Арсланбобликлар милициянинг ҳаракатларидан норози

543
1

 Аввал хабар қилганимиздек, Қирғизистон ИИВ 10- бошқармаси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳамкорликда 30-31 декабр кунлари Жалолобод шаҳрида, Сузоқ, Бозорқўрғон, Новкен туманлари ҳамда Арслонбоб қишлоғида махсус амалиёт ўтказган ва 17 хонадонда тинтув ишларини олиб борган эди.

 Куч ишлатар идора ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Арслонбоб қишлоғи аҳолиси 5 январ куни қишлоқ марказида йиғилишди. Тинч намойишга 500га яқин одам чиққани айтилмоқда. Йиғилганлар милиция ходимлари томонидан уйлар огоҳлантиришсиз тинтилганини айтиб, тинтув ишларин тўхтатишни талаб қилишди.

 Бундан ташқари, 4 январ куни 100дан ошиқ одам айнан шундай талаб билан Бозорқўрғон ҳокимяти олдида йиғилган эди. Йиғилганлар туман ҳукуматига мурожаат қилиб, милициянинг бу ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишган.

Туркистон:

Қирғизистон ИИМ ва бошқа куч органлари ходимлари ичида ҳам ўзбошимчалик жараён мавжуд. Улар ҳар бири ўз минтақасида туриб, Қирғизистон марказий ҳокимият етакчилигига итоатсизлик ёки ўзбилармонлик қила олишади. Бу Қирғиз ҳукуматининг ҳолсизлигидан далолат беради.

Призидент А. Атамбаев, ўзининг 2015 йилнинг якунловчи матбуот баёнотида ва ундан кейин шу баёнотининг шарҳлаш йиғинида, Қирғизистон ўзининг қўшни давлатларининг йўлидан эргашиб бормайди деган эди. Яна у “улардаги мусулмонларга нисбатан қаттиққўллик сиёсати, терроризмни ва Сурияга фуқороларини чиқиб кетишидан тўсиб қола олмади. Аксинча уларда бизлардан кўра кўпроқ одам чиқиб кетти” деган эди.

Жалалобод куч тизими орган ходимлари бу стротегик маънога эга баёнотни кўришмаган ёки тушуна олишмаган. Балки ҳукумат вакиллари ва раҳбари атайин бу стротегияга қарши бошқачароқ иш кўриш билан ўзини Россия, Хитой ва Ўзбекистон олдида келаси призидент қатори кўрсатиб қўймоқчи бўлгандир. Ёки Жалалобод орган етакчилари Бишкекнинг буйруқларини бир пулга олмагандир.

Ҳар қанақанги ҳолатда ҳам, иш Ўзбекистоннинг услуби асосида олиб борилган. Демак Қирғиз орган ходимлари тўла мустақил, ўз минталитетидан келиб чиқиб, ўз халқининг хавфсизлик ва бошқа манфаатларидан келиб чиқиб, уларга Қирғиз сиёсатчилари томонидан чизиб берилган стротегик режа асосида иш олиб бориша олмайди, ёки бу ўта маънилик стротегик лоиҳанинг ўзи мавжуд эмас. Ҳар қайси ҳолатда ҳам, улар эгаси йўқ кўппаклар сингари, ҳар бири ўз амбициясидан келиб чиқиб иш олиб боришаверади.

Аслида ҳарбийлар – улар хоҳ ички куч органлари бўлсин, ёки ташқи аскарий ҳарбийлар бўлсин, фарқи йўқ – мавжуд бошқарувдаги сиёсий гуруҳга бўйсинишлари лозим. Агар улар ўз раъйлари билан давлатни бошқарадиган бўлса, бу ҳарбий сиёсий давлат ағдарилишига олиб келади. Қирғизистонда охирги вақтларда шунга ўхшайдиган ёки шу хавфли вазиятга шароит яратиб берувчи ҳолат асосидаги бошқарув сиёсати бораётгани кузатилаяпти. Унда, қандайдир генераллар маълум минтақаларда қироллардек салоҳият эгаларига айланиб боришаяпти. Улар қандайдир ташқи кучлар билан тил бириктиришиб, маълум бир манфаатлари учун ўша ташқи давлат кучлари томонидан Қирғизистон мусулмонларига қарши буюртмалар ола бошлашди.

Юқоридаги Жалолободда бўлиб ўтган ҳаракатлар ҳам, илгариги Қирғизистоннинг Россия билан ҳамкорлигидаги стротегияси асосида давом этиб борганини кўрсатади. Демак бу кимдир томонидан сал илгарироқ олинган буюртма бўлган. Стротегик йўналишлар ўзгаришига қарамай, олинган буюртма барибир бажарилиб қўйилган. Чунки бу амалиётлар қирғизистон манфаатларига зид ҳаракатлар бўлиб, фақат ташқи учинчи кучлар учун, Қирғизистонда давлат билан мусулмонларнинг ўрталарига фитна уруғини сепишда фойда келтириши мумкин.

1 COMMENT

  1. Men 2007-yil HAYT BAYRAMIGA TAYERGARLIK QILAETGANDA.NOVQAT RAYONNINI NACHALNIK MILISIYA ROSHANNI (UZGENLIK) KAMANDASI B-N USHLAB UZ HONASIGA OLIB BORISHDI.Novqat r-n SNB-sini boshligi ham birga edi.Nachalnik milisiya Telefondi olib Uzbekiston SNB-siga telefon qildi.Suhbatda POLVON degan HIZBUT TAHRIR azosini ushladik.Sizlar olib ketinglar dedi. Demak Kirgiziston Organni Uzbekiston Hukmatini Organiga qaram ekan.Balkim u meni qurqitgani aytsa ham eki rost aytsa ham.Kirgiziston Hukmatini Organi mustaqil ish qila olsa hamki bazi ishlarda Uzbek kuch ishlatar tashkilotlariga qaramdur !!! Ammo bu qiligi u-n qatiq tanbeh berdim.SNB hodimi ham bir ogiz gapga yaramay qoldi.Chunki hoyindan olib hoyinga soldim.Sen Mamlakatga va Qirgiz halqiga hiyonat qilding.Senga bu mansabni berganlar Uzbek halqi emasidi.Ohiri ishdan haydalib qutildi.Aölloh hor qilsin amin !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here