Террорга қарши исломий иттифоқ ташкил қилинди

744
0

Саудия Арабистони масъуллари ўттиз тўрт исломий давлат иштирокида “терроризм”га қарши ҳарбий коалиция ташкил қилинганлигини маълум қилди. Коалиция таркибидан ўрин олган ўттиз тўрт исломий давлат қуйидагилардир: Саудия Арабистони, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Баҳрайн, Бангладеш, Бенин, Туркия, Чад, Того, Тунис, Джибоути, Сенегал, Судан, Сиерра Леоне, Сомали, Габон, Гвинея, Фаластин, Комор Ислом федерал Республикаси, Қатар, Кот-дъИвуар, Қувайт, Ливан, Ливия, Малдив ороллари, Мали, Малайзия, Миср, Марокаш, Мавритания, Нигер, Нигерия, Яман.

Берилган биринчи баёнотга кўра, Исломий ҳарбий коалиция хорижий гуруҳлар ва дўстона давлатлар билан келишилган ҳолда “терроризм”га қарши кураш олиб бориши режалаштирилган. “Терроризм”га қарши тузилган Исломий ҳарбий коалицияга иштирок этмаган давлатлар Жазоир, Уммон, Ироқ ва Эрон давлатларидир.

Саудиянинг Валиаҳд шаҳзодаси Исломий ҳарбий коалицияга оид матбуот анжумани ташкил қилди. Валиаҳд шахзода коалиция ҳақида берган баёнотида Исломий ҳарбий коалициянинг амалиётлари ИШИДга қарши кураш билан чекланиб қолмаслигини маълум қилди. Шахзодага кўра, ҳарбий иттифоқ халқаро ҳамжамият билан келишилган ҳолда ҳаракат олиб боради ҳамда ташкил қилинган коалиция Яман коалициясидан ўзгача бўлади.

Валиаҳд шаҳзода ҳозирда ўттиз тўрт давлатдан тузилган коалицияга яна ўнта давлат қўшилиши кутилаётганини ҳам айтиб ўтди.

Саудия раҳнамолигида ташкил этилган анти-террор иттифоқига аъзо бўлган 34 давлат орасида Туркия ҳам бор. Туркия Бош вазири Аҳмад Давутўғли Болгария сафари олдидан ташкил қилган матбуот анжуманида журналистларнинг бу ҳақидаги саволларига жавоб берди.

“Саудия Арабистонидан таклиф келди, биз қабул қилдик. Ким тарафидан бўлса бўлсин, қаерда терроризмга қарши кураш доирасида битим тузилса Туркия қўлидан келган ёрдамни беришга тайёрдир”, деди бош вазир Аҳмад Давутўғли.

Туркистон:

Куфр олами “терроризм” афсонасини шу мақсади учун ўйлаб топган эди. У ушбу атамалардан, мусулмонни мусулмонга қарши йўналтириш учун қурол қилиб фойдаланишни қасд қилган.

Лекин, бу хоин мусулмонлар тузаётган куфр коалицияси албатта мафкуравий қаршиликларга барҳам бера олмайди. Бу коалиция мағлуб бўлиши аниқ. Лекин куфр системаси шу вақт оралиғида қанчалаган мусулмонни қонини тўкиб олади. Энг ачинарлиси, мусулмонни қўли билан мусулмонларни қони тўкилиши кутилаяпти.

Куфрнинг ва дунё учун манқуртга айланган бир ҳовуч хиёнатчи авлодни ёки режимларни ҳимояси учун охират азобига ва шу дунёда бадбахт бўлишга рози бўладиган мусулмон одамлар аҳволи қандай ҳам ачинарли!? Мусулмон аскарлар, олиму уламолар, мусулмон сиёсатчилари, мусулмон сақофий зиёлилар, фарзандларини мусулмонларга қарши ҳарбий хизматга юборишаётган ота – оналар…. шу урушга бир сўзи билан бўлса ҳам ҳисса қўшиши мумкин бўлган жамийки мусулмонлар, сизларга шу уруш керакми?!

Ўн минглаган мусулмонни Ҳофиз Асад қириб юборди, ўғли Башар Асад юз минглаганини қириб, миллионлаган мусулмонни куфр юртларида сарсон қилаяпти. Яҳудийлар Фаластинда аёлларни кўчаларда отиб юборишаяпти. АҚШнинг ўзи Афғонистон ва Ироқда бир неча юз минг мусулмонни қириб юборди. Россия ҳам ундан қолишган эмас. Оддий бирмадаги ваҳшийликларга одам чидаб бўлмайди. Умуман, куфр оламининг мусулмонлар устидаги шунчалар қаттиқ зулмлари сизларнинг “исломий юрт армияларини” биротангизни ўринларингиздан қўзғата олган эмас эди! Энди куфр оламига қарши зулмларга чидаб бўлмай кетганидан, жавоб қайтаришга ҳаракат қилаётган мусулмонларга қарши сизларни ким ўйғотиб юборди?! Уят эмасми!

Энди ИД ташкилотини баҳона қилиб, минглаган мусулмон фарзандларимизни қириб юбораётган Рус ҳарбийларидан эстафетани сизларга топширишадими?!  Сизлар Россия билан елкама елка, мусулмон фарзандларимизни қиришда давом этасизларми.

Воқеъликнинг асл моҳияти шуки, оламда куфр билан Ислом ўртасида кураш авжига чиқди. Лекин ҳарбий эмас, оламда мафкуравий кураш бораяпти. Шу исломий мафкура мусулмонларни бир сафга тизиб келаяпти. Унда ҳарбийлар, зиёлилар, сиёсатчи ва бошқа барча тармоқ аъзолари бор. Куфр олами, Сурияга пиёда аскари билан кира олмаётганининг асосий сабаби ҳам шу мафкуравий ҳамжиҳатликни пайдо бўлиб қолишидан қўрқади. У сизлардан ўзининг ўрнида, мусулмонларга қарши шу ифлос мақсадларида фойдаланиб олмоқчи.

Сизларнинг хоин мамлакат раҳбарларингиз эса, ҳатто ўз маблағларини ҳам куфр мамлакатларида уларнинг тасарруфоти остида сақлаб келишади. Улар ўз манфаатлари учун Ислом ва мусулмонлар манфаатига қарши боришаяпти. Лекин умматдаги исломий руҳ, уларни шу дунёда хор қилиб юборади. Чунки улар шунча йиллар куфрни ҳимоя қилиб, лекин Аллоҳга қарши хиёнатларини яширишга ҳаракат қилиб, ҳийла найранглар билан макр қилишга ҳаракат қилиб келишган бўлишса, энди очиқ кураш майдонига куфрни ҳимоячилари бўлиб чиқиб келишаяпти. Уларнинг бу позициялари, ўзларини Ислом ниқоби билан тўсиб олишларига деярли имкон бермайди. Улар куфрларини ошкор қилишга мажбур бўлишади. Куфр олами ҳам буни яхши билади. У мусулмон хоин малайларини мусулмонларга қарши урушга йўллаб юбормоқчи. Энди унга бу малайларининг унчалик кераги бўлмай қолди чоғи.

Куфр олами ҳар қайси ҳолатда ҳам, ушбу исломий коалиция мавжуд бўлар экан, исломий юртларда узоқ вақт урушлар давом этаверишидан умид қилади. Куфр уруш вақтида ҳар томонларга ҳам қурол сотиб туради. Бундан ташқари, шу вақт мобайнида мусулмонларни ўзларини ўзи билан оввора қилиб қўйиб, куфр ўзини ҳар томонлама янада тиклаб олишга ҳаракат қилади. Исломий юртларни эса, ҳар қайси ҳолатда ҳам келиши муқаррар бўлиб бораётган Халифалик давлати учун заиф ва вайрона ҳолатда қолдирмоқчи.

Албатта Аллоҳ таоло ҳаммасидан огоҳ. Аллоҳ ўз нусрати билан куфрнинг ҳамма найрангларини ўзининг зарари томон ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ягона зотдир. Биз у зотнинг нусратидан умидимизни зинҳор узмаймиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here