Миср собиқ муфтийси намойишчиларни қўрқмай ўлдираверишга чақирди

483
0

001

Росулуллоҳ с.а.в. қиёматга қадар бутун мусулмонларга қарата

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا جَمِيعًا أَهْوَنُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ دَمٍ يُسْفَكُ بِغَيْرِ حَقٍّ»

«Бутун дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида ноҳақ тўкилган қондан енгилроқдир», дея хитоб қилган бўлсаларда, бироқ Миср собиқ муфтийси Мисрда намойишга чиққан мусулмонларга қарата аямай ўт очишга даъват қилди.

У бу даъватини Миср мудофаа вазири Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ва Миср ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим ҳозир бўлган ҳарбийлар ва полициячилар йиғилишида минбарга чиқиб гапирди.

Собиқ муфтий намойишчиларни “Хаворижлар”, деб атади. Полиция ва қўшин етакчиларидан иборат йиғилганлардан намойишчиларга нисбатан куч ишлатишни, бироқ ҳарбийлардан бирорта ҳам қурбон бермасликни талаб қилди.

“Миллионларни қулатинг, лекин ҳарбийлар сафидан бирорта ҳам қурбон берманг. Намойишчиларни ўлдирган кишиларга жаннат бўлсин. Ким уларни ўлдирса Аллоҳнинг ҳузурида олий бўлади. Балки, биз шаҳримизни, Мисримизни бу жанжалкашлардан тозалашимиз керак. Улар Мисрга лойиқ эмас. Биз улардан ор қиламиз” деди собиқ муфтий.

Ал-Жазира сайтида намойиш этилган видео лавҳада собиқ муфтий ҳарбийларни бу ишда иккиланмасликка чақиради. “Дин нима дейди деб қўрқманг, Дин сиз тарафда, Аллоҳ ва Росули сиз билан бирга. Мустаҳкам туринг. Бу фикрларни аҳли оилангизга, қўшниларингизга, бутун ҳарбийларга етказинг”, дейди у.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here