Россия ва Эрон АҚШга “орқадан зарба” беришга келишиб олди

617
0

 Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг маълум қилишича, Россия ва Эрон иккитомонлама савдо муносабатларида Америка долларидан воз кечишлари мумкин.

 Хабар қилинишича, айни вақтда Россия аввал Туркиядан сотиб олаётган бир қатор маҳсулотларни Эрондан сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу маҳсулотлар учун тўловлар яқинда рублга ўтказилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида Эронда рубл заҳирасини сезиларли ошишига олиб келади ва бу пуллар Россия маҳсулотларини сотиб олишга сарфланади. Табиийки, Эрон Россиядан ҳарбий техника, юк автомобиллари ва бошқа кўплаб ҳарбий қуроло-яроқлар сотиб олади.

 2020 йилга бориб икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 5 миллиард долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ўтган ҳафта бошида Теҳронда Россия-Эрон саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда жумладан, миллий валюталарни алмашинув жараёнини тартибга солувчи валюта алмашиш шартномасини имзолаш ҳамда иккитомонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 Сўнги вақтларда Россия халқаро савдода АҚШ долларидан воз кечиш бўйича сезиларли ҳаракатлар олиб бормоқда. Бу борада Россия аввалроқ Вьетнам, Таиланд, Туркия ва бошқа бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб борган бўлсада, эришилган келишувлардан энг самаралиги Хитой билан амалга оширилди ва аллақачон миллий валюталар бўйича келишувга имзо чекилди. Эришилган келишув икки мамлакат ўртасида рублни юанга, юанни рублга бевосита айирбошлаш имконини беради.

 2020 йилга бориб Хитой билан ўзаро савдо ҳажмини 200 миллиард долларга етказишни режалаштириб турган Россия ҳукумати бу орқали дунё иқтисодида Америка доллари таъсирини кесиш, бунинг ортидан эса АҚШ ролини ҳам камайтиришга умид қилмоқда.

 Туркистон: 

“Орзуга айб йўқ” ёки Россияга нисбатан “чўкаётган одам битта чўпдан ҳам умид қилади” деган халқ нақлларини мисол келтириш мумкин.

Путин, Россияни иқтисодий бўҳрон сари торта бошлаганида, Хитой ва Ҳиндистонга умид боғлаган эди. Улар Россиянинг келажагига тўғри баҳо бериб, АҚШ томон юзланишиб, Путин билан деярли барча алоқаларини узиб юборишди.

Путин эса, Рус халқини чалғитиш мақсадида аввал Қримни босиб Украина билан урушга киришди. У ерда мағлубиятга учрай бошлаши билан Сурияга қарши ҳаводан уруш бошлади. Шуларнинг ҳаммасини у, ўзининг 15 йиллик бошқаруви мобайнида Россияни бугунги тубанлашиб бораётган ҳолатида, ўзгача ниқоблар билан яшириб кўрсатиш учун  ҳаракат қилаяпти. Путин Россияни ҳали ҳам оламий етакчи давлатлар сафида демоқчи ёки ундай эмаслигини яширмоқчи.

Юқоридаги Эрон билан иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ҳаракатлари ҳам ўта кулгили. Агар бу лоиҳа манфаатли бўлганида эди, Хитой Россия билан шу ишларни амалга оширган бўлар эди. Лекин бу дегани, доллорни синдириш имкони йўқ дегани эмас. Балки, шу мавжуд оламий система воситасида ва унинг ичида туриб доллорни синдириш деярли мумкин эмас деганидир.

Етмишинчи йиллардан бошлаб АҚШ тиллонинг оламий ягона ўлчов бирлиги сифатидан четлата бошлади. Унинг ўрнига долларни ягона давлатлар аро иқтисодий алоқалардаги молиявий ўлчов бирлиги қила олди. Шу кунга келиб у доллорни восита қилиб, олам мамлакатларининг деярли барчасига босим бера олиш имкониятига эга болган мустаҳкам система ўрнатиб олди.

Лекин доллор ҳар қанча юқори қийматларни қўлга киритмасин, унинг ҳақиқий қиймати ўзи билан бирга эмас. Яъни доллорни босма станоклардан босиб чиқараётган қағоз пулларнинг АҚШ учун тушаётган тан нархи, доллорнинг қийматига нисбатан бир неча юз баробар арзон туради. Дунё мамлакатларининг деярли ҳаммаси АҚШнинг оламий обруйига ишонишиб, тиллонинг ўрнига, унинг тўхтамай босиб чиқараётган доллорларини ўз миллий валюталарининг қийматини белгилашдаги ягона ўлчам бирлиги қилиб олишди. Бундан ташқари дунё мамлакатлари ўз захира фондларига доллорни босиб олишди. Демак у мамлакатлар ҳам, ўз ўзидан АҚШнинг доллорини ҳимоя қилишдан масул бўлиб қолишди. Чунки энди доллорнинг қадрсизланиши билан, у мамлакатнинг хизматлар, хом ашё ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ўлчамлари ҳам ўз навбатида қадрсизланиб бораверади. Негаки пулнинг вазифаси хизматлар ва товарларнинг қийматларини белгилаб беришдан ҳам иборат.

Доллорнинг ўрнини ўз миллий валютаси билан алмаштиришни мақсад қилган мамлакат учун фақат биргина йўл бор. Валюталар ўз қийматларини ўз ичида сақлаган бўлишлари шарт. Яъни миллий валюталар тиллодан ва кумушдан бўлишлари шарт. Бунинг учун мамлакат тиллони ўз ўрнига қайтариб, уни иқтисодий айрибошлашнинг асосий воситаси сифатида давлат қонунлари билан тасдиқлаши шарт. Шунда у давлат, АҚШ олам бўйлаб олиб бораётган доллор орқали барча мамлакатга бера оладиган молиявий босимларидан қутула олиши мумкин. Бошқача айтганда ҳар қандай валюта ўз қийматини ўзи билан олиб юба оладиган бўлганидагина АҚШнинг оламий молиявий кризислар уюштириш макрлар қила олиш системасини синдириш мумкин. Шунда мамлакат молиявий хавф хатарлардан фориғ бўлиб, фақат иқтисодий ривожланиш ҳақида фирлай бошлайди.

Россия билан Эроннинг юқоридаги бирлашишлари эса, худди сиёсий онгсиз ёки бирортасидан хафа бўлиб қолган ёш боланинг аразига ўхшайди. Улар бир бирлари билан алоқаларини юқори даражага кўтаришганида ҳам, ўз валюталарини бир бирлариникига нисбатан қандайдир умумий қийматлар асосидаги бир ўлчам билан баҳолашлари керак бўлади. Агар ўша ўлчам яна доллор бўлса, унда нима ўзгаради?

Аслида бу каби баёнотлар фақат сиёсий популистик аҳамятгагина эга бўлиб, Путин Рус халқини ва ўзига тобеъ бўлган бир қатор мамлакатларни, қандайдир буюк ўзгаришлар ясаётгандек кўриниб, баёнот ва келишувлар билан вақтинча бўлса ҳам уларни чалғитиб турмоқчи бўлади. Бу келишувлар унга, янги уруш ҳолатини пайдо қилиб олгунига қадар чалғитувчи восита бўлиб туради. Сўнг унутилиди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here