минтақаларда ўз дўстларини ёлғиз ташлаб қўймайди” деганидек, бутун дунё унга ёмонлик қила олмайди.

Асадга қаранг, деярли ўлик сиёсатчи. Лекин у аввалги кундан шу вақтгача АҚШнинг чизиғидан деярли чиққани йўқ. Эрамиздаги энг йирик ваҳший, қонхўр етакчилардан бўлишига қарамай, хотиржам яшаяпти. У АҚШнинг тахтни ташлаб қоч деган буйруғини кутаяпти. Лекин АҚШ уни ўз ҳимоясида ушлаб турар экан, ҳеч қайси қувват уни йўқ қила олмаяпти.

АҚШ Қирғизистонни ҳам энг хавфлилар рўйхатига киритди. Энди АҚШ Қирғизистоннинг деярли ҳар бир тармоғида олиб борилаётган ишларга бурун тиқа олади. У соҳадаги хавф хатарларни текширади. Фуқороларни АҚШ билан борди келди алоқаларидаги виза бериш амалиётини ўта қаттиқ назорат остига олади. Ёки аксинча, ҳаммасини бир томонга суриб қўйиб, ўз аро алоқаларини яхшилаб юборади. Энди бу Қирғиз ҳукуматининг АҚШга муносиб хизмат кўрсатишига ва Россия билан кескин муомила қилишига боғлиқ. Бу эса, ҳокимиятимиз вакиллари учун яна жуда катта муаммолар олиб келиши мумкин.

Қисқаси Қирғиз ҳукумати ва призидентининг имкониятлари янада тоборо торайиб ва қисқариб бораяпти. Мамлакат ва минтақадаги вазият эса, жуда кескинлашиб бораяпти. Катта давлатлар Ўрта Осиё мамлакатларига янада ёмонроқ кўзқараш билан ёмон тонига ўзгариб боришаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here